بسم الله الرحمن الرحيم

www.furqon.com


بسم الله الرحمن الرحيم
Энг катта кофирнинг энг катта найранги

Шу кунларда жаҳон оммавий ахборот воситаларини Америка Қўшма Штатларининг энг катта ҳийла-найранги тутиб кетди.

Эмишки, замонамизнинг энг катта террористи Усома бин Лодин ниҳоят қўлга тушибдию, отишмада ўлдирилибди.

Ушбу хабарнинг сиёсий фарс-найрангбозлик экани шундоққина кўзга ташланиб тургандир:

1. Агар АҚШ нинг махсус кучлари Усома бин Лодиннинг яшириниб турган жойини бир неча ой олдин кашф этган бўлсалар нега уни тириклай ушлай олмадилар? Ахир бир неча ой миқдорида имконлар бўлган экану ва Усома АҚШ учун ниҳоятда қимматбаҳо шахс эдику! Бундай душманни тириклай тутиш учун ҳар қанча аскарни қурбон бериб бўлса ҳам тириклай тутишга буюрилган бўларди. Бусиз ҳам Ироқда ва Афғонистонда минглаб аскарларини талофот берган ва бераётган Америка энди шу Усомага келганда аскарга қизғанибди эканми?

2. "Усомани тириклай қўлга олиш имконимиз бор эдию, аммо у қуролли қаршилик кўрсатгани сабабли отиб ўлдирилди", - деганлари рост бўлса, "Бу Усоманинг хотини" деб ўлиги чиққан аёл нега ўлдирилди. Ахир бу хотин қуролли қаршилик кўрсатмабдику! Аксинча, Усоманинг ён-веридагилари тирик гувоҳ бўлиб гапириб берсалар, Амрико учун ютуқлироқ бўлмасмиди?

3. Нима учун жасад бўйича суд мед экспертиза ва жасаднинг шахсиятини аниқлаш экспертизаси ўтказилмади? Бордию, бу жасад Усома бин Лодин бўлмасачи?! Нимага дарровгина "шу Усоманинг танаси" - дея ҳаммани ишонтиришга шошилишди.

Интернетда Усома бин Лодиннинг овоз кассетаси чиқиб қолганда ҳам дарҳақиқат "бу Усоманинг овозими ё бошқаникими?" деб роса синчиклаб ҳафталаба шу қуруқ овозни экспертизалардан ўтказадиган пишиқ-пухта Амрико, нимага энди бус-бутун танаси қўлларига тушганида бундай "хомкаллалик" қилиб қўйдилар.

4. Усома бин Лодин мусулмонлардан бўлгани боис, уни ўлдирдик, деганлар, гўёки мақсадларига эришиб бўлганларидан кейин энди мақтулнинг диндошларининг кўнглини овлаш учун "Унинг жасади Ислом аҳкомларига мувофиқ ювилди, кафанланди, - дейишди. Шундай бўлса нега жасад денгизга ташланди. Ахир Исломда майитни ерга кўмиладику.. !?

Бу каззоблар ўз найрангларини яшириш учун нималар девормадилар, денг!

Жасад шунинг учун денгизга ташланадики, бирор кимса хойнаҳой бу жасадни яна чиқариб ололмасин, деб. Ердаги қабрни эса қазиб олса ва ундаги майитни ҳақиқатан ким эканини кўриб билса бўларди.

Шунинг учун уни ерга кўммаслик зарур эди.

5. АҚШ бунчалар инсонпарвар ва мусулмонпарвар бўлсалар, нега Усома бин Лодиннинг яқинларидан ҳеч кимни чақирмадилар ва майит билан сўнгги видолашув маросимини ўтказишмадилар? Ахир Усоманинг қариндошларининг орасида "террорист" бўлмаган, чақирса бўладиганлари кўпку! Ҳеч бўлмаса, хотинининг яқинлари бу аёл майитга яқинлаштирилмади. Нега унинг жасади қариндошларига топширилмади?

6. Нега Усоманинг ушлаш амалиётида АҚШ Исломга қарши курашидаги минтақадаги ўзининг стратегик ҳамкори Покистонни жалб қилмади? Покистоннинг иштирокисиз ё хабардорлигисиз бундай амалиётни унинг ҳудудида амалий қилишининг имкони нечоғли бўлиши мумкиндир.

