بسم الله الرحمن الرحيم

www.furqon.com


"Форуқ"ни хотиралаб, 2-қисм

E-mailБосмаPDF

Мужоҳид Абду Самад "Шабоб"нинг

шаҳид Муҳаммад Тоҳир "Форуқ"

борасидаги хотираларидан

2-қисм

بسم الله الرحمن الرحيم

1988-89 йиллар охирларига келиб Наманган шаҳрида, аввалда кузатилмаган бир жараён бошланди. Кўчаларда, автобус ва маршрутларда соқол қўйган ёш йигитларга кўзингиз ташланарди. Ёшларга ҳамма ҳайратланиб боқарди. Бу жамиятда аҳён-аҳёнда калта соқолликлар учраб турган бўлсада, лекин суннатга мувофиқ бўлган, тиғ тегмаган узун соқол – диндорлар совет жамиятида кўрилмаган эди.

Булар 1925-йилларда коммунистлар зулмидан махфий бўлишга мажбур бўлган тақволи аҳли илмларнинг яширин исломий ҳаракатининг маҳсулоти эди. Шу йигитлар ташаббуси билан “Аллоҳу Акбар” садоси остида коммунистлар диктатураси томонидан беркитиб қўйилган ёки давлат корхонасига айланган масжидлар яна қайтадан очилди.

Шўро тарихида ароқ склади вазифасини бажарган “Атоуллоҳ” ва “Гумбаз” жомеълари номи билан машҳур масжидлар яна қайта очилди.

Шаҳарнинг тўрт тарафидан кўриниб турган масжид, ўзининг улкан гумбази билан шаҳарга кўрк бериб турарди. Масжидга янги арк дарвоза қурилиб, ҳар бир масжидга кирувчининг кўзи тушадиган арк тепасига “Роббим Аллоҳ” деб ёзилганди. Масжид ёнида тезда катта мадраса қад кўтариб, толиби илмлар билан лиқ тўлиб, Ислом гуллаб яшнай бошлади.

Ҳар куни пешин намозидан олдин бўладиган Абдул Аҳад қорининг Қуръон тафсири қалбларга кирар ва таъсирланиб такбир айтилса гумбаз ичи жаранглаб кетарди. Гоҳида мавъизадан йиғлаган кишиларнинг овози масжидга келган кишиларга руҳий таъсир этарди.

Ёш Муҳаммад Тоҳир “Форуқ” ҳам ҳар куни пешин дарсларига келувчи мухлислардан бўлиб, бўйи узун, чўққи соқол, бошида оқ дўппи ва оқ яхтак кийган келишган бу йигит тез, ҳаракатчан ва гапирса ўзига одамларни ром қила оладиган қобилиятга эга бўлиб масжиднинг фаолларидан эди.

Шу пайтларда Ҳиндистон ва Покистондан “Таблиғ” жамоати кириб келди. Наманганда ҳам таблиғ жамоатига асос солинди. Муҳаммад Тоҳир “Форуқ” таблиғий жамоат амири қилиб сайланди. Таблиғ жамоати аъзолари 1991-1992-йилларда 600 атрофида бўлиб, 20 халқага бўлинарди.

Таблиғ халқаларга бўлинган бўлиб, амирлар машвара халқаси ва шу амирларга итоат қиладиган гуруҳлар ҳалқасидан иборат бўлади, таблиғ амири Тоҳир ака гуруҳлар амирлари машварасидан кейин гоҳида ҳаммани битта халқа қилиб, гоҳида ҳар халқани ўзи билан хос суҳбат ўтказар ва Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби давлатларнинг шаҳару қишлоқларига тартиб билан таблиғ гуруҳларини жўнатар ва ўзи ҳам шу гуруҳлар ичида жўнаб кетарди. Таблиғийлар уч кун, қирқ кун ёки тўрт ойлик сафардан қайтгач, сафар таасуротларини ҳалқа мажлисларида сўзлаб беришарди.

Атеистик мафкура ҳукмрон бўлган жамиятда таблиғийларни ҳукумат мулозимлари томонидан тўхтатилиб даъватга қаршилик кўрсатиларди. Шу ўринда ўз бошимдан ўтган воқеани эслайман. 1991-йилнинг охири Хоразмда милиция ходимлари ички ишлар идорасига олиб киришди. Паспортларимизни бирма-бир кўриб чиққан милиция майори сўроқ қила бошлади:

– Кимсизлар? Нима қилиб юрибсизлар?

– Биз сиёсатга аралашмайдиган "Таблиғ" жамоатидан, одамларни “ЛА ИЛАҲА ИЛЛА АЛЛОҲ”га чақирамиз, дедик. У бизга:

– Ароқ, зино ва дискотекага бориб юрган, атеистик руҳда тарбияланган инсонларни йўлдан буриб, масжидга борадиган намозхон қилиб қўйиш бу катта сиёсат эмасми?! - деди, аччиқланган майор.

