بسم الله الرحمن الرحيم

www.furqon.com


Ҳурматли мусулмон биродарлар. Сизга қуйида сайтимиз почтасига келган мухлисларимиз мактубларидан бирини тақдим этмоқдамиз. Ушбу мактубда Европа куфр диёрига бориб олиб кофирлар паноҳига кириб олган шахслардан бири Муҳаммад Солиҳ Абутов томонидан охирги пайтда интернет саҳифаларида Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига қилинган мурожаатига раддия берилган. Ушбу раддияни сизларга тақдим қилар эканмиз, мактуб муаллифининг шахсий фикрларига масъул эмаслигимизни ҳам эслатиб ўтмоқчимиз.

ЎИҲ ёки ЎХҲ???

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

Улар бир машъала (ўт) ёқувчига ўхшайдилар. Энди олов атрофини ёритганда, Аллоҳ ёруғликни кетказиб, уларни ҳеч нарсани кўра олмайдиган ҳолда зулматларда қолдиради” (Бақара сураси, 17 оят) (Бу ерда ва кейинги оятлар таржимаси Аловуддин Мансурники).

Таянч жамияти ўзининг сайтида шу йил 01 декабрда жамият котиби Муҳаммадсолиҳ Абутовнинг “ЎИҲдаги ватандошларга даъватим” мақоласини чоп этган. Бу мақолани ўқиб, жаноб Абутовнинг фикрларидан таажубга тушдим. Адашмасам, жаноб Абутов 90-нинчи йилларда Қорақалпоғистондаги масжидлардан бирида имом-хатиб бўлиб ишлаган ва адашмасам, шу фаолияти сабаб, қотил Каримовнинг куч ишлатар тизими жаллодлари томонидан қамоққа ташланган ва қамоқдан чиққач, билишимча, бундан 6-8 йил аввал, ватанни тарк этиб, чет элга – демократик жамият ўта ривожланган Швецияга қочиб бориб, “қочқинлик” мақомини олган ва ҳозирда ЎXҲ муассислар мажлисининг аъзоси эканлиги ва бошқа фаолиятларидан унча мунча хабардор бўлсамда, мен унинг на сиёсий ва на диний фаолиятини ёритмоқчи эмасман. Ва асосий мавзу, унинг ЎИҲ аъзоларига қарата қилган ёзма даъвати устида мулоҳаза юритмоқчиман ва бир неча саволлар билан Муҳаммадсолиҳ Абутов жанобларига мурожаат этиб, масалага ойдинлик киритишга ёрдам беришларини сўрамоқчиман холос.

1) “ ...шу бугун Аллоҳ насиб этди...”

Жаноб Абутов, орадан (1993 йилда айнан ўзингиз ёзаётганингиздек, раҳматли Тоҳир Йўлдош бошчилигида анчагина мужоҳид йигитларимиз ватанни тарк этган эдилар) 18 йил ўтиб, энди уларга мурожаат этиш эсингизга келди, ҳа майли буни Аллоҳ номи билан боғлабсиз. Аммо, энди, Аллоҳ насиб этган экан, бу даъватни ёзишингизга асосий сабаб нима бўлди?

“Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар. Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир. Бундай золимлар азобга рўбарў бўладиган замонларда ( Қиёмат кунида) бутун куч қудрат Аллоҳники бўлишини ва Аллоҳнинг азоби қаттиқ азоб эканлигини билсалар эди”

(Бақара, 165-оят) .

2) “...АҚШ халқаро инсон ҳуқуқлари босими остида....

