Бандаларига нусрат берган Роббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Иймонда собитқадам бўлиш нусрат эканлиги таълимини берган Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис-саломга салавоту салом айтамиз! Аммо баъд...
Мужоҳидлар ичида бундан-да оғир кунларни бошидан ўтказганлар бор. Балки келажакда бундан ҳам оғир кунлар келиши мумкин. Аллоҳ Ўзи ҳаммамизни собитқадам айласин.
2009 йил май ойидан бери Покистон куфр ҳукуматига қарши давом этаётган жанглар рамазон ойида Спинкай минтақасида юзма-юз олишувларга айланиб кетган вақтлар эди.
Мени шимолий Вазиристонга тиббий муолажага олиб боришларини айтишган эди. Унинг ўрнига уч шаҳид, икки ярадорни шифохонага олиб келишди. Ҳар хил хабарлар кети узилмасди. Одамлар орасида бесаранжомлик бошланиб, менинг қалбимга ҳам ваҳима туша бошлади. Беш кунча дам олгач, яна сангар (фронт чизиғи)га, биродарлар олдига қайтдим.
Қўмондон Сирожиддин оға мени олдинги хандаққа, қўмондон Қутайбанинг ихтиёрига жўнатди. Бу жойда фавжи (Покистон армияси аскар)лар ҳужумини Аллоҳнинг изни билан тўхтатиб қолинган эди. Аслида, бу келаётган кучларни давомли ушлаб туриш мумкин эмасди. 20 км узоқдаги Жандўла ҳарбий қалъасидан аниқ маълумотлар бўйича отилаётган 50 килограмли тўп ўқлари билан бизнинг мавқиф (позиция)ларимиз уриб турилган эди. Бунинг устига икки томонимизда 3-4 км масофада тўрттадан турган танклар ҳам биз ва бошқа мужоҳидлар турган сангарларни тахминан ураётган эди. Айтилган жойга шом пайтига етиб келдим. Ҳозиргина атрофни “Кобра” русумли икки ҳужумчи вертолёт ўққа тутиб кетган эди. Биродарлар билан қайноқ кўришдик. Келганимга ҳамма хурсанд бўлди. Ансорлар билан 20 мужоҳид эдик.
Қутайба: “Сизлар янги келдингиз, анча дам олгансизлар, пайра (кечки қўриқчилик)ни биринчи бўлиб бошлайсизлар”, деди. Мен, Али мерган ва Валид ансор уч соатлик пайрани бошладик. Биз турган жойимизга бир яримга бир ярим метр қилиб тош терилган бўлиб, сангар (окоп) усти очиқ, бўйи бир метрлар бўлиб, шу жойдан атрофни кузатиб ўтиришимиз керак эди. Қолганлар ғорга ўхшаган катта тошнинг тагида қисилишиб ухлашарди. Биз турган жойда ухлаб бўлмас эди. Кечаси душман ҳавон (миномёт) ва тўплар билан яна даҳшатли бўмбалади. Пайра вақтимиз ҳам тугади. Бизни алмаштириш учун бошқаларга хабар бердик. Ҳеч ким келмади. Улар “Душман жуда қаттиқ уряпти, олдингизга бора олмаймиз”, дейишди. Ҳа, ҳақиқатан бўмбардимон жуда шиддатли бўлгани учун 10 метр наридаги биродарлар бизни алмаштириш учун келолмадилар. Бир соатдан кейин Қутайба билан кимдир келди, шу билан гуруҳнинг ярми ухламасдан тонг оттирди. Мен кундузи тинчроқ бўлса, ухлаб оларман, деб ният қилгандим. Бироқ кундузи кечасидан-да қийин бўлиб кетди. Биздан 1200 метрлар узоқликда кофирлар ўзларига мудофаа истеҳкомларини қура бошлашди.
