(2002-йилнинг баҳорини эслаб)
Мен сизларга қисса қилмоқчи бўлган ушбу воқеа, мана етти йилдирки ҳар қурбон ҳайити арафасида ёдимга тушиб, қалбимда бошқача бир ҳиссиёт уйғотарди, ва ниҳоят уни қоғозга туширишга қасд қилдим.
Уч кун давом этган жангда душманга аскарий ва техникавий томонлама сезиларли даражада талафотлар етказилди.
Биз мужоҳидлар томонидан ҳам Аллоҳ ўзи:
إِنْ يَمْسَسْكُمْ قَرْحٌ فَقَدْ مَسَّ الْقَوْمَ قَرْحٌ مِثْلُهُ، وَ تِلْكَ الأَيَّامُ نُدَاوِلُهَا بَيْنَ النَّاسِ وَ لِيَعْلَمَ اللهُ الَّذِينَ ءَامَنُوا وَ يَتَّخِذَ مِنْكُمْ شُهَدَاءَ وَ اللهُ لاَ يُحِبُّ الظَّالِمِينَ
“Агар сизларга жароҳат етган бўлса, у қавмга ҳам худди шундай жароҳат етган. (Токи ибрат бўлсин, деб) ва Аллоҳ ҳақиқий иймон келтирган кишиларни билиши ҳамда ораларингдан шаҳидларни саралаб олиши учун бу кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз. Аллоҳ золим кимсаларни севмайди”, (“Оли Имрон” сураси, 140-оят) деб Қуръонда мақтаган ва ўзи яратиб қўйган жаннатлару ва дафъатан яратилган ҳуру айнларга лойиқ деб топган ўнлаб вафодор биродарларимизни орамиздан шаҳидликка ўз ҳузурига танлаб олди. Яна бир неча биродарларимизни Аллоҳ йўлида қонлари тўкилиб ярадор бўлишди.
Сизларга шу жанг кунларининг бир кечасида рўй берган воқеани айтиб бермоқчиман. Мен гоҳо бу кечани эслаб Аллоҳ йўлидаги биринчи қоним тўкилган кеча деб хурсанд бўлсам, гоҳо бу кечани эслаб биз мужоҳидларни террорист деб, бизларни буткул йўқотиш учун кечаю-кундуз, молларию жонларини ботил йўлга сарф қилаётган яҳуд-насоро ва кофир бўлган дин душманларига нисбатан нафратим янгиланиб туради.
Жангнинг тўртинчи куни, биз жойлашган Шаҳидкўҳ тоғлари кўзни қамаштирадиган оппоқ қорлар билан қопланган. Осмон тип-тиниқ, қуёш чарақлаган. Совуқ сезиларли бўлишига қарамасдан жанг руҳияти олий, ўзгача бир ҳиссиёт ва ҳаяжон сабабиданми ёки пиёда кўп ҳаракат қилганданми, бирор кишининг совуқдан шикоят қилганини эшитмасдик. Шу куни кундузи соат ўн бирларда Қори ака (Тоҳир ака) ва бир неча ҳозирбош(тан соқчи)лар Ҳожи ака жойлашган юқоридаги ертўладан (блендаж) пастга, “марказ” деб аталадиган майдонга ҳаракат қилдик.
Майдонга етиб келиб, шу майдоннинг ўнг томони, тоғнинг ён бағридаги беш-олти метр юқорида уч-тўрт киши намоз ўқиса бўладиган текисликка келиб ўтирдик. Бу майдонда мужоҳидларимизни озиқ-овқат билан таъминлайдиган, касал ва ярадор биродарларимизга тиббий ёрдам кўрсатадиган, қурол-яроғ ва ўқ-дори сақланадиган бир неча ертўлалар жойлашган эди. Бу ерда хизматга тақсим қилинган биродарлар ўз ишлари билан машғул эдилар. Рўпарада кейинчалик шаҳид бўлишган Зубайр ака, Насим ака ва у кишини икки ўғли қандайдир ишлар билан машғул эдилар. Қурол-яроғ омборининг масъули кейинчалик шаҳид бўлган наманганлик биродаримиз Абдул Азиз полвон ташқарида қурол-яроғларнинг ҳисобини қилар, кимдир рўпарада ўтин ёрар, кимдир сув ташир, яна кимдир эса бошқа ишлар билан машғул эдилар. У биродарларимизни кўриб инсоннинг қалбидан қандайдир ғайри оддий бир ҳиссиёт кечарди. Тепамизда эса, кечаю кундуз бизни йўқ қилиш мақсадида учаётган душман тайёралари, кўм-кўк мусаффо осмонни ўзининг инсонга ёқимсиз бўлган оқ тутунлари билан булғаб, бошимиз устидан учишдан тўхтамасди.
