Қадрли мусулмон биродарлар! Сизга буюк хушхабар сифатида ушбу қисқача мақоламизни етказмоқчимиз. Гап шундаки, инсониятга буюк ҳақиқат нурини етказган пайғамбарлар келиб кетганларидан кейин ер юзини яна қоплаб олган куфру жаҳолат қоронғилиги тугашининг бошланиши, алҳамдулиллаҳ, кўриниб қолди. Куфрий эътиқодларнинг башариятни бу галги эгаллаши дунёвий фан ва техниканинг ривожланиши билан биргаликда бўлгани сабабли кўзлар “тараққиёт” деган замонавий бутнинг жилвасидан қамашиб кетдида, одамлар тарихда мисли кўрилмаган тарзда қаттиқ адашиб кетдилар.
Бу адашиш бизнинг замонамизда “ривожланган иқтисод” деб ном олган янада каттароқ бут устида тургандир.
Доим динларга қарши бўлиб келган моддапарастлик‑материализм охирги асрларда инсоният онгига шундай сингиб кетдики, бандалар “ҳамма нарсани иқтисод ҳал этади”, деб суяниб қолиб, замонавийлашган бутни энди “худо” қилиб олдилар. Башарият ўзининг ҳақиқий худоси – Еру осмонлар Яратувчиси Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони, яна йўқотиб қўйди. Ўзини йўқдан бор қилган, ўлим бериб яна турғизадиган, бу дунё тугашида катта қазоват – Қиёматни барпо этиб, қандай яшаб ўтганини сўроқ – савол этадиган, жаннати ва дўзахи бор бўлган энг Олий Зотга қарши бу заиф инсон яна исён кўтарди. Ҳатто ўз туғилиши ва ўлишига ҳам эга бўлмаган, қайси жинсда, миллатда ва ота-онадан туғилишини ҳам билмайдиган, доим касалланиб, қаришга ва ўлимга маҳкум бу ожиз ва нотавон банда, қул бўла туриб, қуллигини бўйнига олмасдан, ўз Яратган хожаси буюргандек яшашни истамадида, кўзга кўринмасада, борлиги доим билиниб турган азалий душмани Иблиснинг ва ҳамма ёмонликларга бошловчи ўзининг аҳмоқ нафсининг енгилтак ҳавою-хоҳишларига кириб кетиб, гердайганча "инсон ҳуқуқлари", "озодлик", "демократия" ва "халқ иродаси" каби ялтироқ, аммо бу дунёда аҳмоқ этувчи, Охиратда эса туганмас оғир оғриқ – азобларга мубтало этадиган ёлғон – саробларга эргашиб кетди.
Алҳамдулиллаҳ, кўзимиз билан кўриб турибмизки, Ҳақ субҳанаҳу ва таоло ҳақиқий илоҳ ким эканини бу куфру исёнга ботган дунёга яна бир бор кўрсатиб қўйди. Кофирлар суянган илоҳлари – иқтисод бутун дунё бўйлаб сина бошлади. Натижада Исломни ер юзидан йўқотишга чоғланган Америка Қўшма Шайтонлари етакчилигидаги куфр мамлакатларининг бели тобора синиб бораётир. Энди буларнинг мусулмонларга қилаётган дағдағалари анча пасайиб, ўз хўжаликлари билан овора бўлиб қолмоқдалар. Ислом умматининг атиги иккитагина юрти – Афғонистон ва Ироқда мусулмонларга қарши катта кибру ҳаво билан очган босқинчилик урушларини букчайиб қолаётган рўзғорлари кўтара олмай, иложи борича ўзлари учун чиройлироқ якунлаш пайига тушиб қолганлар. Ваҳоланки ҳозирги харитадаги мавжуд ўнлаб мусулмон мамлакатлари оёққа туриб кетса, жаҳон куфрининг ҳоли не кечаркин?!
Ушбу – Аллоҳ таолонинг ўз мўмин бандаларига ёрдами етиб келиши ҳақидаги Қуръони Каримда берган ваъдаси ҳақ эканининг яна бир амалий кўринишидир.
“Бозор иқтисоди” деб номланадиган жаҳон сармоядорлик (капиталистик) хўжалигининг синиб бориши тарихий – жаҳоншумул аҳамиятга эгадир.
Буни тушуниш учун яқиндагина синиб кетган бошқа куфрий хўжалик – “режалаштирилган иқтисод” (социализм) нинг инсониятга нима деб талқин қилинганини эсга олинса етарли бўлади. Ахир кофирлар, хусусан уларнинг устида турган яҳудлар, ўша коммунистик тузумни башариятнинг “бахтли келажаги” деб, бир неча авлодни аҳмоқ қилиб келмаганмидилар?! Бу ёлғон-саробга ишониб, шу тузумда яшаб кўрган дунёнинг ярмига яқинининг куни ўтмай қолгани маълум бўлиб, планлаштирилган иқтисод устига қурилган социалистик тузумлар тарих ахлатхонасига шармандаларча улоқтирилгач, энди дунё халқларига бу мусобақада енгиб чиққан, ўзининг "яшовчанлигини" исботлаган “бозор иқтисоди” кўз‑кўз қилинди ва бу иқтисод устига қурилган демократия тузуми инсониятга энг қулай, энг тўғри яшаш тарзи деб, энди буниси “бахтли ҳаёт” дея жар солинмоқда эди.
