بسم الله الرحمن الرحيم
ҒАРИБ МАСЖИД
(ЁКИ ИСЛОМ ҚАДРИЯТЛАРИГА ШУ КУНЛАРДАГИ АЯНЧЛИ МУНОСАБАТ)
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қиладики:
وَ مَنْ أَظْلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَاجِدَ اللهِ أَن يُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ وَ سَعَى فِي خَرَابِهَا
“Аллоҳнинг масжидларини уларда Аллоҳ исми зикр қилинишидан тўсадиган ва уларни хароб қилиш ҳаракатида юрадиган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор?”
“Бақара” сураси, 114-оят.
Андижон шаҳридаги Жомеъ мадраса-масжиди 1989 йил, эллик йиллик айрилиқдан сўнг Аллоҳ таоло марҳамати билан қайта очилиб, яна фаолият қила бошлаганда, бу хизматга бош-қош бўлганлардан бири Муҳаммадий қори ака, бу масжид тўрт юз йиллик тарихга эга, шу давр мобайнида бир неча марта қайта қурилган, деб айтган эди.
Ўша, 1989 йилгача сақланиб қолган қисми тахминан 130-140 йиллар аввал қурилганини ҳурматли отахонларимиз ҳам айтиб беришар эди.
Айтишларича, Жомеъ мадраса-масжиди охирги қайта қурилаётганда андижонлик Муҳаммад Али бой (халқ тилида Мамтали бой, бўлиб кетган. Қаранг, шундай Исломий исмлар ҳам бузиб айтиладиган бўлиб кетган), саховат, ҳиммат намунасини аҳли дунёларга ибрат қилиб кўрсатиб қўйган экан. Ёшлигимизда эшитар эдикки, бу бой олдига қопда тилло қўйиб ўтирар экан, масжид қурилишида ким ишлаган бўлса, келиб ўзига керакли маблағни олиб кетар экан. Ҳозирги моддий дунё фалсафасида тарбия топган авлод кўпчилиги бу хабарни сингдира олмайди, деб ўйлайман. Лекин бу гап қанчали рост бўлиш-бўлмаслигидан қатъи назар, аввалги мусулмонлар ҳиммати нақадар олийлигидан дарак беради.
Мақсадга қайтсак, Жомеъ мадраса-масжиди хонақоҳ ва саҳни икки гектардан зиёд, уч тарафи ҳужралар билан ўралган, қибла тарафида ҳозирги поликлиника ўрнида меҳмонхонаси, яна 150 метр ғарбга юрсангиз “Қорихона”, деб номланган катта ҳовлиси, ана ўша ҳозирги “Наврўз”, деб аталмиш савдо маркази жойлашган жойда икки гектар боғи, шаҳар яқинларида саховатли бойлар тарафидан туҳфа қилинган деҳқончилик қилинадиган вақф ерлари ва бошқа ёрдамчи хўжаликларга эга бўлган. Ана ўша жойлардан келган даромад масжид мажмуаси эҳтиёжини таъминлаб турган. Ҳозиргидай мусулмонларнинг йилда икки бор бўладиган ийди муборакларида бўладиган намозга келганлар орасида айланиб юриб маблағ ва бошқа нарсалар йиғилмаган.
...1930-йилларда Сталин раҳбарлигидаги коммунистик тузумнинг жабри-ситами ўта авжига чиққан маҳалида, айниқса Ислом динига, мусулмонларга қарши бошланган репрессия бу муборак масжидни ҳам четлаб ўтмади. Ана ўшанда ҳам Аллоҳдан бехабар, мусулмонларнинг ашаддий душманлари яҳуд ва насоро байроғига содиқ малъунлар бу масжидни бозорга айлантириб, хор қилиб кўрсатишга интилган, бир қанча вақт муддаоларига эришган эдилар. Бир неча йил ана шундай сиёсатни давом эттирган бутун инсоният душмани бўлган бу тузумни Аллоҳ таоло ўз диндошлари қўли билан катта муаммолар гирдобига солиб қўйган эди.
