Покистон толиблари НАТО нинг Пешавордаги аскарий марказига ўт қўйиб юборишди
2008 йил, 7 декабр, муборак арафа куни кечаси соат икки яримда Покистоннинг шимоли ғарбидаги Пешавор шаҳрида 40 тача Толибон мужоҳидлари босқинчи НАТО нинг ҳарбий таъминот базасига қўл гранаталари, гранатомёт воситасида ҳужум қилиб бир қўриқчини қатл қилиб марказни тўла ишғол қилишди. Ва Афғонистонга ҳарбий амалиётлар учун юборилиши керак бўлган бўлган 150 га яқин контейнерларга ўт қўйиб кулини кўкка совуришди. Бу контейнерларда "Ҳамви" русумидаги ҳарбий машиналар, ўқ-дорилар, қурол-яроғлар, ёнилғи бўлган.
| ![]() |
| ![]() |
Бу воқеъа борасидаги кичик видеолавҳадан нусха кўчиринг!
Шуни эслатиб ўтиш лозимки, Американинг Афғонистондаги босқинчилик фаолияти учун мўлжалланган ҳарбий таъминотнинг 75 фоизи Покистон ҳудудидан ўтади. Алал хусус Пешавор шаҳри орқали ўтадиган таъминот йўли Хайбар довони орқали Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрига туташади.
Охирги ҳафтада толиблар томонидан шунга ўхшаш ҳужумлар Покистонда кўпайиб бормоқда. Ўз навбатида бундан Америка ва НАТО ўзининг таъминот йўли хавф остида қолишидан қаттиқ хавотирланмоқда. Чунки шундай ҳам Афғонистонда вазиятни қўлдан бой бераётган НАТО га Покистондаги бу амалиётлар "ўлганнинг устидан тепган" ўрнида бўлмоқда.