Босим остида, ёки Гуантаномага ташланган маҳбусларнинг, ҳатто Афғонистон босқинига ҳеч қандай алоқаси йўқ оддий қочқинлар ва аҳоли эканлигидами??? Ва улар “БМТ ёрдами-да турли мамлакатларда қочоқ сифатида бошпана олдилар”ми ёки улар орасидаги ўзбек, уйғур ва бошқа одамлар шахсий манфаатлар учун у ерларда қолишни афзал билдиларми? Ҳа айтганча,“ ...Афғонистонга АҚШ билан уришиш учун эмас, балки ўз юртларидаги мустабид тузумлардан қочиб борган одамлар эдилар” деб, ёзмоқдасиз. Агар СИР бўлмаса, буни қандай аниқладингиз?! Ахир улар Афғонистонга ( сиз тилга олаётган ва Гуантанамодан озод бўлиб, сиз каби ғарбда яшаётганлар), юртларидаги, жумладан Ўзбекистондаги мустабид ҳукумат зулмидан қочиб борганларида, у ерда тинчлик ҳукм сурмай, фуқаровий қирғинбарот уруш олови авжга минган давр эдику?! Қандай зулм бўлишидан қатъий назар, Ўзбекистонда (бир томонлама ва сирли урушлар ҳали ҳам давом этмоқда) нисбатан тинч ҳаёт эдику? Уларни шундай ҳаётдан уруш олови ичига ўзларини отишларига наҳотки фақат у даврда ҳозиргига нисбатан кучли даражада бўлмаган зулмдан қўрқиш сабаб бўлган бўлса???

3). “Аслида ЎИҲ ҳам ИАК зулмидан қочиб борган Ўзбекистонликлар томонидан.....ИАК режимига мухолиф куч эмас, бошқа ғояларни мақсад қилиб олган ҳаракатга айланди....... ва қудратга қараб мақсад.....шариат талаби деб биламан.....охир-оқибат баъзи давлатларнинг “қора рўйхатига” тушди”

“...ИАК режимига мухолиф куч эмас...”Қизиқ фикр! Жаноб Абутов, нима, сизга ЎИҲ аъзолари ҳижратга юз тутганларида, “...ИАК режимига мухолиф эмас...”ликларни айтган эдиларми??? Ва ...бошқа ғояларини...” билар экансиз, нега очиқламадингиз??? ЎИҲ аъзоларининг асосий мақсад ва ғоялари ҳам сиз ва Гуантанамодан чиққач, Афғонистонга эмас, бошқа юртларга бошпана излаб кетганлар ғоясидан тубдан фарқ қилгани учун ҳам, улар Афғонистонда саргардонликларга қарамай, ЎЗ ҒОЯЛАРИДАН ВОЗ КЕЧМАЁТГАНЛАРИДА ЭМАСМИ?! Қолаберса, қайси давлатларининг “...қора рўйхатига” тушганлар...”ини ҳам очиқламагансиз! Қўрқдингизми, ёки бу осиёча андишами?! Ҳа , еган оғиз уялади – да, а, лаббай?! Ҳа, боболаримиз, “бир кун сув ичган жойингга қирқ кун салом бер” деганларини ёдингиздан чиқармаганингиз мени қувонтирди. Аммо…. Мен ҳам очиқламай қўяқолай, агар очиқласам, уларни астар-пахтасини ағдар-тўнтар қилиб ташлайман. Аммо улар сувга пешобини чиқариб, бетингизга сачратиб тураверадилар-ку! Сиз ўзиз эмас, сизни қаттиққина пушаймон қилдиришлари, мени сизга ватандошлигим учун руҳан азобга солади. Мана энди, ЎИҲга қилаётган даъватингизни сабаби аниқланди, яни «Озодлик» берган рўйхат сабаб, ниҳоят, ЎИҲ аъзоларига юзланибсиз ва ҳатто «...Ҳаракат сафида ўзбекистонликларни кам”лигига жуда яхши аҳамият берганингизни англатибсиз ва таклиф киритиб, “... фаолиятдан чиқиб, чет элларда бошпана олганлар.... сизлар ватанга қайта олмайсизлар, Шунингдек бизлар ҳам.... Афғон тупроғида беховотир эмассизлар...” демоқдасиз.