Баъзи нақллар бор, қанчали тўғри экани мусулмон уммати учун аҳамиятсиз бўлса-да эслатиб қўймоқчимизки, Совет Иттифоқи махфий хизматларининг, ёки коммунистик партия қайси бир раҳбарларининг ташаббуси билан яҳудий, насроний, мусулмон динларининг ўша вақтдаги эътиборли саналган вакиллари Сталин қабулига киритилиб:
“Бизларнинг ибодатхоналаримизни қайта очиб беришларини буюрсангиз, биз халқларимизни Роббимиз бу сариқ иблис панжасидан Ўзигина қутқаришини сўраб илтижо қилишларини тайинлаб, йўналтириб турамиз, тез кунда Гитлер мағлуб бўлади”, маъносида сўзлаганларидан сўнггина “пўлат” озгина юмшаб, Совет Иттифоқи ҳудудидаги ибодатхоналарнинг баъзи бир катта-катталарига, оз сонли қисмигина қайта очилишига рухсат берган, дейишади.
Бу вақтда Жомеъ мадраса-масжидига Россиядан зарурат юзасидан кўчириб келтирилган тикув фабрикаси жойлаштирилган бўлиб, фронтда урушаётган аскарларга ҳарбий кийим-кечаклар тикиб, етказиб беришга туну кун уриниб ётган эди. Жомеъ мадраса-масжидига қарашли яқин-атрофдаги барча кўмакчи биноларга фабрика мастерлари, масъуллари оилалари, идора ва бошқарув органлари жойлаштирилган эди.
Ҳозирда эса, Жомеъ масжиди хонақосида савдо қилиш учун жой бериляпти экан, деган хабар эшитилиши билан кимўзарга, мусулмонми, ўзбекми, “Жуда серқатнов, пул топадиган жой, шаҳар ўртасида, Девонабой ҳам яқин, пул ўзи оқиб келади”, дейишиб ғизиллаб қолишди.
Уларни бу жой Аллоҳнинг муборак уйларидан бири эканлиги, асрлар мобайнида Аллоҳ ва Росулининг буйруқлари намунали бажарилиб келинган, буюк устозлар дарслар берган, мусулмон оламига довруғи кетган қанча-қанча устозлар, ҳофизи Қуръон – қорилар, муллою мавлонолар тайёрлаб келинган, яқингинада Абдували қори, Муҳаммадий қорилар ўз ширин жонларини мусулмонлар келажаги учун фидо қилиб, оташин даъватлар қилиб Мовороуннаҳр диёрининг барча бурчагига Ислом нурини ёйган жой экани ҳам ҳеч кимни қизиқтирмади. Уларнинг бу ишга тортаётганлар нималарни мақсад қилишганини ўйлаб кўришга, каллаларини ишлатишга вақтлари ҳам, истаклари ҳам йўқ. Шошилишмаса бўлмайди: шундай жойдан қуруқ қолиб бўладими? Қуруқ қолса, эртага фарзандлари нима ейишади?! Бу жойларни улашаётган ким экан-а?
![]() |
...Жомеъ мадрасаси ҳужраларида 1967 йилгача ишчилар оилалари яшашига ажратилган бўлиб, бу ҳужралар қаровсизликдан, атайин қилинган бепарволикдан жуда ночор аҳволга келиб қолган эди. Ўша вақтларда бу атроф жуда серқатнов жой эди. Мадраса деворига туташиб қурилган ошхона, сартарашхона бор эди. Яқинда автовокзал, 29-ўрта мактаб, бадиий буюмлар фабрикаси жойлашган эди. Ҳафтада бир марта бўладиган “чайқов” бозорига ўтувчилар аксари ҳам бу бино пештоқи, равоқларига ҳавасланиб, ҳужралари хор қилиб ташланганига ачинишиб ўтишарди. Мадрасанинг иккинчи қаватидан устларига сачраб тушиб турадиган мағзавалар ўткинчилар таъбини роса хира қилар, норози кайфиятда ғудиранишар эди. Кунда-шундаги мактаб аҳли норозилигини қўяверинг.
Ҳукуматнинг яқинда алмашган баъзи бир раҳбарларининг ҳаракатлари туфайлими, ёки олдиндан назарга олинганми, 1967 йилда бу мажмуа келажагига оид қарорлар қабул қилиниб, қайта таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Атрофда яшовчи маҳалла уйлари ҳам кўчириладиган, ўрнига яна тикув фабрикаси иш шароитларини яхшилашга ёрдам берадиган бинолар мажмуаси қуриладиган бўлди. Кўплаб оилаларга шаҳарнинг “Пиёзпоя”, “Бўстон” мавзеъларидан ҳовли-жой учун ер участкаси ажратилди. У оилалар бир амаллаб, ҳукуматни роса “мақтаб”, йиғлаб-сиқтаб уй-жой қуриб олишди. Чунки бир йил олдин Тошкент зилзиласи бўлиб ўтган, Андижонга яқин Ҳоқон қишлоғининг кўп қисмини, шаҳарнинг янги шаҳар қисмини, бошқа жойларни сув босиб аҳоли учун кўп қийинчиликлар юзага келган эди. Қурилиш материаллари кам, ҳукумат ажратиб қўйган ўлчов бўйича тақсим қилинар эди.