Аммо кўп ўтмади, алҳамдулиллаҳ, бу куфрий низом ҳам инқирозга учраб, бу ёлғон “илоҳга” суянганларнинг ҳам куни ўтмай қолаётгани тобора ошкор бўлиб бормоқда. Куфру исёнга кетган башарият ўз яқин ўтмишига бир назар ташласа, кўп ҳақиқатларни англаши мумкин эди. Ҳозир оғизларининг суви оқиб “бозор иқтисоди” ва “демократия” деган фоҳишани ҳавас қилиб юрганлар 1929-1933 йилларда бутун куфр капиталистик дунёсини зириллатган жаҳон иқтисодий инқирозини айни шу бозор иқтисоди келтириб чиқарганини эсласалар бўлмайдими?! Тарих ўхшашини кўрмаган Муссолини, Франко, Салазар, Гитлер, Пиночет каби қонхўр мустабидларни (диктаторларни) худди ана шу демократия низомлари ўз бағридан туғиб чиқармаганмиди?! Ленин – Сталин ашаддий кофир золимларининг тузумлари Керенский демократиясидан фойдаланиб, саҳнага чиқолган эмасмиди?! Бундай мисолларни яқин ўтмишимиздан ҳам кўплаб келтириш мумкин. Ҳозирда Ўзбекистондаги қонхўр Каримов ва Белоруссиядаги Лукошенко каби диктаторлар Горбачев демократиясининг маҳсули эмасмилар?! Ва ҳоказо, ва ҳоказо, ва ҳоказо!..
Кофирларнинг ўзлари ёзган “Капитал”, "Коммунистик партиянинг манифести", “Империализм капитализмнинг охирги босқичидир”, каби сиёсий иқтисод дарсликларини нега варақламай қўйдилар?! Ахир, “режалаштирилган иқтисод” ва унга асосланган социализм тузуми ва ҳаёт тарзи ўша “бозор иқтисоди” ва унга асосланган капитализм тузуми ва демократик ҳаёт тарзининг чуқур инқирозидан келиб чиққан, бу чириб, ўлиб бораётган сармоядорлик низомининг ўринбосари ўлароқ, давомли узоқ изланишлар натижасида ва катта қонли инқилобларию, инсоният ёстиғини қуритган жаҳон урушлари оқибатида ер юзига ўрнатилган эмасмиди?!
Социализмда кунлари ўтмай қолгач, илгари кунлари ўтмай қолган капитализмга “энди яхши яшаймиз” деб, бутун дунё бўйича яна қайтгандиларки, бунинг ҳам яроқсиз эканлиги кўриниб қолди. Ваҳоланки, эсини йўқотган кофирларга XIX – асрнинг охирлари ва XX – асрнинг бошларидаёқ “бозор иқтисоди” кризислар келтирадиган, ўта адолатсиз низом бўлиб, бою-камбағаллар муаммосидан муттасил инқилоблар чиқарадиган, еб ётганлар янада каттароқ ва яхшироқ ея олиш илинжида бўлиниб бўлган жаҳонни қайтадан тақсимлаш учун жаҳон урушларини ёқиб юборадиган, Одам боласига ашаддий душман бўлган тузум эканини яққол исботлаб бўлган эдику!
Инсониятни охирги катта қирғин оловига ташлаган Адольф Гитлер ҳам айтиб ўтдик, “озод демократик сайловлар” натижасида ҳокимият тепасига келган эди. Ҳозир ҳам ўша мақталган “демократия” ларида яшайверишдан зерикиб кетган, безор бўлган ва бу ҳезалаклар ўрнига “кучли шахслар”, яъни диктаторлар келишини истаб қолган Европа халқларининг аҳволи сир бўлмай қолган. “Режалаштирилган иқтисод” бўлмағур, “озод иқтисод” ҳам яроқсиз экан, ўз-ўзидан ҳақли савол туғиладики, хўш, башарият қандай кун кечирсин ахир? Кофирлар бошқаруви остида иқтисодий, ижтимоий, халқаро, миллатлараро ва инсонлар ҳаётининг бошқа барча соҳаларида дарду иллату муаммоларига тўлиб – тошиб кетган бугунги инсонияга малҳам бўладиган бирор низом борми ўзи?!
Биз мусулмонлар, бутун дунёга баралла эшиттириб эълон қиламизки:
Ҳа! Бунинг ечими бордир!!!
Энди инсонлар хоҳлашса-хоҳлашмасада ер юзида бу чекланган дунёнинг шарт-шароитларига мувофиқ яхши, адолатли яшашга фақат ва фақат Ислом иқтисоди ҳамда бу иқтисодни юзага келтирадиган Ислом шариатигина қодирдир! Ушбу жаҳоншумул даъвомизни керак бўлса, биз, мўминлар, бизга қарши баҳслашадиган ҳар қандай шахс, ташкилот, давлатлар ё халқларга Аллоҳнинг фазлу қудрати билан ўтмишда ҳам исботлаб берганмиз ва эндиликда ҳам исботлаб бера оламиз!


