بسم الله الرحمن الرحيم

www.furqon.com


Хушхабар

E-mailБосмаPDF

28 май 2011 йил, шанба куни Ўзбекистон Исломий Ҳаракати мужоҳидлари Қундуз шаҳари яқинида, рус босқинчилиги вақтида ҳам мужоҳидлар марказларидан бири бўлиб келган Гўртепа қишлоғида Толибон биродарлар билан биргаликда, босқинчилар малайларидан бўлган, халқ тилида “салвешти”, дейилмиш мунофиқчаларга қарши пистирма қўйишди. Пешин вақтида рўпарама-рўпара жанг бошланиб кетди. 4-5 соат давом этган жангда икки қўмондонидан жудо бўлиб, ўндан ортиқ жасад қолдириб жанг майдонини тарк этган мунофиқлар ўз марказларидан ёрдам сўрашга мажбур бўлишди. Бу жангда “Толибон”лардан уч нафари, Ҳаракат мужоҳидларидан бири шаҳидлик мақомига мушарраф бўлишди, иншааллоҳ.

Шундан сўнг ёрдамга келган ҳукумат кучлари бутун атрофни тинтиб, гўё тартибни юзага келтиришди. Гўртепага туташ Чордара қишлоғидан оддий фуқародан уч кишини Ўзбекистон Исломий Ҳаракати мужоҳидлари деб гумон қилиб ушлаб, амният қамоқхонасига ташлаб қўйишди. Ҳеч бўлмаса, шундай хизмат кўрсатиб ўз “нон”ларини “ҳалоллаб” туришади-да.

Аввал хабар қилганимиздек, Таҳҳор вилояти маркази Толиқонда НАТО босқинчи кучларига қарши халқ бош кўтариб, Афғонистон ҳукуматини анча ташвишга солиб қўйган эди. Ҳукумат вакиллари оломон талабларини ўрганиб, бир ҳафтадан сўнг жавоб беришларини айтишди аммо тўққиз кун ўтганда ҳам лом-мим дейишмади. Бир амир қўл остида бирлашмаган халқ деярли ютуққа эришмаса ҳам, мужоҳидлар оқилона фикр юритиб, юзага келган анча-мунча қулайликлардан унумли фойдаланиб қолишди. Чунки оломонга анча-мунча қурол тарқатилгандан кейин полиция ҳам ҳаммани тўла назорат қилишга имкони йўқ эди-да.

Тиниқ маълумотга асосланган мужоҳидлар, куфр малайлари Толиқонда бўлиб ўтаётган ишлар муҳокамаси учун бир жойда йиғилишларини ҳисобга олиб,вилоят ҳокимлиги биноси йиғилишлар ўтказиладиган жойни миналаштириб қўйишди...

28 май куни асрдан сўнг шу бинода учрашувга келган НАТО вакиллари билан кофир малайларини улар кутмаган Аллоҳнинг азоби қарши олди. Қаттиқ портлаш ва ёнғин бу бино марказини ўраб олди. Алҳамдулиллаҳ, куфр босқинчиларининг содиқ малайларидан генерал Муҳаммад Довуд, Таҳҳор вилояти хавфсизлик қўмондони Шоҳжаҳон Нурий, Таҳҳор вилояти волий секретари Шаҳид, НАТОнинг Германиялик вакилларидан бир полковник, бир майор,бошқа икки ҳарбий ва кенгашда иштирок этаётганлардан ўттиздан ортиқ малай тўппа-тўғри жаҳаннамга равона бўлишди. НАТОнинг Германия қўшинлари қўмондони Маркус Кнайп ва Таҳҳор вилояти волийси Абдужаббор Тақво оғир ярадор бўлди. Кейинчалик волий ҳам ўз манзилига “жўнади”.

Генерал Довуд Афғонистоннинг шимоли-шарқ вилоятлари: Бадахшон, Таҳҳор, Қундуз, Бағлон, Самангон, Мозори Шариф; Капица, Парвон, Лағмон, Жалолобод ва Нуристон бўйича полиция кучлари қўмондони қилиб тайинланган эди. 333-Помир номли бу қўшилманинг бошқарув маркази Мозори Шарифда жойлашган. Ушбу минтақалар полицияси, махсус бостириш кучлари Довуд ихтиёрида эди.

Довуд ким эди? У Таҳҳор вилоятининг Фарҳор улусида туғилган. 40 ёшлар атрофида. Довуд рус босқинчиларига қарши жиҳодда мужоҳидлар орасида қўмондон бўлиб хизмат қилган. Кейинчалик “Шимолий алянс” раҳбарларидан бири бўлган Аҳмадшоҳ Масъудга ҳозирбош ва “Толибон ҳаракати” ҳукуматни қўлга олгандан сўнг Аллоҳнинг динини ўрнатганларга қарши қурол кўтариб жанг қилган шарри фасод аҳлидан. АҚШ босқинчилари Афғонистонга бостириб кирганда бошқа шуҳратпарастлар каби Довуднинг ҳам иши юришди.

Қамалда қолган, кейин ўша минтақада махфий сақланиб турган Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ярадорлари ва уларни парвариш қилиб турган, жами 11 нафар мужоҳидни Тошкент режимига топширишга энг алоқадор ва энг манфаатдор бўлган шарр фасод шахслари Довуд, Муталиббек ва Ҳожи Рауф (ҳозир парламент аъзоси)эди. Шу каби хоинона хизматлари ила амал зинапояларида пилдираб, Афғонистон ички ишлар вазири ўринбосарига ундан сўнг генерал даражасигача кўтарилган Довуд оқибатда яна бир бор“кўтарилди”.

Ҳожи Абдуллоҳ