Ана ўшанда ҳам бу мажмуани сақлаб қолиш учун фабрикани бошқа жойга кўчириш чораси кун тартибига кўрилса бўлар эди. Лекин бу тузум дастурида мусулмонларга ўртамиёна муносабат ҳам, диний-тарихий обидаларга ҳурмат назари билан қараш йўқ эди. Баъзилар: “Мана, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, фалон жойларда ана у мана бу иншоот сақланиб, давлат муҳофазасида турибди”, деб айтишлари мумкин. У жойларда мусулмончилик эътиқоди деярли тугатилиб, коммунистик эътиқод йўлига батамом ўтказиб бўлинган, баъзи мусулмонлар қўрқа-писа кун ўтказишар эди. Фарғона водийсида эса кўплаб шаҳидлар бериш эвазига, Исломий туриш-турмуш нисбатан Аллоҳнинг раҳмати билан бирмунча сақланиб қолган эди. У иморатлар чет эллардан келадиган туристлар эътиборини тортиш учун, баъзи мусулмонмиз, деб даъво қилувчилар олдида мақтаниш учунгина сақланган, холос.
Кейинчали ушбу мадраса таъмирида қатнашган маҳаллий усталардан Абдуманноф аканинг айтишига қараганда, Совет ҳукумати бу мажмуани таъмирлаш учун 1 миллион рубль маблағ ажратган экан. Бу ўша вақт учун жуда катта маблағ. Чунки Совет ҳукумати тайин қилган курс бўйича бир доллар 65 тийин эди.
Бу далилларни шунинг учун келтирмоқдаманки, коммунистик ғояни мақсад қилиб юзага келган бу тузум биринчи кунидан бошлаб инсониятга қарши, Аллоҳ ва Унинг динига, мусулмонларга қарши ўта кучли нафрат асосини олдинга суриб, қўли остидаги халқларни ҳам ана шу руҳ асосида тарбиялаб, ўзининг амалга ошмас бутун дунёга ушбу “пролетарлар тенг ҳуқуқлилиги” ғоясини кўтарган ҳолда ҳукмронлик қилиш мақсадида юзага келган йўналиш эканлигини тарих етмиш йилда исбот қилди.
Ҳозирги кунларда ҳам ана ўша тузум тарбиясини олган, ўша йўлга содиқ қолган малайлар, энди яна янги яҳуд ва насоро устозлари кўрсатиб, йўналтириб турган йўлга тушиб олишиб ўз фойдаларини ўйлаган ҳолда салтанатга ёпишиб, халқни сўриб ётишган. Улар ҳеч қачон ўзлари эътироф қилишган демократик ўлчовлари бўйича ҳам мусулмонларга, айниқса Ўрта Осиё мусулмонларига эркинлик бера олишмайди. Тарихий қадриятларга ўзларига ўлчов қилиб чизиб олган инсоний муносатлар кўрсатишга ҳам, Исломий ахлоқ-одоблар ҳаётга татбиқ қилинишига, лоақал ўзбекона урф-одатлар ҳаётда очиқ кўринишига ҳам тоқат қила олишмайди. Чунки уларнинг ушбу замондаги фиръавнлари мақсади Ислом ва мусулмонларни тобора камситиб, хорлаб, содиқ малайлари қўллари билан доимий зарар етказиш пайида бўлишади. Улар Ислом дини ва мусулмонларга яратиб берган шу кунлардаги баъзи шароитлар кўзбўямачилик ва устамонликдан бошқа нарса эмас.
Хуллас, Андижон шаҳридаги Жомеъ мадраса-масжиди мажмуасига бу даврда қилинаётган муносабат ҳам Ислом дини душманларининг пухта ўйланган сиёсий ўйинининг бир қирраси холос.