Швецияда яшаб, полвон ёки авлиё бўлиб қолибсизку, биродар?! Сиз 2009, 2010 йиллардаги шаҳидлар рўйхатини кўринг, агар эринмасангиз, ЎИҲ ёки КЦ сайтилари архивини титкиласангиз топасиз. Нима, “.... ўзбекистонликлар кам....” деган иддио билан уларни кўнглига қўрқув солмоқчи бўлдингизми, ёки .... , шундоқ ҳам мамлакат ичида қотил “бош”ингиз буйруғи билан, бир томонлама қирилаётган ўзбекистонликларни сонини у ерларда ҳам янада ошишини истайсизми?! Ваҳоланки, ўлим ҳеч кимни истак хоҳиши билан содир этилмаган ва этилмайди ҳам. Қолаберса, бу ердаги бир томонлама ўлдиришлар билан жанг майдонидаги ҳалокат орасида осмон ва ерча фарқ бор.

Афғон тупроғида беховотир эмассизлар...”

“БЕЧОРА” ЎИҲ АЪЗОЛАРИ қандай шароитда “....сарсон саргардон....” эканликларини билмаётган эканлар, мана бу насиҳатдан сўнг анча ақллари “кириб” қоладиган бўлибди, Валлаҳи аълам.

Биродари азиз, Муҳаммад-солиҳ! Менга тушунтириб берингчи, нима учун, бор бойлигидан, дунёвий айш-ишратдан воз кечиб, 22 ёшлик, ҳали ўн гулидан бир гули очилмаган, арабнинг энг бой оиласининг фарзанди – шаҳидлар аълоси УСОМА бин ЛАДИН раҳимуллоҳ 32 йиллик умрини, айнан сиз таърифлаётган сарсон-саргардонликда, тоғу-тошлар орасида, ғорлар қўйнида ихтиёрий равишда бахшида этди?! НИМА, бу аллома жинни бўлганмиди?! НИМА, у ўзининнг бошқа авлодлари, қабиладошлари, қолаберса, миллатдошлари - қорзовийлар, саудийлар, бозийлар (унга умматдош бўла олмайдилар) каби тинчгина хушчақчақлик билан дунё матоҳига бўғзигача кўмилиб, айш-ишратда ҳаёт кечирса бўлмасмиди ва бундай ҳаёт кечиришга нима ва кимлар тўсқинлик қила олар эди?! Худди шунингдек, НИМА, бизнинг шаҳидларимиз, Муҳаммад Тоҳир “Форуқ”, Жума Намонгоний ва уларга эргашиб, жангда қатл қилинган юртдошларимиз ҳам барча расмий “дин пешволари”- юртимиздаги хафизуллоҳ, шайхлар каби, ҳокимият тепасидаги қотил бошчилигидаги муттаҳамлар билан келишиб, айтганини қилиб, қасрлар қуриб, “даъватлар” қилиб, тинчгина ҳаётларини давом этдирсалар бўлар эдику?! Ҳар ҳолда уларда ҳам ўзбек қони оқаётган эдику?! Ҳа, уларни ОНГИ сизу бизга қараганда аввалроқ юксак даражада ривожланиб улгурган экан. Шунинг учун ҒОЯЛАРИ ҳам сиз ва хафизуллохлар ғоясига зид эканки, улар ҳам худди умматдошлари УСОМА бин Ладин раҳимуллоҳ каби сарсон саргардонликни, тоғу-тошлар канорини тинч ва мазали дунё ҳаётидан афзал билибдилар!!! Демак, бу алломалар ўзларини яратган Эгаларига тўлиқлигича бандалик қилиб, Унинг:

”Одамлар орасида Аллоҳ розилиги йўлида ўз жонларини берадиган зотлар ҳам бор. Аллоҳ бандаларига ғамхўр, меҳрибондир” дейиш баробарида:

“Эй мўминлар, тўла ҳолдаги ИСЛОМГА киринггиз! (Яъни исломнинг баъзи ҳукмларига итоат этиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлмангиз!) ВА шайтоннинг измидан эргашманглар! Шубҳасиз у сизларнинг очиқ душманингиздир( Бақара, 207, 208 оятлар) деб сизу, бизга хитоб қилмоқда.