Қори ака ва биз ҳозирбошларнинг руҳиятлари жуда олий эди. Қори ака мухобара орқали жанг майдонининг бошқа нуқталаридаги сангарлар ва мужоҳидлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг руҳиятларини кўтариш учун янги кўрсатмалар бериб турардилар. Шу зайлда бир оз вақт ўтгандан сўнг, биз шу тепаликчада пешин намозини ўқидик. Намоздан сўнг мен энди пастга тушмоқчи бўлиб турганимда, узоқроқдан Аллоҳу акбар!!! деган такбир овози эшитилди. Пастга тушиб овоз келган томонга озгина юриб қарасам, бир неча биродарларимиз ҳозирбошларнинг эски мавқесидан биз томонга ҳаракат қилиб келишяпди. Буларнинг орасида кейинчалик шаҳид бўлган биродарларимиз Абу Муҳаммад, Абдураҳмон, Иброҳим ва Абдул Ҳалим домла бор эди. Уларнинг руҳиятлари шу қадар олий эдики, уларнинг оғзидан жаннат яқин инша Аллоҳ, деган калималарни эшитардингиз. Уларнинг юзлари шу қадар тиниқ ва нурли эдики, фақат ҳавас қилардингиз холос. Мен уларга қараб хаёлимдан "Шаҳид бўладиган кишилар шаҳид бўлишидан олдин, юзлари тиниқлашиб нурли бўлиб қолади", деган катта мужоҳид устозларимизнинг гаплари хаёлимдан ўтарди, чунки устозларимизнинг ўша гаплари ҳақиқатини мен бир неча кун олдин, шаҳид бўлган биродарларимиз Али Талҳа, Абул Ҳаким, Акмалхон, Масъуд ва бошқа кўплаб мужоҳидларимиз мисолида ўз кўзим билан аниқ кўргандим. Мендаги бу хаёл тугамасдан, биродарларимиз менинг олдимга етиб келиб, навбатма-навбат мен билан маҳкам қучоқлашиб кўришиб, нурли чеҳраларида табассум билан Қори ака ўтирган тепаликка ўтиб кетишди. Мен уларга тикилиб, хаёлимдан менинг ҳам юзим шундай нурликмикан ёки бошқачамикан деган фикр ўтиб, "наҳотки биродарларимиз тез кунда шаҳид бўлишса", деб уларни орқаларидан қараб қолдим. Қори ака билан салом аликдан сўнг, улар жанг майдонининг бошқа нуқталаридаги ҳолатлар тўғрисида маълумот бера бошладилар. Улар душманга етказилган талафотлар, Аллоҳнинг изни билан бўлган баъзи кароматлар ва шаҳид бўлган биродарларимиз тўғрисида олий руҳият билан гапириб беришарди. Тепамизда тинмасдан айланаётган душман тайёралари эса, нигоҳимизни тез-тез осмонга қарашга мажбур қиларди. Жангнинг аввалги кунидан бошлаб баъзи биродарларимизнинг шаҳид бўлиши ва баъзи шаҳид биродарларимизнинг дафн қилинмай бир кечаю кундуз очиқ майдонда қолишининг асосий сабаби ҳам, ана шу тепамизда тинмай учаётган "хира пашшалар" эди.
Аср намози вақти яқинлашганда куни бўйи бу оппоқ қорли тоғлар орасида сезилмаган совуқ, чап оёғимдан ўта бошлади. Мен: "қани энди бугун тунашга бирор иссиқроқ жой бўлса эди", деган хаёл билан турган вақтимда, тўсатдан мени Қори ака чақириб қолдилар. Мен олдиларига яқинлашдим. Қори ака мендан: "Бугун тунашга бирор жойимиз борми?", деб оҳиста овоз билан сўрадилар. Чунки бир неча ой олдин, Қори аканинг буйруқлари билан ҳозирбошларга қўмондон этиб тайинлангандим ва ички тартибларни ҳал қилиш вазифаси менинг зиммамда эди. Мен Қори акага, инша Аллоҳ топамиз, дедим.
