بسم الله الرحمن الرحيم

www.furqon.com


Қабоилда нима гап?! 29-сон.

Манзара

 15 сафар, 1429-ҳижрий – 23.2.2008-мелодий йил

وَ لَقَدْ ذَرَأْنَا لِجَهَنَّمَ كَثِيرًا مِنَ الْجِنِّ وَ الإِنْسِ لَهُمْ قُلُوبٌ لاَ يَفْقَهُونَ بِهَا وَ لَهُمْ أَعْيُنٌ لاَ يُبْصِرُونَ بِهَا وَ لَهُمْ ءَاذَانٌ لاَ يَسْمَعُونَ بِهَا أُولاَئِكَ كَالأَنْعَامِ بَلْ هُمْ أَضَلُّ..

"Биз жин ва инсдан кўпларини жаҳаннам учун яратганимиз ҳақдир. Уларнинг диллари бору англай олмайдилар, кўзлари бору кўра олмайдилар, кулоклари бору эшитмайдилар. Улар чорвалар кабидирлар, йўқ, улар (беақл, бефаҳмликда) чорвалардан ҳам баттардирлар..." (Аъроф сураси, 179-оятдан.)

بسم الله الرحمن الرحيم

Мўминларга ҳақиқий душманни танитиб, билдириб қўйган Меҳрибон Зотга ҳамду санолар айтиш билан бирга умматларига ҳикматни ўргатган Пайғамбаримизга саловату саломлар бўлсин.

Бугун Қабоилдаги одамлар бепул манзараларни томоша қилишмоқда. Иштирокчи ҳам, томошабин ҳам шу Қабоилнинг ўзи. Улар ота-боболарида бўлмаган қилиқларни қилиб, чорва ҳайвонларнинг жиғига тегишмоқда.

Уйда ўтирсангиз билмайсиз, кўча кўйда, бозорларда юрсангиз борми, ҳамма ёқни латталарга ёзилган қандайдир ёзувлар, билмадим қайдандир пайдо бўлган, қанқайиб турган кимсаларнинг турли-туман ва ранг-баранг суратлари босиб кетган.

Бино бўлгандан буён йўл қоидасининг белгилари бўлмаган йўлларда қоида ўрнига янги башаралар тикиб қўйилган.

Бу ҳам етмагандек бу башаралар машиналарнинг ойналарига, эшикларига ва орқасига ёпиштирилган. Заправкалар олдида ва катта йўллар бетидаги суратларнинг катталигини кўрсангиз жинни бўласиз. Бу жониворнинг кўз қорачиғи биз ош дамлайдиган қозончадай келади.

Бозорга борган киши кўзини қайга қаратмасин шу аҳмоқ башаралардан бошқани кўролмайди.

Бу аҳмоқларнинг совуқ башараларига тикилар эканман "Жиннини шохи бўлмайди!", деган мақол эсимга тушади.

Ўзини чиройли мусулмон қилиб кўрсатиш учун бошига салла ўраганми-ей, кўрсатгич бармоғини кўтарганми-ей, соқол қўйганми-ей, иложи бўлса ёнида намоз ўқиб, рўза тутиб, закот бериб ҳаж қилаётган қилиб кўрсатмоқчи бўлгану, лекин буни иложи йўқда...

Баъзисида соқол бор десангиз йўқ, йўқ десангиз борга ўхшаб қорайиб турибди. Агар салласини олиб қўйсангиз худди ватандаги (ўзига қарамай қўйгандан ўсиб қоладиган) алкашларнинг соқолига ўхшайди. Кўзини сузиб туришига қаранг, худди ўзи...

Бунақа    шайтон    соқоллар мусулмонлар ўлкаларида   жуда   авж   олган. Бунақаларга "Қанақа бу... соқолсиз мусулмонсиз?", дейилса "Мана соқол!", дейди. Кофирлар орасига кирганда "Соқол қўйибсанми?", деса "Йўғай", деб дарров қириб ташлайди.

Ўнгимда ҳам, тушимда ҳам шу манзара кўз олдимдан кетмаяпти. Бу "қаҳрамонлар" кофирликка номзод бўлиш учун парламентга интилаётган бебахтлар экан.

Ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кўпайган башараларни кеча ҳеч ким танимас эди. Бугун жаҳаннам учун шунча харажат ва шунча оворагарчиликни кўрсанг ҳайрон қоласан. Шунинг учун бозорларда дуч келган нарсани ғажиб, санғиб юрган, эгасининг бахиллигидан суяклари бўртиб чиққан моллар ҳам хафа бўлиб: "Бунинг ўрнига менга ем берсанг ўласанми? Битта суратингни пулига уч кун қорним тўяди...", деяётган бўлса керак.