Отишга ҳаракат қилдик, аммо қўлимиздаги қуроллар яқин масофага мўлжалланганлиги сабабли уларга зарар етказа олмадик. ПК пулемётидан отсак ҳам, ўқ етмагани учун душман аскарлари ётиб олишади. Сўнг вертолётлар яна келди. Орқасидан ҳужумчи самолётлар келиб, бомбалаб кетди.
Аср вақтларига яқин штаб бошлиғи Асиф келди. GPS да нуқталар олди ва бизга маслаҳатлар берди. Ҳазил-ҳузул ҳам четда қолмади.
Кўринишдан фавжи (Покистон армияси)лар эрталаб ҳужум қилиши мумкин, шунинг учун 500-600 метр орқароққа ҳимоя ва қуршовда қолмаслик учун уч кишини қўйишга маслаҳатлашдик.
Тун ҳам яқинлаша бошлади. Мен, Абдуллоҳ Рафиқ, мадраса толибларидан Анас, орқадаги фавжиларнинг эски тошдан ясалган тошдан ясалган хандақига жойлашдик. Биринчи Абдулло Рафиқ, сўнг Анас, сўнг менга пайра навбати келди. Ишонсангиз, 3 секундда битта бомба атрофга тушаётганди. Хандаққа кираверишда ўтиргандим, 10 метрлар яқинимга танкнинг ўқи келиб тушди. Ўша томондан снаряд парчалари сочилиб, учиб келди. Қўрққанимдан ётиб олдим. Анасга, ҳеч ким пайра турмасин, дедим. Чунки бундай ҳолатда бу жойга фавж эмас, ҳатто пашша ҳам келолмас эди. Мошааллоҳ, шу ҳолатда ҳам Абдуллоҳ Рафиқ хуррак отиб ухларди. Озгина ўтмай, бомба сангарга жуда яқин тушди. Тош ва чанг остида қолдик. Абдуллоҳ Рафиқни уйғотдим. Тезда кетмасак, кейингиси бизнинг устимизга тушиши мумкин, дедим. Яхшиям қоронғи тушишдан олдин ҳар эҳтимолга қарши, панароқ жойни кўзлаб қўйгандим. Атроф зимистон. Ой ҳам чиқмаган. Қўлимизга илинган нарсаларни олиб, тим қоронғида, бомбалар ёмғири остида, қоқилиб-йиқилиб жарликка сакраб тушиб, тез-тез ён-атрофимизга тошлардан тера бошладик. Қабрдек жойда уч киши тонг оттирдик.
Аслида, устоз Қутайба Анасни биз билан жўнатишининг сабаби, орқа тарафни кам уради, хотиржам дам олади, деган ўйда экан. Аммо бу режа тескари бўлиб чиқди. Жангда ҳамма ҳолатни ҳам кўра билмайди-ку инсон! Фавжилар Қутайбалар турган сангарларга яқин келишгани учун, ўзимизникига тегади, деб у жойларга кам снаряд ёғдиришган. Биз турган жойларни эса тинмай уриб чиқишди.
Отишма овозидан уйғондик, муртадлар ҳужумга ўтишган. Биз ҳимоя учун қулай жойни эгалладик. Орқага қараб, кечаги биз турган хандақ (окоп) уриб ташланганини кўрдик. Аллоҳ Ўз мўъмин бандаларини ташлаб қўймаслигини кўрдим ва қалбимга хотиржамлик келди. Танкдан отилган ўқлар атрофга тушар, портлаш натижасида тошлар бизнинг устимиздан учиб ўтиб ён-атрофга тегарди. Шу аснода Али мерган душманнинг 5 аскарини ўлдиргани хабари келди. 10 метр орқароғимда турган Обид номли ансор бўйнидан яраланди, шаҳид бўлиши кўриниб турарди. Ётарқопга ётқизиб, тўрт чеккасидан кўтариб, жанг майдонидан олиб чиқиб кетдик. 100 метрлар юриб-юрмадикки, шаҳид бўлди.
