بسم الله الرحمن الرحيم

www.furqon.com


Қабоилда нима гап?! (32-сон). «Ғамхўр" меҳмонлар!»

17 робиус соний, 1429 ҳижрий –  24.4.2008 мелодий

وَ أَنِ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللهُ وَ لاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَ احْذَرْهُمْ أَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَا أَنْزَلَ اللهُ إِلَيْكَ

"Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!..." ("Моида" сураси, 46-оятдан.)

بسم الله الرحمن الرحيم

Инсониятни чексиз неъматлар билан буркаган Меҳрибон Зотга ҳамду санолар билан шу башариятнинг афзали ва устози бўлган Пайғамбаримизга саловату саломлар айтамиз!

Бу минтақада кеч бошланган баҳорнинг ажойиб бўйи димоғга хуш ёқиб, кўнгилларга қандайдир бир завқ бағишлади.

Уйим тепаликда, атроф ҳам фақат тепа-пастлик тоғлардан иборат бўлгани учун баҳорда одамни хурсанд қиладиган экин экадиган ерни топиш жуда мушкул. Ҳаммаёқ тоғ бўлгани учун тепаликларга уй қуриб олган аҳоли деҳқончилик нималигини билмайди. Даралар ва сойлардан оқиб келаётган ёхуд сизиб чиқаётган сувлар бўлмаганда бу жойларда одамзот яшамаган бўларди. Бу ердаги ҳаётнинг сабаби у ёқ бу ёқда камгина бўлиб эътиборсиз оқаётган шу муздек сувлар эканини баъзилар пайқамайди.

Эчкиларнинг хурсандлигидан янги чиқарган дарахт баргини ейиш учун икки оёғида тикка туриб, янтоқли барг орасидан ғажишга арзийдиганини топиб олаётганини томоша қилиб, мухобара билан автоматни дўмпайган тошга тиркаб, сояроқ жойни маъқул кўрмай, анчадан бери соғиниб қолган қуёш нуридан фойдаланай деб, қуриган ажриқ устига ўтириб, нордон довичча (ғўра)ни еб қўлимга қоғоз ва ручкани олиб, Қабоилда бир неча ҳафталар ичида бўлиб ўтган муҳим гапларни қисса қилиб бермоқчи эдим.

Ҳозиргина кулиб турган қуёшни бир пасда булут қоплаб, момақалдироқнинг гумбурлаган овози қалбларни ларзага келтириб шарриллатиб ёмғир қуя бошлади.

Ҳа, ҳаёт оқими ҳам худди шу манзарага ўхшаб ҳар тарафга ўзгариб турар экан. Кўзни қамаштириб, дилни яшнатиб турган жойни ташлаб қочишга зўрға улгурасиз. Ҳаво бирдан совиб, бирдан қизийди.

Ҳамма гап охирги бўлиб ўтган, йигирма кишидан ошиқ, яъни масъуллару мудирлар, маслаҳатчию қўмондонлардан иборат ижровий шўродан кейин бўлди. Шўрода амир соҳиб: "Эртадан ҳамма фавқулодда ҳолатга ўтади. Чунки ҳолат анча таранг", деб сангарда кам одам қолганидан шикоят қилган бош қўмондон Жаъфарга хоҳлаган бўлимдан хоҳлаган одамини олишга салоҳият берди.

Эртаси куни худди шу ерда жиҳодий мадрасанинг янги тайинланган қўмондони Аҳмад Абдуллоҳнинг тўйи бўлаётган эди.

Тўй бошланмай туриб Тоҳир ака ҳозирбошлар билан қайгадир шошиб кетиб қолишди. Ўша пайт қандайдир меҳмонлар келган экан.

Мен қиссани буёғини бироз вақтдан кейин Тоҳир аканинг ўзидан эшитдим.

Келганлар оддий меҳмонлар эмас. Балки бундан олдин ҳам, Сраруға жанги бўлаётган пайтда "Ҳорманглар!", деб келиб кетган, ўзларининг айтишларича мужоҳидларнинг раҳбарларидан экан. "Раҳбарият" тарафидан келган меҳмонлар ўз ҳурматига яраша эътибор билан кутиб олинган, чунки улар билан бирга Маҳсуд қавмининг амири ансоримиз Байтуллоҳ ҳам бор эди.!