Нима учун амалиётни ўтказиши биланоқ, АҚШ нинг махсус кучлари худди қароқчилардек, Покистонни зудлик билан тарк этганлар?

Афғонистондаги оддий мужоҳидларга қарши шу қабилдаги амалиётларида бир неча турдаги самолёт ва вертолётлардан ташқари махсус таълим кўрган аскарлардан юздан камини ташламайдиган Америка нега энди "Ал-Қоида" жаҳоний ташкилотининг раҳбарини ушлагани атиги 30-40 та аскарини юборибди экан? Усома турган жойнинг атрофларида ўзидек яширинча шай турган Ал-Қоида гуруҳлари бўлиб, улар ҳужумга ўтиб қолмасалар АҚШ нинг бу ўта муҳим амалиёти барбод бўлиши хатари бўлмасмиди? Шундай катта амалиётни шу тарзда тайёрланар эканми?

7. Қандай қилиб замонанинг энг катта "террористи" Покистоннинг Абботобод шаҳридан ва қоқ марказидан узоқ муддатли паноҳгоҳ топа олади. Бу шаҳар Покистон истихборотининг ва ҳарбий кучларининг энг катта марказлариданку! Бундан ташқари Абботобод Покистон ядро қуроли минтақаларида жойлашган бўлиб, кирди-чиқдиси ниҳоятда қийин шаҳарлардандир.

8. Шу мақоламизни ёзиб улгурмасимиздан ишнинг "лойқа" экани ҳақида яна турфа маълумотлар чиқиб кетди.

Чунончи, Усома шу жойдан топилди, дейилган мавзеъга бир қанча ахборот хизматларининг мухбирлари бориб, ён қўшнилардан сўраганларида, барчалари бир овоздан у ҳовлида ҳеч қачон Усома бин Лодин турмаганини, бу минтақада ҳамма қўшнилар ён-вериларда кимлар яшашини жуда яхши билишларини айтганлар.

 

Ушбу ва яна кўплаб бошқа ҳолатлар шу кунларда энг катта кофир ўзининг энг катта макру ҳийласини жаҳон оммасига ташлаганидан дарак беради.

Агар иш булар айтганидек бўлганида эди, Усома бин Лодиннинг жонсиз жасадини бўлса ҳам албатта АҚШ ларига олиб кетилган ва бутун оламга кўрсатиб, намойишга қўйишга бўлар эди. Ана ғалабамисан - мана ғалаба, - дея кўз-кўз қилинарди. Айниқса,  Ню Йўрк ва Вашингтон жиҳодида ҳалок бўлганларнинг қариндошларини ва яқинларини "мана қасосларингни олиб бердик" - деб Усоманинг жасади атрофига тўплаб келтирган бўлардилар.  Ҳатто бошқа "террорист"ларга ибрат бўлсин деб, жасаднинг мўмиёлаштириб, бир муддат сақлаб ҳам турилган бўлар эди.

Аммо жасад бошқа одамники, ёки умуман ясама жасад бўлса, уни биров билиб қолмасдан туриб, таг-тугини топа олмаслиги, яъни макру фириб фош бўлиб қолмаслиги учун тезда денгизга яшириш керак бўлади, албатта.

Энди АҚШ ларига бу ҳийла-найранг нима учун ва айни шу вақтда керак бўлиб қолганини фаҳмлаш учун АҚШ нинг ҳозирги аҳволига назар солинса иншаАллоҳ кифоя қилажак.

Усома бин Лодинни ушлаймиз деб кўплаб шерикларини эргаштириб, катта дағдаға билан Афғонистон Исломий Амирлигига бостириб кирган Амрико мана 10 йил бўлмоқдаки, Усомани тутолмай ё ўлдиролмай зўр алами ичида эди. Шунча жоний-молий талофотлар, катта-катта урушлар билан ҳам айтарлик натижа йўқ. Энди мағлуб бўлганидан чиқиб кетишга мажбур бўлаётганида, нима қилиб бўлса ҳам бир натижа керак бўлди. Энг яхши натижа, албатта Усома бин Лодиннинг ё асирлиги ё ўлими бўлиши керакдир. Мана шунинг учун ҳалиги найрангни ўйнаб берилди.

