بسم الله الرحمن الرحيم

www.furqon.com


بسم الله الرحمن الرحيم

Жим-жит МАСЖИД

Андижон Жомеъ масжиди... Сени номингни ким эшитмади? Ким билмади?

Бир яшнадинг, кулдинг, хурсанд бўлгандинг,

Намозхонлар тўлдирганда қучоғинг,

Жаҳон масжидларига фахрландинг,

Тавҳид зиёсини таратган чоғинг.

Яқиндагина мана шу гўшалар намозхонлар билан тўла эди.

Бундан 17 йил муқаддам, худди мана шу масжидда Аллома Абдували қори ака минбарда якка Аллоҳга ибодат қилиш ҳақида маъруза қилаётган эдилар. Карнайлардан чиқаётган бундай тиниқ ва жарангли овознинг ўзи ҳам атрофга исломий руҳият бағишлаётган, 70 йиллик худосизликдан сўнг эркинроқ нафас олиниб, якка илоҳга жамоат шаклида сажда қилинаётган, ўта файзли бир дамлар эди.

70 йил мобайнида масжидлиги эсдан чиқиб, фабрика омбори бўлиб турган ушбу масжид ҳам шаҳид Муҳаммадий қори ака сабаб бўлиб, гуркираб обод бўла бошлаганди. Бу ердан тарқалаётган ҳақиқат булбулининг сасини эшитган мусулмонлар Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидан ва ҳатто бошқа мамлакатлардан ҳам бу дарсни тинглаш учун кела бошлаган, минг‑минглаб оломонни сиғдирмагани учун ушбу масжидни олдинги ҳолатидан ҳам каттайтиришга – кенгайтиришга тўғри келиб, қурилишлар бошлаб юборилган эди.

Абдували қори аканинг ҳар жумадаги Қуръон тафсиридан бўлган дарслари ҳамда душанба куни хос қилган дарслари ҳалигача одамлар орасида яшаяпти. Уларни интернет оламида ҳам бемалол топасиз. Маърузаларни тингловчиларнинг кайфиятлари кўтарилиб, гўё ўша дарс бўлаётган масжид ҳозир ҳам фаолдек туйилади. Ўша минбар кўз ўнгингизда гавдаланиб, ҳалиям дарслар бўлаётган экан, фақат мен қолиб кетаётган эканман деган хаёлга борасиз. Ўлмас маърузаларнинг кучи ҳам шунда бўлса керак.

Ўн минг кишидан кўп мусулмон жам бўлаётган ушбу файзли жойнинг бугунги ҳолатига бир разм ташланг!

Бу юртнинг сиёсатдон – қузғунлари дона‑дона гапирадиган ҳақиқатчининг овозига чидамадилар. Шу масжидда кўринган Ислом шавкатини бутун диёрга ёйилишидан қўрқдилар.

Бу масжиднинг ҳайбати нимада эди?...

Минглаб мусулмонларнинг қалбларига важоҳат бағишлаб турган ҳамда улар суйган саждагоҳнинг бугунги аҳволини кўринг!

Ушбу масжиддан таралаётган азон: “Ҳайя‑лас‑солаҳ” – намозга келинглар! “Ҳайя‑лал‑фалаҳ” – нажотга келинглар!... дейилган нидолар қани?

Бу жойни тўлдириб, сиғмаганидан ҳатто кўча‑куй ва йўлларни тўлдириб юбораётган оломон бугун қайда? Қани улар?... Уларни қайга олиб кетдилар? Улар бугун ҳам намоз ўқияптиларми?...

Бу масжидга файз берувчи такбир овозлар ва тиловатлар қани?

Қани токчалардаги Қуръонлар? Қани тўшалган гиламлар? Қани?...Бу юртга қандай қирон келди? Чингизхон қирғиними?

Қайси ВАБО бу ердаги намозхонларни қириб юборди?