"Меҳмонлар аввалига бир соатча хутба қилишди", дейди Тоҳир ака. Бундай узун даъватдан кейин нохуш хабар бўлиши аниқ. Хушхабар учун узоқ гапиришга ҳожат ҳам, фурсат ҳам бўлмайди. Шунинг учун Амир соҳибнинг кўнгли ғаш бўлди. Асосан узун насиҳат бирор бир жиноят ёки айб қилаётган одамга бўлади. Энди мезбонлар "айбдор" бўлиб насиҳатгўй меҳмонларнинг ўгитларини ғарибона тинглашарди. Бу "ўгитларда" эътибор қаратадиган бир неча муҳим нуқталар бор экан.

Хулоса шуки, жамоатимизнинг барча жанговор лашкари Покистон билан бўлган жиҳодни тўхтатиб тезда Афғонистонга ўтиши керак эмиш.

Нақадар "доно" маслаҳат бу! Кеча "Ҳорманглар!", деб бўлаётган жангларни мақтаб келганлар бугун "Йиғиштиринглар, қўйинглар бу ишни!", деяпти. Буни қандай тушуниш мумкин, дейсизми? Тўғрисини айтганда буни амир соҳиб ҳам тушунмай қолди.

Иккинчи нуқта, Ванани саситиб ўтирган мунофиқ Назирнинг қилмишларини унутишимиз керак экан. Буни форсчалаб "фаромушкун!" деяпти. Мана шу узун хутбанинг хулосалари!

Бу хутбадан кейин дунё тескари айлана бошлади. Қуёш ботар тарафдан чиқиб қолгандай бўлди.

Бу гапни ўқиётган аҳли жамоатнинг миясида кутилмаганда қисқа туташув юз бериши турган гап.

Бечора Назирнинг қайғурадиганлари ҳам бор экан. Ўша "ғамхўрлар" бир пайтнингг ўзида Покистон ҳукуматининг тинчлигини ҳам ўйлашяпти.

Бу меҳмонларга жин-пин текканми ё олдин биз уларни танимаганмизми, билмадим. Шу нарсани Тоҳир ака ҳам билмай қолди. Бироқ, у киши сабр қилиб гапни тугашини кутаётган эдилар.

Суҳбат форс тилида бўлгани учун Байтуллоҳ гап нима тўғрисида кетаётганини яхши тушунмай ўтирган экан.

Худди шунга ўхшаш суҳбат жангдан олдин ҳам бўлган эди. Ўша йиғилишни ким билди, ким билмади. Мен у қиссани бемалол хотиржам чиройли қилиб суҳбатда ҳозир бўлган муфтий Абу Заррдан эшитиб қоғозга туширган эдим. Аллоҳнинг қисмати экан, ўша ёзувни йўқотиб қўйиб жуда афсус қилдим.

Қисқача айтганда, Қабоилдаги еттита эженсий (район) бирлашиб уларнинг каттаси Байтуллоҳ бўладиган бўлган. Бу шўрода Шимолнинг катталаридан бўлган Назирнинг Гулбадр деган ўзига ўхшаш яқин ошнаси ҳам бор экан. Гулбадр бу иттиҳодда ошнаси Назирни ҳам бўлишини Байтуллоҳдан талаб қилади. Байтуллоҳ эса: "Мен бунга рози бўлолмайман, чунки у мени муҳожирларимни душмани. Агар улар рози бўлса майли", деб жавоб берган. Кейин юқоридаги ҳар минтақанинг катталари йиғилган мажлисга биздан вакил бўлиб Усмонжон ва Абу Заррлар қатнашган. Ўша мажлисдаги оқсоқолларнинг ягона талаби ҳам НАЗИРНИ КЕЧИРИШ эди. Улар чиройли услубдаги даҳшатли ва шаръий ҳужжатли жавобларни эшитганларидан кейин тилини тишлаб, гаплари оғзида қолиб кетган. Мана бир неча ой ўтиб яна ўша гап. Энди бошқалар ушбу талаб билан келибди. Биз Маҳсуд ғазоти билан бўлиб, Назир билан шуғулланишга вақтимиз бўлмай турган пайтда бу гаплар жуда қизиқарли туюлар экан. Чунки, энди енг шимариб бу ишга киришдик, деганда бу ёқда жанг қизиб Байтуллоҳнинг илтимоси билан аксар кучимизни шу тарафга сарфлаганмиз.