Биз қандай қилиб бўлса ҳам, қоронғу тушгунча бир жойга яхшилаб жойлашиб олишимиз зарур эди. Чунки қоронғу тушиши билан аввалига биз яхши билмаган, кейинчалик эса мужоҳидларимиз орасида "гум-пақ" номи билан машҳур бўлган АС-130 русумли душман тайёралари мужоҳидларга кўп озор берарди. Мен аср намозини ўқиб, тунагани жой топиш мақсадида, шу марказ майдонининг кун чиқар томонидаги тор дара томон ҳаракат қилдим. Дара олдига бориб орқамга қарасам, Қори ака, Мўмин ота, Аббос ва бир неча ҳозирбошлар мен томонга ҳаракат қилиб келишаётган экан. Мен уларнинг етиб келишларини озгина кутиб турдим. Уларнинг орқасидан ўша марказ майдонидаги ертўлаларда жойлашган бошқа мужоҳидларимиз биз кириб кетаётган мана шу тор дара томонга қараб, худди охирги бор кўришаётган кишиларга ўхшаб маюслик билан кузатиб қолишди. Биз дара ичига кириб кетдик.
Марказ майдонида мужоҳидларимиз фойдаланиб турадиган сув мана шу дарадан оқиб чиқарди. Бу дара жуда тор бўлиб, қуёш яхши тушмай, оқаётган сувнинг устилари қаттиқ музлаганидан гоҳо шу музларнинг, гоҳо эса оппоқ қорларнинг устидан юриб дара ичкарисига кириб бордик. Дара бора-бора чап томонга, яъни жанубдан шимол томонга бурилиб кетган экан. Шу жойга етиб келиб, бурилиш бошида тўхтадик. Ҳаммаёқ оппоқ қор! Бирорта ҳам оёқ излари кўринмасди. Мен биродарларимизни ўша бурилиш бошида қолдириб, ўзим эса Сайфуллоҳ билан олдинга тунаш учун бирор қуруқ жой топиш мақсадида, дара ичига ҳаракат қилдик. Қорнинг қалинлиги бир қарич, баъзи жойларда эса тизза бўйи келарди.
Бу дарада бир неча йиллар аввал рус аскарларига қарши жиҳод қилган мужоҳидлардан қолган, тошдан териб усти ёпилмаган ярим чала ертўлалар жуда кўп экан. Уларни қарасам, барчаси қор билан тўла экан. Хуллас бир оз айланганимдан сўнг, бир жойни ўзимизга муносиб деб топдик. У жой, тоғнинг ён бағрида, ердан тахминан бир метр баланд қилиб, гир айлана тошлар терилган бир чала ертўла бўлиб, майдони адашмасам икки яримга уч ярим метр эди. Тоғ билан ертўла орасидаги масофа уч ярим ёки тўрт метр бўлиб, ҳатто у ерни ертўла ҳам деб бўлмасди. Мен шу ертўлага жойлашиш мақсадида қолган бошқа биродарларимизни ҳам чақирдим. Улар етиб келишгач, биз шу ерга жойлашдик. Мен биродарларимизни шу ерда қолдириб, ўзим эса шу ўтоқча устини ёпиш учун бир чодир қидириб ва биздан ажралиб бошқа ерда қолган ҳозирбошларимизни ҳам чақириб келиш учун яна орқага ҳаракат қилдим. Чунки, икки-уч кун давом этган шиддатли жанглар сабабли, ҳозирбошлардан беш киши: Абдур Рашид, Абдул Мажид, Зайд, Масъуд ва Абдул Ваҳҳоб биродарларимиз шаҳид бўлишган, баъзи ҳозирбошлар эса заруратан бошқа бир муҳим нуқталарга тақсим қилинган эди.