Бу жойни тўлдириб турган фаришталар ҳам аллақачон бу ерни тарк этганлар. Шояд мусулмон жинларга ҳам бу ерда намоз ўқишга рухсат бўлмаса керак.

Бу масжиднинг қандай совуқлигига қарамайсизми? Бу гўшани қиздираётган ўғлонлар қани? Бу ердаги намозхонлар қўлида қурол йўқ эдику?! Ҳеч кимни ҳеч ким ўлдирмаган, куфр ҳукуматига қарши қўзғолон қилинмаган, бу юртга бегона бўлмаган ўз халқининг ўғлонлари эдику?! Ёки “Роббим Аллоҳ!” дейилиши етарли жиноятми?! Яна айнан масжид устига шу сўз ёзилган эди. Шояд “роб”ликни даъво қилаётган кимсаларга ёқмагандир бу жойда тавҳид аҳлини юришлари...

Ахир масжидлар Аллоҳнинг уйи эмасми?! Нимага ҳамма уйлар обод қилинади-ю, Аллоҳнинг уйи хор қилинади? Аллоҳнинг уйини хор қилувчилар шу дунёнинг ўзида ҳам хор бўлмайдими?!

Нима сабабдан бу масжид аввал музей, кейин бозорга айлантирилди?

Ҳа, бугун бу жой яна гавжум бўляпти. Фақат энди бошқа мақсадда, бошқа кишилар, бошқа гаплар, бошқа ишлар, бошқа дардлар...

Одамларга олди-сотди учун жой қолмаганмиди? Йўқ, бу ерда бошқа гап бор... Бўпти, агар бу ердан “ёмон” мусулмонлар ҳайдалган бўлса, “яхши” мусулмон ҳам йўқ эдими намоз ўқиб турсалар... Тўғри, унда кўзланган мақсад амалга ошмайди-да. Чунки бу минтақада, бу шаҳарда, бу мамлакатда ҳукуматдан бўлган қўрқув ҳукм суриши керак. Буларнинг мақсади ҳам шу. Эзилган халқни террор – қўрқитув билан бошқарадилар, холос.

Мана бу масжид эса Жомеъга ўхшаб музлаб ётгани йўқ. Бу уйда намоз ўқиляпти, аммо...

Девонавой масжиди девоналар қўлида қолгани учун бўлса керак, гўё икки қўлини кўтариб, куфрга таслим бўлгандек кад кўтариб турибди.

Қаранг бечорани!

Бағрингни бемаза ғаламис имомлар эгаллаб, минбарингда тоғутларга ҳамд, қилган ишларига саловат айтилаётгандан сўнг... нима ҳам қила олардинг?!

Ҳа, шайтонлар ҳукмрон бўлган мамлакатда фақат куфрга таслим бўлган масжидларгина фаолият қилиши мумкин.

Агар тавҳид ҳиди келиб қоладиган бўлса қўйишмайди. Худди шунинг учун бугун қўшни Тожикистонда ҳам масжидлар ёпиш маросимлари бўлиб ўтмоқда. Юзлаб масжид ва мадрасалар тожик шайтонларининг талабига жавоб бермай қолибди. Зўрға очилган ё қурилган масжидлар (худди ҳукумат харажат қилиб, қуриб бергандек) қайтадан яна қулф урилмоқда. Энди улар ҳам шайтонлар манфаатларига хизмат қиладиган жойларга айлантирилади.


(Қуйидаги аудио рўликда Абдували қори аканинг ушбу масжидда қилган таъсирли маърузасидан бир парчани тинглаб кўринг!

Гавжум жойлар бугун жим‑жит, обидларин топмай ҳайрон,

Ҳайрон бугун жомеъ масжид аслан одамзотдир вайрон.