Шу ўринда, мен бу жойга келишимдан олдин бўлган воқеаларни айтиб ўтаман. Яқин тепаликка фавжилар келиб, байроқ ўрнатиб, яна қайтиб кетишаётган экан. Буни кўрган Талҳа ака бу хабарни устоз Қутайбага етказади. Фурсатни ғанимат санаган устоз Қутайба бир неча ансор билан ҳужумга ўтади.
Устоз Қутайба харсангтош ортига яширинган икки фавж (аскар)га граната ташлаб, ўлдиради. Кўплаб ғанимат олинган. Мужоҳидлар орасида бўлган Сулаймон исмли ансор яраланади ва Қутайба уни майдондан олиб чиқади. Сулаймонни марказга келтиришганида у шаҳид бўлади.
Эртасига Муқотил душман мурдалари ёнига мина кўмаётган пайтда кутилмаганда олдида душман пайдо бўлади. Отишиб-отишиб тош орқасига ўтиб олган Муқотил граната ташлаб, уларни ўлдиради. Муқотил кўмган минанинг иккитаси шу куни портлади. Хуллас, барибир бу жой қўлдан кетди. Бу жойда биздан бир, ансорлардан икки шаҳид бўлди. 2 километр орқадаги Талҳа қўмондонлигидаги ҳандаққа кўчиб ўтдик.
Қизиқарли воқеалардан. Жангга кўпчилиги турклар бўлган бир гуруҳ келиб қўшилди. Ўзларининг айтишларича, Миралида юришганда Ҳаракат аъзоларидан бирини кўриб қолса, унга салом беришга ҳам қўрқишар экан. Улар бизни яқиндан кўриб, бирга жанг қилиб, биз ҳақимиздаги ҳар хил гаплар таги йўқ эканини билишди: “Сизлар ҳам одам экансизлар-ку!”, дея ўзлари лақма бўлишганига ажабланишди.
Талҳа қўмондонлигидаги гуруҳда 40-50 мужоҳид бор. Кечаси 00.30 ларда ансорлар пулемёт Калашниковдан тариллатиб отиб қолишди. Атроф қоп-қоронғи, ой ҳам чиқмаган, ҳеч нарса кўринмасди. Биз ҳам тусмоллаб у тарафга ота бошладик. Фавжилар биз турган тоғга ўқ узмасдан яқинлашиб келишининг сабаби, ўзлари қайси томондан келишаётганини яшириш ва тобора яқинроқ келиб олиб ҳужум қилиш эди. Тоғнинг бу ғарбий қисмида 4 мужоҳид бор эдик.
Талҳа ака тоғ ён бағрида туриб, фавж бор, деб гумон қилган тарафга ўқ узаётганини кўрдим. Бомдод вақти ҳам кириб қолганди, тез намоз ўқиб олай, деган ниятда тош орқасига ўтиб икки ракаат суннатни ҳам тугата олмадим, “Талҳа ака ярадор бўлди”, деб Абдуллоҳ Рафиқ мени чақирди. Тоғ этагига тушдим. Талҳа акани турк биродарлар билан бир чекага кўтариб олиб ўтдик. Қўмондоннинг чап оёғи ишламаётган ва чап қўли ҳам ярадор эди. РПГ дан бир нечта ўқ отганида, жавоб келган экан. Талҳа акани ётарқопга ётқизиб, олти киши кўтариб бораётгандик, Асиф мухобара (рация)да менга “Орқага қайтиб, қолган биродарлар билан келаётган душманни қайтаринглар”, деб буюрди.
Бир тепалик ошиб ўтдим. Биродарлар сангарни ташлаб келишаётган экан. Хуллас, тоғ тепаси қўлдан кетди. 300 метрлар орқадамиз. Биз нима қилишимизни билмай, орқага қайтсакмикан, деган фикрда эдим. Турк қардошлар ҳам кетаётганди. Штаб бошлиғи буйруқ қилиб: ”Жойингиздан қайтмай, муносиб жой топиб сангар олинглар”, деди. Бу буйруқ мени ҳайрон қолдирди. Беш киши бу жойда нима қила оламиз? Душман 300 метрча узоқда бўлса! Мен турк қардошларга кетсангиз, кетаверинг, қолсангиз қолинг, бизга шу жойда сангар олиб туриш буюрилди, дедим. Менга улар ҳайрон бўлгандек кўринди. Улар биз билан бирга қолишди.