Мен яна ўша марказ томон ҳаракат қилиб кетаётиб, хаёлимдан: "Бориб ишларни битириб, қоронғу тушгунча тезда орқамга қайтишим зарур", деган фикр ўтарди. Шу фикр сабаблими ичларим қизиб, юришим янада тезлашиб кетди. Хаёлимда бошқа нарса ҳам бўлиб, у бизга қоронғу тушиши билан озор бериб, кўплаб биродарларимизнинг шаҳид ва ярадор бўлишига сабаб бўлган ўша "гум-пақ" - бир биродаримизнинг гапига кўра тунда кўриш асбоблари билан жиҳозланган, ҳаракатланган жонзотни кўра оладиган, осмонда учганда ўзидан олдин кучлик ғўнғиллаган овози келадиган, заруратда ерга 1 км, балки ундан ҳам яқин тушиб ҳадафни яхши мўлжалга оладиган ҳамда уч хил қуролга эга бўлган, ҳарбийлар орасида осмон танки, яъни "учувчи танк" номи билан машҳур бўлган “АС-130” русумли душман тайёраси эди. "Тезроқ қайтишим керак", қадамим янада тезлашди.
Марказ майдонига чиқиб боришим билан бутун майдонни ларзага солиб қаттиқ гумбурлаган портлаш овози эшитилди. Мен дарҳол осмонга қараб орқасидан оқ из қолдириб тепамиздан анча узоқда учиб кетаётган душман тайёрасига кўзим тушди. Бу ўша “Б-52” эди. Суриштириб билсам бу тайёра биз ҳозирбошлар турган аввалги мавқени бомбардимон қилаётган экан. Мен ишларим мукаммал битмасада тезда Қори ака томонга қайтдим. Жойимизга етиб борсам баъзи ҳозирбошларимиз мендан олдин етиб келиб йиғилишиб ўтиришган экан. Буларнинг орасида ансорларимиз қўмондони Сайфур Раҳмоннинг олдида доим оқ саллада юрадиган ансор мужоҳидлардан бири ҳам бор экан. Уларни кўриб кўп хурсанд бўлдиму, аммо бу жойда ҳозирбошлардан бошқа яна ташқаридан келган биродарларимиз кўплигидан бироз норози бўлгандек бўлдим, чунки бу иш ҳозирбошларнинг тартибларига тўғри келмасди. Биз бу дарага махфий ҳолда фақат бир кечага тонг отгунча тунагани кирган эдик. На менинг ва на бошқа ҳозирбошларнинг Қори акани сақлаб қоламиз ёки у кишига етадиган зарарни қайтариб қоламиз, деган эътиқодимиз йўқ бўлсада, лекин бу катта жангни бошқариб турган Қори акани ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бизнинг вазифамиз эди.
Кун ҳам қорайган, шом намози ҳам ўқиб бўлинган эди. Шу пайт ҳозиргина мен бориб келган ўша марказ томонидан бир неча бор қаттиқ гумбурлаган портлаш овози эшитилди. Орамиздан кимдир марказни уряпди шекилли деди. Шунақага ўхшайди, дедим мен. Биз жим эшитиб турардик. Бир оз вақт ўтгандан сўнг ўша марказ томондан бир неча киши алланималарни гапириб биз томонга келаётганини кўрдик. Ҳаммаёқ қоп қоронғу, уларнинг ким эканлигини ҳам билиб бўлмасди лекин улар томондан "кўзим, кўзим, кўзим ҳеч нарсани кўрмаяпди", деган овоз яққол келиб турарди. Улар биз томонга тезлик билан ҳаракат қилаётгани сабабли бир зумда олдимизга етиб келишди. Булар: кейинчалик қамоққа тушиб қолган биродаримиз Талҳа ва кўзи очилмаётганидан ўзини қаёққа уришини билмаётган, кейинчалик жамоатимиздан чиқиб кетган кичкина Суҳайл ва Яҳё эди. Ҳа бу ўша биз Қори ака билан марказдан тор дара ичига кириб кетаётганимизда орқамиздан маюслик билан худди охирги бор кўришаётгандек кузатиб қолган ўша биродарларимиз эдилар.