Бу чақириққа жанг майдонидаги мужоҳидлар дарров “ЛАББАЙ” деб жавоб берганлари учун ҳам, сарсон-саргардон бўлсаларда, КУФРГА қарши (асосий ғоя) бор имконият ва кучларини ишга солмоқдалар. Чунки, улар Аллоҳнинг:

«Сизларга ёқмаса-да, жанг қилишингиз ФАРЗ қилинди. (Зотан) сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сиз учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз(Бақара, 216 оят) деган шартига тўлиқ амал қилмоқдалар. Ва бунга нафақат ўзбекистонликлар, қолаберса, ўзларини бир уммат ҳисоблаган биродар мужоҳидлар елкама-елка туриб жавоб бермоқдалар. Чунки улар Аллоҳ олдидаги фарзларини дунё матоҳидан афзал билганлари учун Аллоҳ ризолиги йўлида қайси юртда бўлишлигидан қатъий назар, кофир босқинчига қарши ЖИҲОД қилмоқдалар. Уларни биродари азиз, қудратли Аллоҳ айтганидек:

“Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг! Йўқ, улар тириклардир! У зотлар Аллоҳ Ўз фазлу карами билан берган неъматлардан хушнуд холларида баҳраманд бўлмоқдалар ва ҳали ортларидан етиб келмаган биродарларига ҳеч қандай хавф хатар йўқлиги ва ғамгин бўлмасликлари ҳақида хушхабар бермоқдалар» (Ол-Имрон, 169-170-оятлар).

Жанг майдонидаги жангчилар сони эса, биродари азиз, катта рол ўйнамаслиги, Бадр жангидаги воқеъликни, ғарбона ҳаёт мия ҳужайраларингиздан сиқиб чиқарганга ўхшайди. Ахир Аллоҳ айтадику:

Ахир Аллоҳ Бадр жангида кучсиз бўлсангизда, сизларни ғолиб қилдик! Бас, Аллоҳдан қўрқингиз! Шунда шояд (унинг неъматларига) шукр қилгайсиз (Ол- Имрон, 123 оят) ва Аллоҳ:

“Куфрга қарши курашда (сустлашмангиз) ва (Уҳуд жангидаги мағлубият сабабли) ғамгин бўлмангиз! Агар (ҳақиқий) иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчиларсизлар”

“Агар (бугун - Ухудда) сизларга жароҳат етган бўлса, (Бадр жангида) у қавмга ҳам, худди шундек жароҳат етган (токи ибрат бўлсин деб) ва Аллоҳ ҳақиқий иймон келтирган кишиларни билиши, ҳамда ораларингдан шаҳидларни саралаб олиши учун бу кунларни (яъни ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз. Аллоҳ золим кимсаларни севмайди” (Ол-Имрон, 139 оят), деб тасалли бермоқда ҳам.

Аллоҳ айтган бу сўзлар ҳаққу ва ростдир! Ҳа, сиз менга: “ Эй опа, сиз ҳали ҳам 7 аср бўсағасида яшаб, тараққиётдан орқада қолиб кетибсиз. 7 аср билан 21 аср орасида осмон билан ерча фарқ бор. Биз яшаётган ғарб дунёсидаги нафақат, ижтимоий-техник тараққиёт, қолаберса, ҳарбий техниқ тараққиёт даражасини ва ҳарбийлар сонини билмас экансиз! Кўзингизни каттароқ очиб, биз яшаётган ғарб тараққиётига, ҳеч бўлмаса, телевизор орқали боқинг” деб таъзир беришингиз мумкин. Айтганча, мен ҳақиқатдан ҳам телевизор кўрмайман, телевизорим ҳам йўқ. Аммо битта кичкина радиоприемнигим бор, шу орқали бутун дунё аҳволидан хабардор бўлиб бораман, бундан ташқари, ҳар қанча бўғишга уринмасинлар, интернет сайтларига кириш йўлларини ўрганиб олганман ва қолган-қутганларини сайтлар орқали ҳар куни кузатиб бораман. Шунинг учун мен сизга 21 асрнинг биринчи 11 йиллик давридаги замонавий энг мукаммал ҳарбий қуролга эга бўлган, сиз яшаётган ғарб босқинчиларининг тиш-тирноғигача шу қуроллар билан қуролланган миллионлаб жаллодларига қарши, ва айнан шу босқинчиларга вужуди билан хизмат қилиб, ахборот урушини ҳам олиб бораётган журналистларининг маълумоти бўйича жуда кам сонли (айтишларича, ўтган 20 йил мобайнида ЎИХнинг сони 100дан ошмаган) “қўлида эскирган қуролларга эга” мужоҳидлардан Афғонистонда талофат кўрган босқинчилар рўйхатини бир қисмини тасдиқ тариқасида илова қиламан ва ёзаман десам жуда кўп далил исботлар келтиришим мумкин, аммо шу ерда бу қисмга нуқта қўяман.

