| «Қалб касалликлари ва нифоқ» Қалб касаллигидан саломат бўлиш учун кўп куч ва вақтимизни сарфламоғимиз лозим. Қалб Парвардигор назари тушадиган тавҳид, иймон ва ихлос ўрнашадиган жойдир. Инсон чин саломатликка эришиш учун беш нарсага амал қилиши лозим: тавҳидга зид ширкдан, суннатга зид бидъатдан, амр ва наҳийга зид шаҳватдан, зикрга зид ғафлатдан ва ихлосга зид ҳавои нафсдан омонлик лозим. |