Бир пайтлар ЗООПАРК, ЦИРК, деган жойларга борган одамлар пул тўлаб ҳайвонларни томоша қилишарди. Энди эса ҳайвонларга бепул томоша бўлаётган одамлар бозорларни тўлдириб юришибди.

Илоҳий қонунни масхара қилишнинг оқибати шундай бўлади.

Бизнинг машинамиз Мироншоҳ кўчалари бўйлаб ҳаракатланаётган пайтдаги манзарани кўрсангиз эди.

Жуда муҳим масала билан қўзғолон бўлаётгандек катта кўчани тўлдириб, баъзилари дўмбира чалиб, рақсга тушиб, энасининг тўйидек ликкиллаб ўйнаб, бақир-чақир, ҳеч бир байрамда бўлмаган кайфият билан худди Қабоил ФАТҲ бўлганга ўхшаб такбир айтиб, бир тарафга қараб кетаётган оломоннинг қилмишидан қатор-қатор машиналар ҳаракати тўхтаб қолган.

Бундай оломонни бир жойда эмас, ҳар жойда кўришингиз мумкин. Бу сайловга бир неча кун қолгандаги манзара. Сайлов куни бозорларни ҳам ёпиб, ҳаммани ўзига ўхшаб аҳмоқ бўлишга чорлаб йўл ҳаракатини бўғиб қўйишган.

Бу жиннилардан бир амаллаб ўтгандан кейин улардан ҳам жиддийроқ жиннилар томошасига йўлиқдик.

Орқаси кўринмай келаётган ҳукумат аскарларининг ҳарбий сафи экан. Ҳамма машиналар тақа-тақ тўхтаб, четга чиқиб, йўловчилар ҳатто машиналаридан тушиб чеккага ўтиб тиришибди.

Биз ҳам айни шу ишни қилдик. (Чунки ҳамма, фидоий ҳужумидан қўрқиб, машинада одам ўтиришига йўл қўймас экан) Ҳар эҳтимолга қарши қуролларни тайёрлаб, фавжийларни 10-15 метр олдимиздан ўтаётганини кузатиб ўтирдик.

Қозон дўпписини кўзигача кийиб олган, ҳамма аскарларнинг башараси жонсиз-ўликникига ўхшайди. Хўмрайганча қора қовоғини осилтириб, кўзини бойўғлиникидек қилиб бақрайиб, даҳшатли хавфга тушган махлуқнинг манзарасини чизиб, отишга тайёр қуролни одамларга ўқтаб, гўё шерлар водийсидан ўтаётиб, шохини эгиб келаётган ёввойи моллар тўдаси каби тақдирга тан бериб, секин аста юриб келишмоқда.Олдига 5-6 тачаси мина топадиган асбобини ерга тақаб, минг ҳаяжон билан қўрқиб пиёда... орқада эса 70 га яқин каттаю кичик маркаб, баъзиси бўш баъзиси одам ва юкдан тўла холда қизил байроқни кўрсатиб ўтишяпти. Икки кун олдинги карвоннинг байроғи оқ экан.

Вазият чатоқ, кўзлар кўзга тушиб, шундоқ олдимиздан ўтишяпти. "Паққ!!!", деган овоз чиқса бас, кўзига кўринган халқ улар учун душман, танламасдан отаверади.

Эй беақллар! Агар энг катта йўл сизлар учун шунча хатарли бўлса, нима қиласиз бу ерларга келиб? Агар бу сенларнинг ватанинг бўлса куппа кундуз куни энг амин жойда ўз халқингдан қўрқасанми? Қуролларингизни ишлатганчалик ақлингизни ишлатганингизда эди, чорвалардан устунроқ мақомга чиқармидингиз...

Билмадим негадир мужоҳидларимиз шошиб қолишганми фавжийларга ИТ деган ном қўйиб олишибди. Қадимда ото-боболаримиз итни маломатчига тамсил қилиб "Ит ҳурар, карвон ўтар", дейишган экан. Қабоилда эса бу манзаранинг тескарисини кўриш мумкин. Аллоҳнинг иродаси билан (мухобарачиларнинг тилида айтганда) "Итлар, карвон бўлиб ўтишмоқда!". Энди юқоридаги мақолни пачағи чиқди. Шунинг учун итлар карвонига ҳеч ким ҳурмайди. Ҳақиқий итлар эса яна хафа:

– Нимага Аллоҳга кофир бўлиб Исломдан юз ўгирганларга бизни ўхшатишади?!", деди баъзилари.

– Ахир биз бирон марта Роббимизга кофир бўлганимиз йўқ-ку!", деди каттароғи.

– Ҳали кўрамиз ҳайвон бўлмаганингиздан пушаймон бўладиган кундаги аҳволингизни!", деди яна бири.

Миралига келгач бошқа бир карвонга дуч келдик, карвоннинг бошида томи тешилган машинадан гавдасини чиқариб, одамларга қараб қўл силкаб, иржайиб кетаётган, юқорида мен алкашга ўхшатган суратлардаги башаранинг тиригини кўрдим. Ўх-ҳў-ўўў! Бу ўша ку!