Бу жангда 2 ансор, 2 муҳожир шаҳид, 2 киши ярадор бўлди, деб эшитдим. Бир оздан сўнг вертолётлар кела бошлади. Бу вақтга қадар биз душман тарафга бир-бир ўқ узиб тургандик. Аммо тикучар жуда паст, 100-150 метр тепамизда учарди. Биз тез яширина бошладик. Шу вақт ичида Муқотил, Зубайр-турк ва Абдуқаҳҳор-уйғур ўқ-дори билан ёрдамга етиб келишди. Қўлимизда фақат автомат бор. Автомат билан вертолётга зарар етказиш жуда мушкул. Яширинишдан бошқа илож йўқ. Тикучар ҳам бирорта ўқ отмасдан сиёсат қилиб учиб кетди. Зубайр ҳаммага автомат ўқи тарқата бошлади. Муқотил эса ҳандақ олиш учун муносиб тепалик топди ва тартиб билан орқароққа бориб, атрофдаги энг паст, баландлиги 5 метр ҳам чиқмас тоғчага жойлашдик.
Кимдир ҳадеб бу тоғ, тоғ, тепалик, деяпти, деб ҳайрон бўлиши мумкин. Бунинг сабаби, жангда тепанинг аҳамияти жуда сезиларли. Чунки юқоридан жуда катта майдон, масофа кўринади. Душман нима ҳаракат қиляпти, келяптими, йўқми...?, ҳаммаси кўринади.
Ғарбий Фаластинда яҳудлар мусулмонлар уйларини бузиб, тепалик ва тоғлар устига ўзларига уй-жой қурадилар. Электр ўтказади ва асфальт қилади. Мабода керак бўлса, тайёр сангар бўлиб хизмат қилишини мўлжаллаб қуришади. Бунинг устига, сув ҳам тоғлар устида. Яҳудийлар сувни ҳам ўз назоратига олишган. Шу сабаб деҳқонлар жуда катта зарар кўришган, чунки яҳудийлар сувни тоғ тепасида туриб, тўхтатиб қўйишган.
Кўпчилик ухламаган эди, навбат билан ҳамма ухлаб дам олди. Пайғамбар алайҳис-саломнинг “Қайлула вақтида ухлаб ол. Чунки шайтон ухламайди”, маънодаги ҳадислари бор эди. Ҳа, айтгандек, ҳали ҳам душман биз томонга бомбаларини отиб турганини ёддан чиқарманг. Аллоҳ Ўзи сакинат бермаса, бундай жойда на уйқу, на дам олиш мумкин. Ҳа-ҳа, вертолётлар ҳам камида уч марта келиб-кетди. Қалбга ваҳима солиш учун учиб юрибди.
Асрдан кейин Зубайр ака бизга қўмондон бўлиб келди. Абу Валид (татар) ҳам бирга келди. Тўғриси, эски мужоҳидларни кўриш одамни хурсанд қилади. Сафимизга янги келган балхлик афғон мужоҳидлар ҳам астойдил хизмат қилишаяпти. Аллоҳ улардан рози бўлсин. Мана ҳозир ҳам улар Зубайр ака билан бирга таом кўтариб келишибди. Қорин оч қолиши ҳам бир фитна. Таом бўлиши эса қалб хотиржамлигидан.
Яна қоронғи тушди. Инс ва жинсдан бўлган шайтонлар ҳам тайёргарлик кўра бошладилар.
Зубайр ака 14 мужоҳидни уч гуруҳга бўлди. 5 киши ўнг тарафга, 5 киши чап тарафга. Муқотил, Абдул Қайюм, Зубайр ака ва мен бир тепаликка “жойлашдик”. Энди уйқуни хаёлингдан чиқаравер.