... Жомеъ мадраса-масжиди коммунистлар томонидан ёпилгандан эллик йил ўтгандан сўнг 1989 йили Аллоҳнинг марҳамати билан Одилхон эшон ака, Муҳаммадий қори ака, бошқа яна икки киши Ислом байроғини мадраса олдида кўтариб, мусулмонлар ибодатгоҳи, Аллоҳнинг уйи ўз эгаларига қайтарилишини талаб қилиб чиқишлари билан, Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати билан бир неча кундан кейин мадраса олдидаги саҳнда жума намози ўқилди.
Бир неча жума намози ўқилгандан сўнг, мусулмонларнинг қатъий талабларидан озгина бўшашган ҳукумат Жомеъ мадраса-масжидининг 1967 йилдаги таъмирлашдан кейин адабиёт музейи жойлашган қисмини бўшатиб берди. “Аллоҳу акбар” садолари остида мадрасанинг фабрикадан девор билан ажратилган қисмида тезда вақтинчалик айвон қурилиб, ўнг тарафдаги гумбаз остида аёлларга алоҳида жой ажратиб, беш маҳал ибодат, таълим-тарбия, даъват ишлари бошлаб юборилди. Муҳаммадий қори ака дарсларни, Қуръон тафсирини бошлаб юборди.
Ҳукумат раҳбарлари тез кунда масжиднинг асосий қисмини бўшатиб берамиз, дейишган ваъдасини бажара олмади. Шундан сўнг “Аллоҳу акбар” садолари остида ўртадаги девор қулатилиб, мусулмонлар масжид хонақосига кириб келишди...
Шунда ҳам коммунистлар тақдирга тан бериб, Жомеъ мадраса-масжидини ўз эгалари, мусулмонларга чиройли суратда, кечирим сўраган ҳолда қайтариб берилганини изҳор қилиш ўрнига, вилоят аҳлига нотўғри ахборот етказиш, мусулмонларни қора отлиқ қилиш мақсадида “Коммунист” газетасида ёлғон-яшиқ ва туҳмат-буҳтонлардан иборат катта мақола босиб чиқилди.
Эртасига, пешин намози ўқиб бўлингандан сўнг мусулмонлар бу газета биноси олдига тўпланишиб, намойиш ўтказишди. Возиллаб етиб келган куч ишлатар тизимлар Аллоҳ таоло мусулмонларга ато қилган ҳайбат, дабдаба қаршисида танг қолишди. Ўша жойда Муҳаммадий қори ака вазиятни юмшатиб: “Ахир, биз бу газета саҳифаларида “Жомеъ мадраса-масжиди мусулмонларга қайтариб берилди. Муборак бўлсин”, сўзлари ёзилишини умид қилган эдик-ку”, деб сўзлади...
Яна аввалгидай ваъдалар берилиб, пуч ёнғоқлардан бир қопи қўйинга қистирилиб, гўё муаммо ҳал қилинди. Мусулмонлар бу гапларга ишонишмаса-да ўзларининг ишларини баҳоли қудрат давом эттиравердилар...
Ўша вақтда араб мамлакатларида яшовчи оддий саховатли, ҳимматли мусулмонлар эҳсонлари натижасида Ўрта Осиё диёрининг кўп жойларида айниқса, Фарғона водийсида, бўлиб ҳам Андижон вилоятида кўплаб масжид-мадрасалар қурила бошланди. Ерли аҳоли ҳам қараб тургани йўқ, уларнинг ҳаракатлари туфайли коммунистлар ўзлари заруратига мослаб олишган анчагина бинолар таъмирланиб, асл вазифасини яна бажаришга хизмат қилдирилди, янгилари қурилди.
1995 йил охирида Жомеъ мадраса-масжиди яна қайта ёпилгунга қадар бу жойда Муҳаммад алайҳис-салом асос солган ҳақиқий Ислом дини мажлислари майдони, Аллоҳнинг бутун инсониятга юборган охирги нажот топиш динини ўргатиш, Қуръони карим тафсири, ҳадислар шарҳи, Исломий одоб-ахлоқ дарслари ўтказиладиган зиё маскани бўлиб қолишида, айниқса Абдували қори ака бошлиқ мусулмонлар Ҳақ қарор топиши йўлида жон-фидо қилиб кўрсатган фаолиятлари ибратлидир.