Дарров суратларга ва унга бир-бир қараб қўйдим. Ўзи миниб келаётган маркабга ҳам ўзининг суратидан етмиштаси ёпиштирилган. Ўзи билан етмиш битта. Бир кишининг шунча суратини бир жойга қўйишга бало борми?

Хуллас, ўша "буюк" ва жуда "бахтли" кишини жуда яқиндан кўрдим. Ҳаяжонланганимдан мен ҳам унга қараб, қўл кўтариб юборишимга сал қолди.

Қўзиқориндек лип этиб чиқиб, кўпайиб кўкарадиган бундай "буюк" инсонлар билан яқиндан кўришиш "бахти" ҳар кимга ҳам муяссар бўлавермаса керак.

Бу товуқ мия карвонининг узунлиги фавжийлар карвонини доғда қолдиради. Уларда 70 та маркаб бўлса бунда 700 тача боров. Тақрибан бир соатгача карвон узилмади. Ҳаммасининг машинасига камида 3 тадан 9 тагача бир кишининг сурати ёпиштирилган. Бунинг олдида Қоид Аъзамнинг сурати кўринмай қолди. Юзлаб машиналар, минглаб одамлар... одамларга нима бўляпти ўзи?!...

Шимолнинг манзарасини қўйингда энди жанубга бир қаранг!

Бу ёқда мўминлар ҳам, кофирлар ҳам ўз сангарларида туришибди.

Фавжийлар аламига чидолмай бор будини ташлаб аранг чиқиб олган аҳолининг уйларини бузиш билан овора. Спинкай бозорини бутунлай теккислаб, булдозер билан бир жойга уйиб қўйибди. Ҳа айтгандай, бу "ботирлар" тек турган деворни бузишга уста. 5-6 йилдан бери эришган ютуғи ва орттирган тажрибалари ҳам шундан иборат.

Бузолмаган уйни ёқиб, эгалари олиб кетолмай қолиб кетган бечора чорваларни маза қилиб отиб - ўлдириб юришибди.

Бечора ҳайвонлар уйида қамалиб қолиб, егани нарса топмай, жанг қурбони бўлиб, очлик ва ташналик билан анчаси қирилиб кетди.

Аммо муҳожирларимиз турган минтақанинг чорвалари жуда хурсанд, чунки улар одамга ўхшаб овқатланишганидан бу зиёфатнинг сабабчилари ҳаққига дуойи хайр қилиб чопқиллаб юришибди.

Қабоил чорваларининг асосий емиши қуруқ сомондан тортиб салафангача. Бу минтақада бу пайтда дарахтнинг барги билан янтоқдан бошқа бирор ғажийдиган эрмак топиш қийин.

Амир соҳиб европани дрожасини ейишни ман қилган экан, фавқулодда ҳолат каби мухобарадан эълон қилиниб "пиширилган нон бўлса ҳам ейилмасин!", дейилибди.

Итоат билан ажойиб манзара ҳосил бўлди. Кўз қиймасада хозиргина ёпилган чиройли ва иссиқ нонлар чорваларга берилди.

Кўпчиб улгурмаган хамирдан тортиб кесиб қуритиб қўйилган сутли нонларгача, марказга атаб ёпилган уч тандир нондан тортиб, сангарга атаб пиширилган бўғирсоғу бўличкалар ҳам чорвалар олдига ташланди. Ҳайвонлар ҳайрон:

– Ўнгимизми ё тушимиз?!", деди баъзи эчкилар.

– Одамларга нима бўлган ўзи?!", деди эшаквой.

– Бугун қайси байрам?!", деди бир сигир.

Товуқларнинг хурсандлигини айтмайсизми...

Ҳа бу итоатнинг самараси. Менга гўё рисолат давридаги маст қилувчи ичимлик ҳаром бўлган вақтни эслатди. Ўшанда саҳобийлар тайёрлаб қўйилган ароқларни ҳам, ичаётганларини ҳам тўкиб ташлашган эди.

Тақво бўлиши учун шубҳали нарсаларни ман қилиб турадиган амирни "золим", деган ҳамда нос ва кашанда истеъмол қилган аъзосини адабини берадиган жамоатни "наркотика билан шуғулланади", дейдиган каззобларни беюзлигини айтмайсизми.

Бугун умматга ИТОАТ деган сўз бегона бўлиб қолган. Ваҳоланки шу нарса барча ихтилоф ва муаммоларни ягона ечимидир. Афсус, ҳижрат ва жиҳод, жамоат ва итоат неъматларидан маҳрум бўлган мусулмонлар Исломий манзаралардан ҳам бебаҳра яшамоқдалар.

Асадуллоҳ Урганчий