Улар биз жойлашган ерга яқин келиб ўтиришди. Мен уларга қараб Ислом тарихидаги саҳобийлар кўз олдимга келди. Чунки тарихдан бизга маълумки жанг шиддатли тус олган вақтда, барча саҳобийлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларига ўтиб ҳимояланишарди. Мен шу лаҳзада ҳам биз байъат берган ва шаръий амиримиз Қори аканинг олдида биродарларимиз тўпланиб қолишганини кўриб ўша тарих кўз олдимга келди. Суҳайл эса ҳаяжон билан "вой кўзим, кўзим кўрмаяпди", деб гапиришдан тўхтамасди. Мен: "марказ томонда нима гап ўзи, қолган биродарлар қаерда", деб сўрашим билан, кўзи очилмаётганидан юраги сиқилиб: "кўзим, вой кўзим ", деб ўтирган биродаримиз шошилганича: "Биз билмадик ким қолди, ким шаҳид бўлди, ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб қолди, биз турган ертўлани ҳам буткул уриб ташлади, баъзи биродарларимиз ертўла остида қолиб кетишди", деб жавоб берди. "Нима бўлса ҳам Аллоҳнинг хоҳиши, қазои қадари бўлади. Бундан ҳеч ким қочиб қутила олмайди", деб юпатди орқамда турган киши. Мен эса фақат биродарларимизнинг биз томонга югуриб келаётганини сезган душман тайёраси биз турган бу ерни ҳам бомба бўрон қилиб қолишидан хавотирда эдим.
Қори ака бир неча киши билан тоғнинг ён бағрида ўша ўтоқча олдида радио эшитиб ўтиришарди. Мен эса ташқаридан келган биродарларимизга қараб: "Эй ташқаридан келган биродарлар бу ерда зарур ишларинг бўлмаса тезда ўз жойингларга қайтинглар", дедим. Чунки кўпчилик бўлган жойда ҳаракат қилиш ҳам кўп бўлиб, тунги ҳаракатни ҳам яхши кузата оладиган асбобларга эга бўлган ўша "Гум-пақ" бизларга кўп озор бериши мумкин эди ва ниҳоят шундай ҳам бўлди. Шу пайт осмонда менга нисбатан тахминан 40 градус юқорида, жануб томонда бир қизил чироқ кўринди. У бизга жуда ҳам узоқ эмасди. Чироқнинг овози ҳам чиқмасди, ҳаракат ҳам қилмасди. Мен у чироқни кўриб ўша гапимни яна такрорладим. "Ҳозирбошлардан бошқа биродарлар ҳамма ўз жойига қайтсин, тез-тез бўлинглар!", дедим.
Машҳур Шаҳидкўҳ жанги бошланмасдан бир неча кун олдин, Тўра-Бўра тоғларидаги жангларда иштирок этган араб биродарларимиздан бири менинг қўлимдаги ишлаб турган мухобарани кўриб, ўзининг чўнтагидаги ишламай турган мухобарасини менга кўрсатиб: "Сен мухоборангни ёқиб юрибсан, мухобара менда ҳам бор, лекин меники ўчиқ нимага биласанми, мана шу мухобара деб биз Тўра-Бўрада 200 кишини шаҳид бердик", деди ва Америка тайёралари мухобара ишлатилаётган жойларни тезда кашф қилиб аниқлаши ва ҳатто радио тўлқинларини ҳам кашф қилиш имконияти ҳам борлигини айтиб, мени огоҳлантирганида, мен: "бу биродаримиз ваҳима қиляпти шекилли", деб унинг гапига унча эътибор ҳам бермаган эдим. Энди эса осмонда ўша қизил чироқни кўриб, ўша араб биродаримизнинг гаплари бир зумда хаёлимдан ўтди ва Қори ака ўтирган томонга қараб, радиони бир оз вақт ўчириб туришни сўрадим.
Қори ака радиони ўчирдилар. Аксар биродарлар ёнбошлаган ёки ўтирган ҳолда эдилар, мен эса ўша ташқаридан келган биродарларимизни ўз жойларига тезроқ қайтиб кетишларини кутиб турардим. Бир икки дақиқа ўтиб радиода бизлар учун муҳим хабар берилаётганиданми Қори ака қўлларидаги радиони ёқиб овозини бир оз кўтардилар. Бир неча дақиқадан сўнг менинг тўғримда ўн ёки ўн беш метр олдимда ҳаммаёқни ларзага солиб бир қаттиқ гумбурлаган портлаш бўлди. Биз жойлашган бу даранинг эни фақат 30 ёки 35 метр бўлганлиги ва тоғлар ҳам баланд бўлганлигидан бу портлаш зарбасининг тўлқинлари шу дара ичига қаттиқ таъсир қилди. Мен эса хоҳламаган ҳолимда чап ёнбошимга йиқилдим. Мени беихтиёр йиқитган бу портлаш зарбидан на кўзим кўрарди на қулоғим эшитарди, фақат ақлим ишлаб турарди холос.