Ўзбекистонда мағлубиятга учраб назоратни қўлдан бой берган коммунистик режимнинг ички бошқаруви ҳам издан чиқди. Мамлакатни ёппасига рекет ва мафия босиб кетди. Машина ва одам ўғрилари, йўллардаги қароқчилик ва босқинчи ўғрилар ўша йилларда рекорд даражасига кўтарилди. Халққа бўлаётган зулм даҳшатли даражада авжига чиқди. Мазлум ва мазлумаларни ҳимоя қиладиган ҳеч қандай ҳукумат ҳам, ташкилот ҳам йўқ бўлган шу вақтларда бир воқеа содир бўлади.

Тўй бўлишига 15 кун қолган бир хонадонга рекетлар кириб, пул талаб қилишади, шунда ота-она “Раҳм қилинглар, пулни қиз тўйига сақлаб қўйдик”, деб йиғлайди. “Бермасанглар мана сенга!”, деб ота-онаси олдида, тўй бўлишини кутаётган қизни зино учун ечинтиришади. Бундан қўрқиб кетган ота-она пул ва тилла тақинчоқларни берадилар. Хабарни эшитган бўлажак куёв номус қилиб қизга уйланишдан бош тортади. Бу хабар наманганлик иймонли йигитларни ларзага солди...

Пичоқ суякка тақалди. Автомат, тўппонча ва бошқа совуқ қуроллар билан қуролланган рекет ва мафияга қарши Муҳаммад Тоҳир “Форуқ” раҳбарлигида ўзи яшаб истиқомат қиладиган шаҳарнинг “Авлиё домла” маҳалласида илк бор “Ислом лашкари” ҳаракати тузилди.

Лашкарни асосан карате, бокс ва кураш билан шуғулланган йигитлар ташкил қиларди. Лашкар қамоқхонаси бўлиб унда ўғри ва жиноятчилар сақланарди. Мазлумларни додига жавоб бераётган лашкарга уламолар ва халқ кўмак берарди. “Ислом лашкари”га мурожаат қилаётган мазлум ва ҳимоясиз инсонлар сони кундан-кунга ортарди. Тез фурсатда шаҳар безори, мафия ва ўғрилардан тозаланиб, Наманган шаҳри, Муҳаммад Тоҳир “Форуқ” амир бўлган ислом лашкари назорати остига ўтди. Инсонлар қалбидаги қўрқув кетиб машина, мотоцикл ва велосипедларни бемалол қулфламасдан бозор ва бошқа жойларга қўйиб кетиларди. Катта миқдордаги пулларни ҳам бозор ва кўча-куйда олиб юриш оддий ҳолатга айланди. Молу жон омонлигини эшитган Қирғизистон, Тожикистон, Андижон ва Фарғонада яшовчи аҳоли Наманган шаҳрига келиб катта миқдорда бозор-ўчар қилиб кетишарди.

Наманган вилоятини тинч ва осойишталигини истаган давлатманд кишилар “Ислом лашкари”ни моддий ёрдам, пул ва машина билан таъминлашарди. Тоҳир аканинг ташаббуси билан ихтилоф туфайли оралари совуқлашган умматни бирлаштириш жараёни бошланди. Гумбаз, Довудхон қори ва кичик масжидларда минглаб мусулмонлар иштирокида шанба йиғилиши ўтказилиб, кўзга кўринган масжид имомлари, олимлари, атоқли шахслар ва сиёсий ҳаракат етакчилари чиқиб даъватлар қилишди.

Шундай йиғилишнинг бири эсимда.

Масжиднинг ичи ва ташқариси одамларга тўла, масжиднинг меҳробида бирин-кетин, навбат билан Умархон қори, Билол қори, Довудхон қори, Абдул Аҳад қори, Абдурауф қори, Каримуллоҳ қори, Оқилхон ака ва бошқа олим шахслар умматнинг бирлиги ва мусулмонларга фойдали бўлган ишлар ҳақида нутқ қилдилар. Таъсирли ва маъқул бўлган гапларга, ўтирганлар тарафидан масжидни ларзага соладиган “Аллоҳу Акбар!” сўзи янграрди. Сўз навбати “Ислом лашкари” амири Тоҳир акага берилди. Аллоҳга ҳамд айтиб “Наср” сурасини ўқиб таржимасини айта бошлади:

"Мана биродарлар Аллоҳ таолонинг “Иза жа анасруллоҳи вал фатҳ” вақти келди. Оз фурсатда Аллоҳнинг динига инсонлар тўп-тўп бўлиб кирдилар. Масжидлар обод бўлиб лиқ тўлди...."