Ишнинг буюртмалигига далолат этувчи яна бир ҳолат - АҚШ нинг Афғонистондан чиқиб кетишидан икки ой олдин воқеъанинг юз берганидир. Энди гўёки, "ёруғ юз билан" чиқиб кетса ҳам бўлаверади. АҚШ ва Нато Афғонистонда мужоҳидлардан мағлуб бўлиб чиқиб кетаётганларини Усома учун киргандек, "уни ўлдирдик, мана энди бошқа ишимиз қолмаганидан ўзимиз чиқиб кетяпмиз, " - деган баҳона билан хаспўшлаш керак эди.

Энди энг катта "террорист"нинг Покистоннинг истихбороти ва ҳарбий марказларидан бири Абботобод шаҳридан гўёки "топилиб қолиши" АҚШ га шунинг учун керак бўлдики, охирги вақтларда Покистон билан Амриконинг манфаатларидаги зиддиятлар кучайгани ва Афғонистондан фориғ бўлгач, энди Покистон АҚШ га керак бўлмай қолиши боис, унинг  таъзирини бериб қўйиш мумкин бўлади. Бунинг учун эса Покистоннинг ўзини айбли қилиб кўрсатиш зарурда. Унга "терроризм ҳомийси" тамғасини ура олиш учун  Усома бин Лодин Абботободдан гўёки топилиб қолади.

Бу сабаблардан бошқа янаги 2012 мелодий йилдаги АҚШ даги президентлик сайлов маъракасида ютиб чиқиш учун ҳозирги президент Барак Обамага ютуқлар зарурдир. Афғонистонда мағлуб ҳолда чиқиб кетаётгани ошкор бўлиб кетса, сайланмай қолиши хатари бўлади. Шунинг учун АҚШ нинг энг катта бош оғриғи Усома бин Лодиндан ўз миллатини гўёки беғам қила олгани Обаманинг яна сайланишига кифоя қилгудек катта ютуғи бўлади.

Ҳақиқат эса шуки, мужоҳид биродаримиз шайх Усома бин Лодин дунёни куфр, фасод, зулму ноҳақликлар туғёни босиб кетган бу даврда жаҳон куфрига муносиб жавоб бера олган Ислом умматининг шер ўғлонларидандир. Бу кишининг ҳамда жаҳон куфрининг юраги Ню Йўрк ва Вашингтонга зарба бера олган фидоий мужоҳид биродарларимизнинг қаҳрамонлиги тамомий Ислом умматига хорлигу залилликдан азизликка чиқиши учун кўрсатилган ниҳоятда қадрли ибрат йўлидир. Бу кунларда радиолардан Усома унчани ўлдирган, бунчани ўлдирган, деб ўзини яратган зот Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога душман бўлиб олган куфр аҳлининг ўлганларига айюҳаннос солаётганлар, Усома бин Лодин нима учун шундай қилган, бундан анча олдин Фаластинда қуролсиз, ҳимоясиз, заиф, ночор қариялар, норасида гўдаклар ва аёллардан иборат "Сабра ва Шатила" муҳожирлар лагерларини АҚШнинг қўйиб бериши билан Исроил ваҳшийлари нималар қилганларини ҳам бир эслаб қўйсалар шояд адолат тарозиси қанақа бўлишини кўра оладиган бўлиб қолармидилар. 8000 муслима Серебреница да тажовуз этилиб қип-яланғоч ҳолида хорланиб қатл қилинди. Юз минг мусулмон халқ Тожикистонда оммавий қирилди. Ўн минглаб Чеченистонда ва икки ярим миллион фақат Ислом умматидан бўлганлари учун қатл этилдилар. Яна минглаб Ислом аҳли Фаластинда, Сомалида, Суданда, Кашмирда, Индонезияда, Ўзбекистонда ҳозирда ҳам ўлдирилмоқдалар. Шулар учун ҳам юракларинг жиззилаб қўядими? Бир неча минг қуролсиз, ҳимоясиз етимлар, муҳожиралар, мадраса толибаси қиз жувонлари, Покистоннинг Лал масжидида, Гуантаномо, Абу Ғурайб ва Багромдаги қамоқхоналардаги бедодликлари, шармандаликларини, бутун олам бўйлаб мусулмонлардан бўлаётган оммавий қурбонларни ҳам нега эслаб қўймайсизлар. Чунки биз мусулмонлар сиз кофирлардан эмасмизда, шунинг учун ичларингиз бизга ачимайди. Сизлардан ҳам уч тўрт мингларинг бирдан ўлиб кетса қандай бўларкан?! Пичоқни аввал ўзингга ур, оғримаса бировга ур!