Мен фақат бир нарсани, энди руҳим жасадимдан қандай қилиб чиқишини қизиқиш ва қўрқув билан кутиб ётардим. Шу зайлда неча сония ётдим, билмадим лекин қулоқларим шатур-шутур қилиб осмондан ёғилиб келаётган тошлар овозини эшита бошлади. Чап қўлимга тиралиб ўрнимдан туришга ҳаракат қилдим бўлмади, кўзимни ҳам очдим, лекин кеча қоронғулигидан кўзим очиқми ёки ёпиқми ўзим ҳам тушунолмай қолдим. Тошлар ва қандайдир ғовур-ғувур овозлардан, худди ҳозир уйқудан уйғонгандек кўзим аста кўра бошлади. Кўзимни очиб озгина ўзимга келиб, менга нима бўлганини кейин тушундим. Ҳалиги портлаш душман тайёраси ташлаган бомба овози ва мени беихтиёр йиқитган ўша бомба тўлқинининг зарбаси эканини тушуна бошладим.
Мен дарҳол ким билан қаерда эканлигим ва шу ердаги ҳолатни мен бошқаришим кераклигини тушуниб, ҳолатни бошқаришга ўтдим. Тезда ҳамма дара бўйлаб тарқалсин, деб баланд овоз билан бақириб буйруқ бердим. Дарҳол дара бўйлаб тарқалдик, ўзим ҳам ўша орқа марказ томонга 30-40 метр югуриб бир ясси тош орқасига ётиб жойлашдим. Жасадимнинг чап томони сувда, ўнг томони эса қор устида ётган ҳолда биродарларга баланд овоз билан “ҳеч ким жойидан жилмасин, тайёранинг тунги, ҳаракатларни кузата оладиган асбоби бор”, деб буйруқ бердим.
Ҳеч ким жавоб қайтармагач: "Тоҳир ака қани, қаерда", деб сўрадим. Мендан 10-15 метр олдинда: "Мен бу ердаман бир жой топиб жойлашиб олдим, хавотир олманглар", деган овоз келди. Ҳа бу Қори аканинг овозлари эди. Шу орада дара бўйлаб жуда кўп бўлмасада ора чора кичик кичик бомбалар тушиб турарди. Мен эса яна ҳеч ким жойидан қимирламаслигини биродарларга буюрдим. Тахминан 20-25 дақиқалардан сўнг битта-битта бўлиб дара ичкарисига кириб кетинглар деб буйруқ бердим. Биродарларимиз навбат билан бирин-кетин дара ичкарисига кириб кета бошлашди.
Қоронғуда ҳеч кимни яхши таниб бўлмасди ва ҳеч ким ҳам ортиқча ҳаракат қилишни хоҳламасди. Ўзим охирги бўлиб ўша аввалги ўтоғимиз олдига келиб жойлашдим. Ташқарида Муслим ва Абдул Азиз ёнма ён ётишарди. Мен ҳам уларнинг олдига ёнбошлаб, кейин улардан: "Қори акалар дара ичига кириб кетишдими", деб сўрадим. Муслим ўша чала ўтоққа ишора қилиб: "Йўқ, улар шу ерда ичкарида ётишибди ҳатто ухлаб ҳам қолишган", деди. Бу ҳолат менинг нафсимга ҳеч ёқмади, чунки мен уларга дара ичкарисига киришни буюргандим. Лекин биродарлар ҳаммалари жисмонан ва руҳан қаттиқ чарчаганлари сабабли ноилож рози бўлдим. Биз ётган жойимизнинг бош томонида, бир метр масофада ҳалиги чала ўтоқ ичида Қори ака ва бир неча ҳозирбошлар ётишарди. Бизнинг оёқ томонимизда бир ярим метр масофада эса тоғ қад кўтарган бўлиб шу тоғнинг энг тагида бир киши сиғадиган жойда бизга кўндаланг ҳолда Мўмин ота ётардилар.
Ҳа бу ўша Ўзбекистон тоғут ҳукуматига қарши бошланган жиҳодимиз давомида учта ўғлини шаҳид берган Абу Шуҳадо ота эдилар. Мен бир оз ётдим, ҳаммаёқ жим жит бўлиб куни бўйи чарчаган аъзоларим ва жанг сабабли таранглашган асабларим бироз ором олиб ўз жойига тушгандай бўлди. Ҳатто ҳаммаёқни қор қоплаган бу дара ичидаги қаттиқ совуқ ҳам баданимга билинмасди. Хаёлимдан бу тайёраларнинг қаршисида биз нақадар ожиз эканлигимиз ва Роббимизга дуо қилишдан бошқа иложимиз йўқлигини ҳис қилиб ушбу оятни такрорлардим.