Покистон билан жиҳод қилмасликка бўлган даъватларни ёзилганда, тўм-тўм китоблардан жавонингиз тўлиб кетарди. "Афғонистонда жиҳод қил, Покистон ҳукумати билан жиҳод қилма!", деган "донолар"нинг "ҳикматлари"дан тўйиб, кўнглимиз айниб, ғазабимиз чиқадиган бўлиб қолган. Лал масжид воқеасидан кейин унақаларнинг кўпи тилини тийиб қолган эди.

Очиғини айтсам, бунақа хиёнатларни кўравериб пишиб қолганмиз.

Мусулмонлар жанг фақат қурол билан бўлади, деб тушунишлари нотўғри. Чунки, қанчадан-қанча қонларга бўлган хиёнатлар, шундай мажлисларда битта сўзни ноўрин гапириб қўйиш билан бўлган.

Шунинг учун масъул шахслар бу ўринда жуда ҳушёр бўлиши ва қалбан Аллоҳга боғланган ҳолда бўлиши шарт. Бўлмаса бу шайтонлар зоҳирда тўғри бўлган гаплар билан сизни хиёнат йўлига йўллаб қўйишади.

Шундай қилиб навбат мезбонга келди.

– Бўлдими?, деди Тоҳир ака ғазабини ютавериб чарчаб кетган ҳолда.

  Сизларнинг узун гапларингиздан мен икки нуқтани тушундим. Бири Покистон билан бўлган жиҳодни тўхтатиш, иккинчиси Назирни кечириш, шундайми?!

Ҳа!...

– Афғонистондаги жиҳодга келсак, биз ҳеч ҳам буни тўхтатмаганмиз. "Шаҳидкўҳ"нинг жангини ким қилган эди? "Қалъайи жанги"даги берган қурбонликларчи? У ерда бизнинг юзлаб шаҳидларимиз ётибди. Уларнинг қасдларини олиш эсимиздан чиқарганимиз йўқ! Амирлик қулагандан кейин ҳам биз қанчадан-қанча амалиётлар қилдик. Мен ўзим шу ёзда олтмишга яқин мужоҳидларим билан бориб, олти ойдан ошиқ ўша ерда жиҳод қилдик. Баъзи минтақаларда ҳалигача мужоҳидларимиз туришибди. Баҳорда ният қилган тартибларимиз ҳам бор.

Покистон жиҳодини тўхтатишга келсак. Биз бу хиёнатни қилолмаймиз! Биз минглаб муслималарни тўкилган қонларини унутишимиз керакми? Бу ҳукуматнинг Исломга қилган душманликларига кўз юмишимиз керакми? Бизни шундай хиёнатга қўл урдирамиз, деб ўйладингизми? Биз бу ғаддорлар билан келишмаймиз ва ансорларимиз келишаётган бўлса уларни маломат қилмаймиз, чунки уларни аҳволини кўриб турибмиз. Агар бизни муҳожирларимизни Маҳсуд минтақасида туриши ансорларимизга оғир келиб бизни чиқаришимизни айтаётган бўлса ҳозироқ буйруқ бераман, бу минтақадан бирорта муҳожир ҳам мужоҳид ҳам қолмай чиқиб кетамиз. Ҳозир мужоҳидларимиз тоғларда-сангарларда туришибди. Агар мана Байтуллоҳ ҳам шундай деса тушураман. Бу ерда жиҳод қилолмасак бошқа ерга бориб давом эттирамиз, деди.

