Ҳозирнинг ўзида дунёда нималар бўлмаяпти дейсиз! Минглаб уйлар чироқлар билан ёритилмоқда, минглаб уйларни қуёш ўз нури билан ёритмоқда. Минглаб уйлар ўтин ёқиб иситилмоқда, минглаб уйларда шамоллатгич тўхтамай айланмоқда. Минглаб уйларда намоз ва зикр айтилаётган бўлса, минглаб уйлар фасод ва зино билан банд. Минглаб уйларда тўйлар ўтмоқда, минглаб хонадон аза маросимларини ўтказмоқда. Минглаб уйлар қурилмоқда, минглаб уйлар бузилмоқда. Кимдир емиш қидирмоқда, кимдир кўп еб қутурмоқда. Биров хаёл, туйғудадир, бошқаси ширин уйқудадир. Кимдир ҳозир кўрмоқда туш, яна кимдир фақат уруш. Қайдадир жанжал тортишувлар, бошқа жой тинч, сокин. Минглаб қаламлар тинмай ёзмоқда, минглаб ёзувлар ўтда ёнмоқда.
Минглаб мўмин оғир имтиҳонни бошидан кечирмоқда, баъзилар имтиҳонни эсидан чиқармоқда. Минглаб одам ҳидоятланиб кўзин очмоқда, минглаб диндор динин сотиб ҳақдан қочмоқда. Минглаб одам ҳозир Қуръон ўқишар, ундан кўпи ҳайкалларга чўқинишар. Кимни музқаймоқ еган кўнгли муздек бўляпти, яна кимдир калтак еб ичи ёняпти.
Минглаб одам ойнаижаҳонга тикилмоқда, минглаб кишилар имтиҳондан йиқилмоқда. Жуда кўпчилик нафси учун хиёнат, фитна, алдов, кибр, тажовуз ва ўғирлик билан шуғулланиб турган бир пайтда яна кимлар ўз нафсини Аллоҳ йўлида қурбон қилиш учун белига мина боғламоқда. Қайси қўллар қурол кўтариб чарчаяпти, қайси қўлларни маҳкам боғланган занжир – кишан оғритяпти. Минглаб чақалоқлар туғилиб сут эмяпти, минглаб ўлик қабрга қўйиляпти. Ҳа, бу ишлар ҳозир, шу онда, шу дунёда содир бўлмоқда.
Ҳозирни ўзида кимдир сизга ўхшаб ўқияпти, кимдир ўйлаб тўқияпти. Баъзилар Худодан ялиниб, ёлбориб сўраётгани билан яна кимдир шу пайтни ўзида Яратганни ёмонлаб сўкяпти.
Эй Аллоҳ! Эй Раҳмон! Эй кўрувчи! Эй эшитувчи! Эй огоҳ! Эй хабардор! Эй сақловчи! Эй асровчи! Сен ҳаммани кўриб турибсан. Сен барча ишдан хабардорсан. Сен қандай ҳам меҳрибонсан! Сен қандай ҳам сабрлисан! Сен қандай ҳам буюксан! Сен қандай ҳам поксан! Субҳоналлоҳ! Бизни залолат ботқоғидан ўзинг асра, эй Ҳофиз!