Бизнинг жиҳодий Ўзбекистон Исломий Ҳаракатимиз шайх Усома бин Лодиннинг "Ал-Қоида" ташкилоти амирларининг мулло Муҳаммад Умар раҳбарлигидаги Афғонистон Исломий Амирлиги, Покистон Толиблари Ҳаракати, ҳамда дунёдаги барча аҳли сунна вал жамоа мужоҳид биродарларимиз билан, бу қутурган куфр фасодга қарши Аллоҳ буюрганидек, бир сафда эканлигимизни доим баён этиб келганмиз. Ва ҳозир ҳам шуни изҳор этамиз.

Каззобликда устаси фаранг, моҳир ва машҳур бўлиб кетган куфр аҳлининг шайх Усома бин Лодинни шаҳид этганлари ҳақидаги иддиолари тўғри бўлиб чиққан тақдирда ҳам, бунинг эса эҳтимоли ниҳоятда оздир, Амрико бу машъум жиноятини ўз малайи Покистон мунофиқ ҳукуматисиз содир этиши имконсиздир. Бу эса Афғонистонда АҚШ ва Нато ҳамда Карзай муртад ҳукуматига, Покистонда эса унинг хоин ва сотқин кучларига қарши Аллоҳ Роббул Иззаҳ буюрган муқаддас жиҳод ибодатимизни янада кучайтиришимизга бир туртка бўлади-ю, холос.

АҚШ етакчилигида мўри малахдай ёпирилиб келган жаҳон куфр қудратлари ғариб Афғонистондан шайх Усома бин Лодинни шаҳид этиб ишлари тугагани учун эмас, балки толиблар, ал-Қоида ва бошқа барча мужоҳидларимизнинг барокотидан, Аллоҳнинг биз мусулмонларга берган нусрат ва мадади туфайлигина мажбур бўлиб чиқиб кетмоқдалар.

Аллоҳнинг мўъминларга ёрдами фақат жанг майдонларидагина эмас, балки, куфр қудратларининг мақталган иқтисодларини синдириши; Япониядаги каби зилзила, тўфон ва атом балоси; Русиядаги сингари ёнғинлар; АҚШ да одатий бўлиб бораётган денгиз тўфонларию, қатор штатларини айланиб юрган қуюн шамоллари ва ҳоказо. Бу табиий офатлардир, дейишдан нарига ақли етмайдиган тор фикр, қалби кўрлар кўра олмайдиган, аммо ваҳий илми билан қуролланган биз мусулмонлар аниқ кўриб турганимиз - илоҳий кучлари билан ҳам нусрат бермоқдадир! Аллоҳу Акбар! Ва лиллаҳил ҳамд.

Кофирлар мусулмонларни ҳам ўзларидек бефаҳм, бефаросат, улар нима десалар шунга лаққа ишонадиган, бефикр тоифа деб ўйлашлари, аслида ўзларининг нечоғлик аҳмоқ ва тубан махлуқлар эканларининг кўрсаткичидир.

(Худди Макка зодагонларини ҳақ диндан тўсадиган фосиқ итоатсиз кимсалар қилганимиз каби) ҳар бир қишлоқ катталарини ўша жойдаги (одамларни ҳақ йўлдан тўсиши учун) ҳийла-найранглар қиладиган жиноятчилар қилиб қўйдик. улар фақат ўзларинигина алдайдилар, холос. Лекин ўзлари сезмайдилар.

"Анъом" сураси, 123-оят.

"... Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам "макр" қилур. Аллоҳ "маккорроқ"дир.

"Анфол" сураси, 30-оят.

" У (Аллоҳ) ўз пайғамбари (Муҳаммад алайҳис салом)ни ҳидоят ва ҳақ дин (Ислом) билан у (дин) ни барча динларга ғолиб устун қилиш учун юборган зотдир. Аллоҳнинг Ўзи (ушбу ваъдасининг рўёбга чиқишига) етарли гувоҳдир.

"Фатҳ" сураси, 28-оят.
و آخر دعوانا أن الحمد لله رب العالمين

Бизни ҳақ йўлга ҳидоят қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва бизга ҳидоят йўлини кўрсатган Пайғамбаримизга салавоту саломлар айтамиз.