Байтуллоҳ Тоҳир акани аччиғланиб гапиришидан бир нимани тушуниб қолгандек бўлиб,

Нима гап?, деб сўради. Тоҳир ака унга қараб:

Мужоҳидларни сангардан қайтарайми? Сен шуни хоҳлайсанми? Булар шундай дейишяпти! Булар бизни бу ердан чиқишимизни сўрашяпти! Сен нима дейсан?

Йўқ! Асло! Қори соҳиб, минглаб лашкар келган, ўзингиз биласизку мени мужоҳидларим туриб беролмайди! Бундан ташқари агар бутун Маҳсуд минтақаси Спинкайга ўхшаб теккисланиб кетса кетадию, лекин бу минтақадан муҳожирларимни чиқармайман.

Байтуллоҳнинг бу гапи Амир соҳибнинг маҳзун қалбига далда бўлди ва гапни давом эттирди:

Сизлар айтяпсизки, биз Назир билан жанг қилмай у хоинни хиёнатларидан кўз юмиб, шаҳидлардан қолган бева ва етимларнинг ҳаққини ўйламай "фаромуш" қилишга ҳаққим борми? "Отишувни тўхтатиш" деганингизни маъноси нима? Яъни, биз энди Ванага бориб уларга тегмай улар ҳам бизга индамай яшайверамиз деганими?

– Йўқ! Биз бунга (яъни, сизларнинг хавфсизлигингизга) замонат бера олмаймиз!

Бўлмаса жангни тўхтатишнинг маъноси нима? Сизга бу гапларни Амирул Мўминин айтганми?

– Йўқ! Бу бизнинг гапимиз...

Суҳбатнинг буёғини Тоҳир аканинг ўзи, баланд оҳангда давом этдирдилар. Меҳмонлар жуда хижолатли ўринда бўлсада, қалин бетларини паст қилиб жим ўтиришди. Афсус, бу суҳбатни камерага олинмабди. Тарихий ҳужжат бўлар эди-я. Хуллас, меҳмонлар кўтариб келган гаплари қўлтиқларига қистирилиб жўнатилди.

Сал қолди бу қавмдан кўчиб кетишимизга. Эртаси куни кўрардингиз кўча-кўч нималигини.

Ана шунақа, ҳушёр бўлмасангиз бир сўз билан барча сиёсат ўзгариб кетиши ҳам мумкин. Бу каби хатарли суҳбатлар раҳбариятда тез-тез учраб туради. Ҳар хил одамлар келади. Ҳар хил либосда келади. Ҳар хил мақсадда келади. Ана шунақа пайтда раҳбарларнинг мардлиги билинади.

Бу, жангдан устингизда тайёралар бўмба ёғдираётгани осонроқ. Чунки у ҳолатда хиёнатдан узоқроқ бўласиз ва душманингизни аниқ кўриб турасиз.

Ислом тарихини кўтариб турган қаҳрамонликлар фақатгина қилич билан бўлган эмас. Балки қанчадан қанча мардликлар қиличдан ҳам ўткир гаплар билан амалга ошган. Тоғлардан ҳам мустаҳкам ирода олдида ботилнинг ҳаракати чилпарчин бўлади. Ботил шамолнинг қаршисида ҳилпираб ёнаётган шамга ҳам ўхшайди. Шунинг учун Ислом раҳбарлари бу соҳада шижоатли бўлишлари шарт. Лашкар ҳам шундай шижоатдан илҳомланади. Акс ҳолда тинимсиз машаққатлар, тўкилган қон ва кўз ёшлар билан эришилган ютуқларни бир мажлисда бой бериб қўйиши ҳам мумкин.

Мен меҳмонларнинг гапларини зиддини шарҳлаб ўтирмадим. Чунки бу янги гап эмас. Ва бунга арзимайди ҳам. Улар тошини тераверсин, биз ўз ишимизни давом эттирамиз.

Қабоилда биз сезмай қолган кўп гаплар бўлмоқда. Иншааллоҳ улар ҳақида кейинги сонда гаплашамиз.

Асадуллоҳ Урганчий