Лекин биз ноумид эмасмиз. Яқин кунларда, ҳа, ҳа, яқин кунларда бу масжидлар, бу жойлар намозхонларга тўлажак, иншаАллоҳ. Чунки террор билан 70 йил халқ бошқарган ўриснинг ҳайбати қани? Улар ИАК ва унинг “банда”ларидан ҳам қолишмас эдилар. СССРнинг қулашига мусулмонларнинг уйғониши сабаб бўлганди. Чунки мусулмонлар ўз динларига қайтар экан, уларнинг ушбу шукрлари сабабли ҳам ҳеч бир урушсиз – жангсиз куфрни парчалаб беради. Буюк империя ҳисобланган ўрис ҳукумати мана шундай масжидларнинг обод бўлиши билан қулаб кетган эди. Нима бўлганини ва қандай қулаганини, ҳатто ҳозиргача кофирларнинг ўзларининг ҳам ақллари етмайди.

Ўзбек кофирларининг динга қарши курашининг натижасидан ўзлари ҳам хатардалар. Ҳукумат мулозимлари ҳам улар учун ўз халқидан бошқа душман қолмаганини яхши биладилар. Улар Аллоҳнинг азобидан қутула олмаслиги аниқдир. Шунинг учун Аллоҳ томонидан берилган ушбу тинчроқ муҳлатни ўзларининг фойдасига деб ўйлаб ўтирмасинлар. Чунки мўминларга Меҳрибон бўлган Зот шундай марҳамат қилади:

وَالَّذِينَ كَذَّبُواْ بِآيَاتِنَا سَنَسْتَدْرِجُهُم مِّنْ حَيْثُ لاَ يَعْلَمُونَ، وَأُمْلِي لَهُمْ إِنَّ كَيْدِي مَتِينٌ

“Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса, улар билмайдиган томондан аста-секин оламиз. (Яъни, Аллоҳ таоло кофир ва мунофиқларни оҳиста-оҳиста ўзларига билдирмаган ҳолда ҳалок қилади.) Уларга муҳлат бериб қўяман. Албатта, менинг «макрим» метин – яъни жуда қаттиқдир.

“Аъроф” сураси, 182 ва 183‑оятлар.

Аллоҳ таоло ҳеч қачон ваъдасига хилоф қилмайди. Фақат биз шунга лойиқ кишилар бўлсак бас. Мана шу масжидлар яна обод бўлиши ўрис кофирларининг хаёлига ҳам келмаган эди. Балки бугун ўзбек кофирлари ҳам шундай хаёлдадир. Лекин бу сафар 70 йилга чўзилмайди, иншаАллоҳ. Чунки у пайт Халифаликка шукр қилинмагани учун шундай бало келган эди. Бугунги ИАК рамзидаги бало фақатгина уйғонган мусулмонларни бирлаша олмаганлари ҳамда жиҳоддан бепарво қолганлари учунгина келди.

Лекин асослар тиклаб олинди, алҳамдулиллаҳ. Мусулмонлар дўст кўринишидаги душманни яхши таниб олишди. Улар йўқолган эмас! Юзлаб масжидларни тўлдирган минг‑минглаб мусулмонлар бор! Уларнинг баъзилари қамалган, баъзилари ҳижратда ва кўпчилиги эса қўрқув ичида яшамоқдалар. Ҳаммалари дин учун қурбонлик бериб, жафо чекдилар. Бу йўлда қонлар тўкилиб, шаҳидлар берилди ва берилмоқда. Албатта бу қонлар эвази, бу қонлар натижаси тез кунда кўринажак. Намозхонлар бу ерда яна такбир айтиб қулоқ қоқажаклар.

Бу ва бошқа жомеълар ўзининг мард йигитларини, содиқ ўғлонларини ва ҳақиқий мўминларни кутиб турибди. Гўё “Қани, яна борми мени обод қилувчи мардлар?”, дея ўзини яна хизматга тайёр эканини эълон этиб, нидо қилмоқда.

Йиғламангиз, эй масжидлар, айб биздадир!

Душманимиз макрларин билолмагандик,

Роббимизга сажда қилдик, эсингиздадир!

Аммо Динга тўла амал қилолмагандик.

Асадуллоҳ УРГАНЧИЙ.