Тоҳир аканинг сўзидан эҳтиросга ва ҳаяжонга берилган халқ ҳар уч гапнинг бирида “Аллоҳу Акбар”ни баланд овоз билан айтиб турардилар. Ислом лашкари томонидан қилинган ишлар ва келажакда қилиш керак бўлган ишлар ҳақида ҳам айтиб ўтди. Наманган нафақат рекет ва мафиядан, балки атеизм ва Дарвин таълимотларидан ҳам холий бўлганди. Бундай катта йиғинларда жамиятдаги камчиликлар ўртага қўйиларди. Мисол учун ўқув таълимидаги атеистик дарслар ўрнига Ислом ақидасини бериш, Ленин ва унинг "ака"ларининг ҳайкалини олиб ташлаш, ҳаж зиёратчиларининг йўлларини тўсмаслик, уй-жой учун халққа ер бериш ва шунга ўхшаган муаммолар ҳукуматга ҳавола қилинарди.

Суд томонидан ноҳақ қамалган шахсларнинг жиноий ишлари қайта кўриб чиқиларди ва қамоқдан маҳбуслар озод қилинарди. Ҳа, бу ишларнинг тепасида Муҳаммад Тоҳир “Форуқ” етакчилигидаги “Ислом лашкари” ҳаракати турарди.

Халқ дардини ҳукуматга олиб бориш ва бошқа хайрли ишларда ҳам “Ислом лашкари” ҳаракати бош-қош бўларди. 1991-йилнинг охири Ўзбекистон вилоятларини айланиб юрган Каримов навбати Наманган вилоятига тўғри келган куни халқнинг йиғилиб қолган дардини эшитгани Наманган шаҳрига келмай, яширин Тўрақўрғонга келиб кетди. Учрашувни интизорлик билан кутган халқ ғазабга тўлиб, кўчага чиқди. Тезкорлик билан “Ислом лашкари” ва сиёсий ҳаракатлар вилоят ҳокими турган ОБКОМни қўлга олишди. 25000 халқ йиғилиб Каримов келишини талаб қилишди. Намойишчилар 3 маҳал озиқ-овқат билан таъминлаб турилди. Каримов мажбуран тезлик билан намойишчилар билан учрашиш учун Тошкентдан ОБКОМга етиб келди. Каримов, Тоҳир ака ва бошқа халқ намоёндалари ва тўпланганлар олдида туриб, шарт ва талабларини қабул қилганини айтди. Каримов ёлғон ваъдалар бериб “Ислом лашкари” ва бошқа сиёсий ҳаракатларга шаҳарда марказ очишга рухсат берди. Каримов “Агар мени Президент қилиб сайласангизлар, Ўзбекистонни Исломободга айлантираман”, деди. Бу ваъдаларга ишонган халқ секин-аста тарқалиб кетди. Каримов сайловда президент ҳам бўлди, лекин жараён бошқача тус олди. 1992-йил, март, рўза ойи эски ГОРОНО “Ислом лашкари” марказида, таровеҳ намози ўқилаётган вақтида тўсатдан Тошкентдан келган ОМОН гуруҳи саждада турганлар устига бостириб кириб, дубинкалар билан уриб, 70 кишининг қўлларига кишан тақиб ушлаб кетишди.

Ҳар куни ГОРОНОда таровеҳ намозини ўқиётган Муҳаммад Тоҳир “Форуқ” олдига бир ёш йигит югириб келиб “Дарвоза олдида дадамни ва бошқа соқчиликда турган лашкарни ҳозир ушлаб кетишди, Тоҳир ака тезда бу ердан кетинг!”, дейди. Шунда Тоҳир ака тезда ГОРОНО биносидан чиқиб икки милиция ходимининг ёнидан ўтиб кетади, икки милиция ходими унга термулганча қолаверади. Аллоҳ унинг ишини ўнглаб бир одам ўз машинасида олиб кетади.

Шу машъум кеча бошқа “Ислом лашкари” маҳалла марказлари ҳам босилган. Маҳалла амири ва аъзолари қўлга олинди. Бир кечада Муҳаммад Тоҳир “Форуқ”дан бошқа “Ислом лашкари” ходимлари ҳеч ким қолмади деса ҳам бўлади. Энди шаҳарда ҳарбий ҳолат, блок постлар, уйма-уй юриб “Ислом лашкари” амирини қидирдилар. Лекин Муҳаммад Тоҳир “Форуқ” аллақачон Тожикистоннинг Душанбе шаҳрига етиб бориб мужоҳидларга қўшилган эди. Каримовнинг Муҳаммад Тоҳир “Форуқ”ни ушлаш операцияси барбод бўлган эди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ اللهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَ اللهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَ لَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ

“Улар Аллоҳни нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўладилар, Аллоҳ эса гарчи кофирлар истамасаларда ўз нурини тўла ёйгувчидир.”

“Саф” сураси, 8-оят

Ахиру даъвана анил ҳамду лиллаҳи роббил аламийн.

Мужоҳид Абдус Самад Шабоб