4).”...Араб баҳори..» «…. Буни тушуниш учун 20 йил етарли бўлмайдими?...”

Биродари азиз Муҳаммад Солиҳ укагинам! Аввало барчангиз, жумладан, сиз ҳам, ғарбга тақлид ўлароқ “араб баҳори” деб аталмиш айнан сиз сиғинаётган ғарб, энг аввало халқаро террорист, мусулмонлар кушандаси АҚШ ва унинг Овруподаги босқинчи шериклари, ҳамда араб дунёсидаги умматпуруш, динпуруш, қолаберса, миллатпуруш араб, қироллари-ю, амирларининг катта саъи ҳаракатлари билан уюштирилган, деярли бир йилдан буён давом этиб келаётган бу қонли провокацияларни натижасини ҳали ҳам кўрмаётганга ўхшайсизлар!

Айтингчи, Ироқда, Ливияда миллионлаб осмондан туриб қириб ташланган оддий арабларнинг гуноҳи нима эдики, ғарбона ҳаёт нашидасини суриб келган миллат, ватан сотқинлари ва ҳаромҳур, ҳозирги моликийлар, жалилийлар, Ливиядаги аллама балолар Афғонистондаги карзайлар халқларига нима каромат кўрсата олдилар-у ва кўрсата олар эканлар?! Ахир буларнинг қанчалик ғарб латта қўғирчоқлари эканлиги шу ўтган 10 йилллик Умумжахон террористлари АҚШ, ОИ ва уларнинг жаллодлари НАТО томонидан аҳолиларининг ҳаводан туриб қириб ташлангани, ғарб демократиясининг қанчалик “юксак” даражага кўтарилганини (фоҳишабозлик, баччабозлик, қотиллик, таланчилик, порахўрлик, товламачилик, гиёҳвандлик ва унинг савдоси, одамўғирлик ва унинг савдоси, босқинчили туфайли гуллаб турган мамлакатларни вайронага айланиши ва ҳ.к.), наҳотки шу дамгача таҳлил қилиб тадаббур эта олмадингизлар?! Муборак каби сотқинлар осонгина қулдорларини талабини қондириб, чеккага чиқиб олдилар. Чунки, ҳокимиятга, худди қотил Каримов ва унинг малайлари каби қандай, тайёр ошга баковул бўлиб келган бўлсалар, шундай ўрин бўшатишлари лозимлигни англаб етдилар.

Бундан ташқари, нега энди сизлар, доимо кимларгадир тақлид қилишга шошиласизлар?! Наҳотки, ўзингизда кураш усулингиз бўлмаса?! Шундай экан, ҳеч бўлмаса, сиз “...20 йил етарли эмасми?! деган саволни ЎИҲ аъзоларига эмас, ўзингизга бериб, агар бошингизда ўзбек тўпписи бўлса, жуда бўлмаса яхудилар кўлохи (шапкаси-ҳозир бу бош кийим ўзбек эркаклари орасида модага кирган) бўлса, олдингизга қўйиб туриб, фикр юритиб кўринг-а. зарар кўрмайсиз!