وَ قَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ
“Парвардигорларингиз: “Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман”, деди. ...”
Шундай хаёл билан ётиб кўзим уйқуга кетар кетмас "Гум-пақ", деган овоз келди. Ҳа бу ўша машҳур “Гум-пақ” эди. Аввалига мен у бизни кўрмаяпти, фақат гумон қилган жойларни уриб яна қайтиб кетса керак, деб ўйладим. Аммо у фақат биз турган жойларни ура бошлади. У шу даражада шиддат билан урардики "Гум-пақ", "гум пақ", деган овозлар жуда тезлашиб кетди. Ҳақиқатан ҳам биз дуодан бошқа ҳеч нарсага қодир эмасдик. Ёнимиздаги ўтоқ ичида ҳам ғовур-ғувур безовталик бошланди. Тоғнинг тагида бизга кўндаланг ҳолда ётган Мўъмин ота: "Биродарлар гаплашманглар, зикр қилинглар", дер эди. Тайёра эса худди балиқчилар балиқларни бир жойга тўплаб кейин овлагани каби, бизни ҳам бир жойга тўпланишимизни сабр билан кутиб тургандек, шиддат билан уришдан тўхтамасди. Бизнинг бир ярим-икки метр ёнимиздаги тоққа келиб портлаётган снаряд бўлаклари ва майда тошлар устимизга ёғиларди. Тоққа урилиб портлаган бир снаряднинг ҳаво тўлқини юзимнинг ўнг томонига келиб шундай урилдики, унинг зарбасидан бурним порох ҳидига тўлиб қулоғим эшитмай қолди.
Мен бошимнинг ярми учиб кетди шекилли, деган гумон билан қўлимни қулоғимга олиб боришга ҳам юрагим бетламасди. Чунки қулоғим узилиб, бошимнинг ярми сочилиб кетган бўлса, буни кўриб ўзимни йўқотиб қўйишдан чўчирдим. Ва ниҳоят қўлимни аста секин кўтариб бошимнинг ўнг томонини пайпаслаб ушлаб чиқдим. Қулоғим яхши эшитмасада лекин ўз жойида эди. Мен жуда хурсанд бўлдим, аммо бу хурсандлигим узоққа бормади. Ўтоқ ичидаги ғала ғовурдан тожик, ўзбек, пашту ва араб тилида қилинаётган дуолар эшитилиб турарди. Буларнинг ичида Қори аканинг дуо қилаётган товушлари яққол эшитилиб турарди. Мен ўтоқдагиларга юзланиб тезлик билан дара ичкарисига кириб кетишларини айтиб, ўзим ҳам бирга ҳаракат қилмоқчи бўлдим, аммо бош кўтартирмасдан шиддат билан бизни уриб турган душман тайёраси бизга имкон бермасди.
Шу пайт Қори аканинг: "Сайфуллоҳ захмий бўлди", деган гапларини эшитдиму мендан: "Ҳа Аллоҳнинг тақдирида ҳаммамиз шу ерда шаҳид бўлишимиз ёзилган экан", деган хаёл ўтди. Айни шу пайтда яна бошқа бир нарса ёдимга тушди. Исломий Амирлик вақтида Қори ака ва жамоатимизнинг баъзи сиёсий ишлари билан шуғулланадиган биродарларимизга ташқари ва ичкаридан кўп айтиладиган: "Булар собирлар, булар сиёсий кишилар, булар фақат ҳукумат юргизишга харис, булар жиҳод қилишмайди", деган маломатлари эсимга тушиб шу гапларни гапирган кишиларга нисбатан қалбимда ғазаб пайдо бўлди. Лекин Роббимизнинг каломидаги:
وَ لَنَبْلُوَنَّكُمْ حَتَّى نَعْلَمَ الْمُجَاهِدِينَ مِنْكُمْ وَ الصَّابِرِينَ وَ نَبْلُوَ أَخْبَارَكُمْ
“Албатта Биз, то сизларнинг орангиздаги (Бизнинг йўлимизда молу жонлари билан) жиҳод қилгувчи ва (яхши-ёмон кунларда) сабр қилгувчи зотларни билгунимизча ҳамда сизларнинг ҳоли-хабарларингизни текшириб – юзага чиқаргунимизча, сизларни имтиҳон қилурмиз”, (“Муҳаммад” сураси, 31-оят) деган оят эсимдан чиқмасди.
