بسم الله الرحمن الرحيم

www.furqon.com


"Бизчи?!"

E-mailБосмаPDF

«Айтинг (эй Муҳаммад алайҳиссалом): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир».

“Оли Имрон” сураси, 31-оят.

Аллоҳга иймон келтирган ҳар бир мўмин ўзининг арзимас амали билан “Аллоҳ мени яхши кўради”, деб ўйлайди. Лекин Аллоҳ яхши кўрган банда бўлишимиз учун унинг Элчиси — Росулига эргашиш шарт, акс ҳолда бизнинг даъвоимиз пуч бўлиб қолаверади.

“Аллоҳ биз билан”, дейиш учун Росули кўрсатиб берган йўлдан юришимиз керак. Кўпчилик ўзини ўша йўлда юрганини даъво қилса ҳам “замона бошқа”, деб суннатга хилоф йўлларни топиб олишди.

Ҳадисларни воқеъликка тушира олмай узундан-узун баҳоналар билан, осондан-осон амалларни қилишга ўтишди. Ҳар бир хабар “ҳукумат нима дер экан”, деб одамлар раъйига қараб етказилди, ёки жим юрилди. Юқоридаги оятга мувофиқ ҳар бир мусулмонга Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратларини ўрганиш вожиб бўлди. Бугун биз йўлиққан барча муаммоларнинг ечими ҳам шу зотга эргашиш билан ҳал бўлади.

Шу йўл билан бутун оламларнинг яратувчиси бўлмиш Раҳмон таолога суюкли бандалар бўла оламиз. Шундагина биз у Зотни яхши кўрган бўламиз. Шундагина биз шукр қилган бўламиз. Шундагина биз тақво ҳосил қилган бўламиз. Шундагина биз у кишининг умматимиз, десак арзийди. Шундагина Аллоҳ гуноҳларимизни кечиради ва абадий жаннатига киргизади.

Энди қисқа баён қилинган сийратга ҳаётингизни бир таққослаб кўринг-чи! Агар ўзингизни эргашувчилар қаторидан топсангиз дўппингизни осмонга отаверинг!

---------------------------------------------------------------------------

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ваҳий нозил бўлиши биланоқ одамларни жаҳаннамдан огоҳлантириб, жаннатга даъват қила бошладилар, бизчи?...

У киши бу йўлда етган озорларга қарамай, маломатчилар маломатидан қўрқмадилар, бизчи?...

У киши ҳақни айтиш билан ўз қавми орасида ғариб бўлиб, “мажнун”, деган гапни эшитдилар, бизчи?...

У киши йўлидан қайтиши учун подшоҳлик ва бойлик кўндаланг қилинганда бош тортдилар, бизчи?...

У киши кечқурунлари ибодат қилиб, муборак оёқлари шишиб кетарди, бизчи?...

У киши атрофидаги мўъминларни ҳар тарафлама – ақидавий, ахлоқий, ижтимоий, сиёсий жиҳатдан тарбия қилар эдилар, бизчи?...

У киши Тоифга борганларида халқ тош отиш билан қарши олсада, ўз даъватларидан асло сустлашмадилар, бизчи...?!

У киши ўз дини учун туғилиб ўсган севимли ватани – Маккани ташлаб , бегона юртга ҳижрат қилдилар, бизчи?...

У киши ўз ансорларини жуда яхши кўрардилар, бизчи?...

У киши аёлларини ҳурмат қилар эдилар, бизчи?...

У киши хайрул башар бўлатуриб, камбағаллигидан – очликка чидамай қоринларига тош боғлаб юрардилар, бизчи?...

У киши одамларга диндан таълим беришдан сира эринмас эдилар, бизчи?...

У киши Аллоҳнинг душманларини дўст тутмас эдилар, бизчи?...

У киши мусулмонларга ўта меҳрибон, мулойим бўлиб, кофиру душманларга ўта қаттиқ ғазаб қилардилар, бизчи?...

У киши (тинчликни сизу биздан кўра яхши қадрласалар ҳам) кофирларга қарши барча кучини сарфлар эдилар, бизчи?...

У киши диндошлари билан иноқ – бир эдилар, бизчи?...

У киши мўминларни кофирларга қарши жиҳод – урушга чорлар эдилар, бизчи?...

У киши бош бўла туриб, ўзлари 29 та жангда, жангавор кийим кийиб, қурол билан кофирларни ўлдириш учун қатнашдилар, бизчи?...

У киши Аллоҳ йўлидаги жиҳодда жароҳатланиб, хатто кавушлари муборак қонларига тўлган эди, бизчи?...

У киши ўз биродарларининг итоатсизлиги туфайли (Уҳуд ғазотида) муборак тишлари синиб, ярадор бўлсалар ҳам биродарларини кечириб юборган эдилар, бизчи?...

У кишининг ҳайбатидан бир ойлик масофадаги кофирлар қўрқиб турар эдилар, бизданчи?...

У киши тарафдорлари кам бўлишидан қатъи назар ўз жамоатларида шариатни қойим қилдилар, бизчи?...

У киши шариатни истамаганларга қарши қўшин тортиб борардилар, бизчи?...

У киши камчилик бўлса ҳам, саҳобалари билан кўпгина диёрларни фатҳ қилдилар, бизчи?...

У киши маккор яҳудийларни инидан ҳайдаб чиқариб, Макка ва Мадинани мушриклардан тозалаган эдилар, бизчи?...

У киши узоқ масофадаги, қудратли ҳисобланган куфр ҳукуматларини огоҳлантириб элчилар жўнатар эдилар, бизчи?...

У киши бир умр жамоатдан ажралмай яшадилар, бизчи?...

У киши охирги дамларида ҳам “Умматим... умматим... умматим...”, деб жон бердилар, бизчи?...

Асадуллоҳ УРГАНЧИЙ