5) Биродари азиз, Муҳаммадсолиҳ! Бир хатимда (албатта у ҳам ҳамма мақола ва изоҳларим каби сайтларга қўйилмаган, мабодо, архивингизда сақлаб қўйган бўлсангиз очиб ўқинг, зарар топмайсиз), қотил ҳукуматнинг куч ишлатиш тизмларидаги ҳодимлари орасида ҳозирда, гўё ЎХХни қўлловчилар (даъватингизда ҳам урғу бериб ўтгансиз) орасида кўплигини оғиз кўпиргундек баён этганларигизга нисбатан, сизларга “Ҳизбут Таҳрир” тақдирини мисол келтирган эдим. Ҳа, бизни халқимизнинг айнан сиз ва сиз каби намояндалари, (“битта илонга бир маротаба чақтириш етарликдир” мақолидаги ишораси етмаганга ўхшайди) ҳассасини тез-тез йўқотиши, ҳозирда барчага маълум эди. Аммо мусулмонларни, айниқса, ўзбекларни илон ва чиёнга тинимсиз ўзини чақтириши мени лол қолдирмоқда. Наҳотки, илон илонлигини, чийон чийонлигини, сотқин сизга сотилсада, вақт ўтиши билан сизни ҳам бир чақага сотиб юбориши аниқлигини тушунмасангизлар?! Наҳотки, сизлар ишонаётган ҳозирги мусулмонларни, қолаберса, оддий ўзбекларни ўз ичидан чиққан қутурган кушандалари, еб турган тавоғига тупуради деб ўйласангизлар?! Ахир уларни энг қуйи табақасидан, то ўзини атрофидаги қоровулларигача, халқ мулкини талаётган, халқни чақалоқларигача, ҳатто ҳали она қорнидалигидаёқ бўғиб ташлаётган (оқ халатли жаллодлари) рўзғорини тебратамаётган оддий шу пажмурда халқни бор йўғини шилиб олаётган (миллионлаб олаётган маошига ҳам қаноат қилмаган ҳолда) бу жаллодлар сизнинг қуруқ гапларингизга учиб, сизларни қўллайдилар, деб ўйлайсизлар?!

Эй бандаи гумроҳ (барчамиз гумроҳмиз), наҳотки сиз бутун дунё мусулмон абгор оммасини терисини шилиб олаётган, сиз оғиз кўпиртириб баён этаётган “халқаро қонун қоидалар, БМТдаги текин томоқлар сизга иш беради деб ўйласангиз?! Пан Ги Мун ким деган саволга жавоб топинг “Мун империяси” (далилларга асосланган) деган асарни ўқиб чиқсангиз, уни қаердан келиб чиққанини ва нима учун бу ифлос ташкилот - БМТга бошлиқ қилиб қўйилганини тушуниб оласиз! Ҳеч бўлмаса парчалаб ташланган Эфиопия (Ҳабашистон) халқни шу ўтган (парчалангандан буён) салкам 25 йиллик тарихига назар ташланг, нима ўзгарибди экан-а? Авалгидан хароб бўлса бўлдики, бирор яхши томонни кўрмади, бу бечора халқ. Айнан сиз баён этаётган халқаро нормалардаги қонун-қоидалар ишлаган эди. Уларни ишлашида айнан, сиз суянаётган турли расмий ва норасмий инсон ҳукуқлари ташкилотларининг саъи харакатлари билан абгорликкка маҳкум этилдилар. Айнан сиз таърифлаётган барча ҳуқуқ ҳимоячилари ёрдамида, Ироқ, Яман, Ливия, Афғонистон, қолаберса, биздаги (СССРни назарда тутмоқдаман) диктаторлик тузумлар ағдарилиб, халқлар, деярлик мусулмонлар, қолаберса барча Осиё, Африқо халқлари янада чуқур инқирозга юз тутмоқдалар. Эндиликда бу ифлос қароқчилар аввалги талаб олиб кетган бойликлари тугаб бўлгани учун ҳам, таги катта тешикка айланиб, ҳеч вақо қолмаган ғазналарини тўлдириб, яна бир неча давр текин тамоқ еб ётиш учун ҳам “араб баҳори” инқилобини уюштирдилар. Буни унитманг, бўталоғим! Аммо ҳозир сиз умид қилаётган халқаро қароқчилар сизнинг қотил бошингиз ва унинг жаллодлари билан жуда яхши тил топишган, келажакда ҳам унга аниқ ишонадилар. Чунки сизнинг қотил бошингиз айнан уларни мақсадларини, уларни кўрсатмаларисиз ҳам, салкам 23 йилдан буён жуда олий даражада амалга ошириб келмоқда. Эътирозга ҳожат йўқ!