Ва ниҳоят биродарлар дара ичига ҳаракат қила бошлашди. Мен Муслим биродаримизга қараб: "сен ҳам ичкарига ҳаракат қил", дедим ва у астагина ичкарига ҳаракат қилди. Менинг оёғим бир ярим-икки метр олдимизда портлаган снаряд парчасидан захмий бўлди. Ёнимда ётган Абдул Азиз ҳам менга қараб: "Усмон ака, мен захмий бўлдим", деди.
Мен: йигитлар дара ичига кириб кетишяпти, биз ҳам тезроқ ҳаракат қилишимиз керак, дедим. Абдул Азиз: "йўқ мен юролмайман, Усмон ака қўлингизни беринг, келинг бирга шаҳид бўламиз", деди. Мен: "йўқ Абдул Азиз ҳали шаҳид бўлмаймиз, ичкарига ҳаракат қилишимиз керак", дедим. Душман тайёраси ҳали ҳам бизни уришдан тўхтамасди. Қори ака ва бошқа ҳозирбошлар дара ичига тезлик билан ҳаракат қилиб ичкарига кириб кетишди. Шу вақт яна ёнимизда портлаган снаряддан иккинчи оёғим ҳам захмий бўлди. Оёғимни ушлаб кўрдим, кийимларим йиртилган, ҳатто этигим йиртилиб ичига снаряд парчалари кириб, ҳамма ёқ қон бўлиб кетганди. Шеригим Абдул Азиз эса ўз жойидан қимирламасдан ётарди. Мен ҳам унинг ёнига яқинлашиб қўлини ушладим, энди ҳақиқатан шаҳид бўлишимизни кутиб ётардик. Бир оздан сўнг оёқларимда қаттиқ оғриқни сездим. Шунда ўзимга ўзим шаҳид бўлаётган киши оғриқни сезмайди, балки чумоли чаққанчалик оғриқ бўлади холос дейишарди. Ахир чумоли ҳам шунақа қаттиқ оғритиб чақадими деган хаёл ўтарди. Шу вақтда бизни ураётган душман тайёраси биздан аста-секин узоқлашарди. Мен бундан бироз хурсанд бўлиб оёқ ва қўлларимни ҳаракатга келтира бошладим. Қарасам шаҳидликдан дарак ҳам йўқ, балки мен қаттиқ ярадор бўлган эканман, шунинг учун оғриқ чумоли чаққанидек эмас, балки кучли билинаётган экан. Бироздан сўнг икки биродар келиб, мени бу дара ичидан бошқа томонга олиб чиқиб кетишди.
Хулоса шуки биз бу бомбардимондан иккита енгил, битта оғир ярадор ва битта шаҳид бериб чиқиб кетдик.
Мен бу қиссада муҳим деб билган бир нуқтага эътиборингизни қаратмоқчиман. Шу кечаси барчамизга маълум Абу Шуҳадо номи билан танилган отамиз шаҳид бўлдилар. Бу отани дафн қилган биродарларимиздан бири гувоҳлик беришича, отанинг боши йўқ ҳолда шаҳид бўлганлигини топишган. Дафн қилиш жараёнида ўша биродарнинг парталасига отанинг қонидан озгина тегиб қолган. Мен ўзим ўша парталани икки маротаба яхшилаб ювилганидан кейин ҳидлаб кўрдим. Шахсан мен йигирма йилдан бери атир, ҳушбўйлик истеъмол қилиб келаман, аммо бир ой муддатгача ҳиди сақланиб қоладиган атир ёки хушбўйни кўрмаганман. Мен бир ярим йилдан кейин ҳам ҳиди ўшандай сақланиб қолган бу парталани кўриб, ҳа бу дунёвий эмас балки илоҳий хушбўй ҳид эканлигига иймон келтирдим ва шу Шаҳидкўҳ жанги сабабли бизни маломат қилиб: “улар ҳаром ўлиб кетишди”, деб айтаётган кишиларга ҳам, илоҳий жавобни кўриб қўйсалар эди деб, қалбимдан ўтди.


