| Ҳаракат қошидаги «Ислом уммати» нашриёти «Ўлим» Эй Аллоҳнинг бандалари, сизлар беҳуда яратилмадинглар ва ҳеч ҳам шундай ташлаб қўйилмайсизлар, балки улуғ бир иш учун яратилдингларки, сизлар билан бу иш орасида фақат ўлим бор. Сизлар ўлимдан қочиб қутула олмайсизлар, у ҳам сизларни ташлаб ўтиб кетмайди. Агар сизлар уни кутиб турсангиз, у келиб сизларни олиб кетади, агар ундан қочсангиз, у сизларни қувиб етади. |