Сизни яна тушунмадим, яни “...биз легитим ташкилотмиз, Қора рўйхатдамасмиз.. сизлар ҳам сафимизга киринг” Қачондан бери сиз легитим бўлдингиз? Демак, “Бирлик” ва “Эзгулик” (ҳатто улар ҳам қайта ўта олмаган) каби рўйхатдан сизларни ҳам ўтказибди-да?!

Даъватингизнинг энг “илғор” қисми шундаки, нима учун сиз ўзингиз ва ташкилотингизни улар сафига қўшилишларингизни тавсия этмай, уларни ўзингизни сафингизга даъват қилишингиз ниҳоятда олий даражадаги онгни “етук”лигидан дарак бермоқда (кесатиғим учун узр). Ўзингиз ёзганингиздек, “тоғу тошлар оралигида сарсон ва саргардон, кўчиб юришлар” бу ватандошларимизни ўтган 20 йил ичида пишиб, ҳар дақиқада ўлим билан юзма-юз келишлар самараси ўлароқ сиз, “гўзал” демократик ғарбона ҳаёт қучоғида яшаётган, “олий даражали “билимдон мухолифлардан фарқли ўлароқ, кураш соҳасида катта тажрибага эга эканликларини наҳотки назар писанд қилмасангиз-а?!. “Нодон дўстдан, зийрак ва ақлли душман яхшироқ” деб, машойихлар бекорга айтмаган эканлар-да. Бу аччиқ ҳақиқат! Яна бир бор узр.

Хўш, “глобал” мақсадларни ҳал қилишингизга-ку ҳеч кимни кўзи етмайди, ҳатто бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмаганлигингиз аниқ! Аммо сиз, ҳа, айнан сиз - Мухаммадсолиҳ Абутов хоҳ мамлакат ичидалигингизда, хоҳ мана мамлакатдан ташқаридалигингизда, ўзбек оммаси учун нима каромат кўрсатдингиз?! Бир маротаба бу жаллодлар “Хахх” дейиши билан, ковушни тўғрилаб, жуфтакни сурдингиз! Даъватни қилибсиз-ку, асл мақсадингизни баён этибсизку, аммо уни амалга ошириш йўларингиздан бир шингилгина, сир бўлмаса, баён этмабсиз-да, биродар?! Ахир сиз ҳукуматингиздан сир тутадиган нарсангиз бўлмаса керак ҳар ҳолда, чунки сиз улар орасидги жаллод ва қароқчиларга ҳам ишонар экансиз-ку, худди “Хизбут Таҳрир” намояндалари каби. Балки оддий оммадан сир тутиш лозимдир -а?!

Муҳаммадсолиҳ, укагинам, «дўст ачитиб гапиради, душман кулдириб” деган машойихлар, Мени қуюшқондан ташқаридаги аччиқ сўзларим учун сиздан узр сўрайман, шу билан бирга сизлар ўзингизни ўнглаб олинглар демоқчиман, холос. Яна бир бор аччиқ сўзларим учун узр сўраб,

Тошкентдан

Мўътабар опангиз..

04.12.2011

Вассалламу алайкум ва роҳматиллаҳи ва барокатуҳ!