Ансорлар келиб қолди. Аллоҳ улардан рози бўлсин. Бу Маҳсуд жангларида анча қурбонлик беришди. Бутун бир минтақа аҳолиси жойларини ташлаб, совуқда сувсиз, ўтинсиз, бозорсиз, электрсиз жойларда хайма (чодир)ларда яшаяптилар, бунга ҳар ким ҳам чидай олмайди. Масалан, бундай ҳижрат Вазир қавмига ва бошқа миллатларга насиб бўлгани йўқ. Мана бундай Аллоҳ йўлида қурбонлик бахтига Маҳсуд қавми эришди. Эй Аллоҳим, Ўзинг шукр қилувчи бандаларингдан қилгин.
Зубайр ака улардан ҳам 5 кишини ўнг тарафга, 5 кишини чап тарафга бўлаётган, 5 киши жуфтакни ростлаётган эди, Зубайр ака “Эй, беғайратлар”, деб койиган эди, қайтиб келишди. Аммо пайрага туришни исташмади. Келган тарафларига қараб, кетишга тайёр тургандек, тоғ тагида ўтиришарди.
Зубайр аканинг айтишига қараганда, душман томондан тунги ёритгичлар отилгандан кейин улар қайтиб келишди, чунки ёритгичлар отилса, душман яқин келмаётганлиги ва ўзи хавфсираётганини билдиради. Мен Зубайр акага “Ёруғлик, фонар ё товушларга чалғиб отмасинлар, қачон душманни аниқ кўришса, отишсин”, дедим. Бу бир кун аввалги тажрибадан. Кечаси биринчи бўлиб ўқ отган ўзининг жойини билдириб қўяди ва душманга тайёр ҳадаф-нишон бўлади. Бу фикр янги қўшилганларга етказилди, бошқаларга ҳам эслатилди. Ярим соатлар ўтмасдан турк биродарлар мухобарада алоқага чиқиб, бир неча киши тўғрида фонар ёқаяпти, отишга рухсат беринг, дейишди. Рухсат берилмади. Адашмасам, Абу Валид ҳам шундай деди. Бир оздан сўнг бу ёнаётган олов эканлиги маълум бўлди.
Ҳозир, сизга мужоҳидларнинг бу ҳолати енгил, оддий туюлиши мумкин, аммо совуқ шамолда, юпқа кийимда кундузи туриш қийин, кечаси янада қийинлигини тасаввур қилинг.
“Ватан ҳимоясига”, дегандек, пайра навбати менга келди. Соат 23:30. Бу ёддан чиқадиган кеча эмас. Ҳозир ҳам ўша кечани кулиб эслайман.
Қаршимиздаги тепаликнинг узоқлиги 40-50 метрлар чамаси орқа тарафдан ёнувчи ўқлар учиб чиқарди. 2 метр орқада Муқотил ўзига жой тайёрлаётганди. Бирдан РПГ га ўхшаш қуролдан ўқ отилди. Душман биз томондан биринчи бўлиб ўқ отилишини кутяпти. Ҳеч нарса қилмадик.
00:30 бўлди, менинг вақтим тугаб, бошқа биродар алмаштириши керак эди. Аммо ҳеч кимса йўқ. Жойимдан қимирлашга қўрқдим. Тепаликдан тушиб, уларни уйғотиб, то келгуси мужоҳид келгунча душман ҳужум қилиб қолмасин, дея жойимдан қимирламадим.
Совуқдан тараша бўлиб, ҳамма ухлаб қолган. Ярим соат... 15 минут ... деб, тонгга қадар пайрада туриб қўйибман. Орада кўз илиниб қоларди. Кўзимни очсам, ҳеч нарса кўринмас, қўлимга тош олиб олд тарафга отардим. Жавоб йўқ, душман келмаяпти. Яна кўзим кетди, яна кўз очиб ўтирган жойимдан тош отдим... ҳеч кимса йўқ! Шундай қилиб тонг ҳам отди. Алҳамдулиллаҳ. Лекин жанг тугамади ...