Мусулмонлар маънавияти бу қадар тез ўсиб бораётганидан талвасага тушган яҳуд ва насоролар измидаги Каримов раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати Абдували қори акани ўғирлаб, яшириб қўйгандан кейин Ўзбекистон ҳукумати “ўтиш даври”, деб атаган даврда чоракам етти йил мобайнида халқимизни Ислом дини билан таништириб, ўзига хос, имкониятида бўлган усулда Исломий маънавий тарбия тарқатиб турган Жомеъ мадраса-масжидини ёпиш учун бор макрларини ишлатиб, усталик билан тинимсиз иш олиб бориб, охир-оқибат тақа-тақ бекитиб ташлади.
Масжид ўн йилдан кўпроқ вақт қаровсиз қолдирилди. Яна ибодатгоҳ қилиб ишлатишга ҳукуматнинг ҳам, унинг малайлари бўлган маҳаллий “уламолар”нинг ҳам ҳадлари сиғмади. Кейинчалик кимларнингдир хатти-ҳаракати туфайли бўлса керак, Аллоҳнинг уйи яна 70 йилдан сўнг яна бозорга айлантирилди.
Ҳозирда Жомиъ масжидининг 80 метрли айвони ва кенг ҳовлиси андижонликлар учун велосипед бозори, товуқ бозори, кийим-кечак бозори ва ва бошқа майда-чуйдалар учун чайқов бозори вазифасини адо этмоқда. Бу жойда савдо-сотиқ қилаётган, бирор нарса харид қилаётган одамлар ўзларини мусулмон санармикинлар?! Наҳотки, улар Андижон халқининг бирдан бир мақтана олгудек тарихий, маънавий бешиги ҳисобланган, не-не яхши-ёмонларни кузатган ибодатхона саҳнида савдо-сотиқ қилиб фарзандларини ўстиришса?! Ахир Аллоҳ таоло мусулмонлар ризқини ўзи кафолатга олган-ку!
Биз диёнатли, парҳезкор, Аллоҳдан қўрқадиган, кеча-кундуз Ўзидангина раҳм-шафқат, ҳидоят тилаб, сафоли кунларни ёдга олиб, бу бўлаётган даврлар вақтинча эканлигини ҳис қилиб, Яратганга йиғлаб туриб рўшнолик сўрагувчи мусулмонлар дуолари шарофатини ҳис қиламиз. Уларнинг илтижоларига дунёнинг катта-катта минтақаларида вужудга келаётган бало-офатлар Роббимизнинг мусулмонларга бўлаётган босқинлар, зулм-ситамларга жавоби, деб биламиз.
|
2005 йилда Индонезияда бўлган тошқинларда қанчали қатта миқёсда инсоний ва моддий зарарлар бўлгани кўпчиликнинг ёдидан чиқмаган бўлса керак? Ўшанда фақат Аллоҳнинг уйлари – масжидларгагина талофат етмай, қанча-қанча одамлар ўша жойларда жон сақлаб қолган эди-ку! Бу ҳолатлар ифодаланган фотосуратлар матбуотда шов-шув қилиб эълон қилинганди.
Наҳотки, Роббимиз Андижон шаҳридаги Жомеъ мадраса-масжидига бефарқ қарайди, деб ўйласангиз? Аллоҳ таоло сабр қилиб, бизни имтиҳон қилиб, ўзларидан бирор ҳаракат чиқар, деб пайсалга солиб тургандир, эҳтимол? Эҳтимол, баъзи мустазъафин мусулмонлар дуо-илтижолари туфайлигина Аллоҳнинг балоси муборак ибодатхонани таҳқирлаётган Андижон халқига тушмай кечикиб тургандир. Лекин, Аллоҳ таоло ўз бандалари қўли билан яқин кунларда бу уммат, бу миллат орзу армонларини рўёбга чиқариб қўйишга қодирлигига иймон келтирганмиз.
Дунё айвонида бўлаётган ўзгаришлар бу юртларга ҳам довулдай кириб келиб қолар! Ўшанда... Аллоҳ тавфиқ берсин!
Эй, босар-тусарини билмай қолган, диёнатини унутган дунё молига қул бўлганлар! Қани, сизларда инсоф, Ислом қадриятларига ҳурмат-эҳтиром! Бугунги кунингизни, тўрт танга топишни ўйлаб, Аллоҳдан қўрқмасдан, мусулмонлардан уялмасдан шундай муборак жой хор қилинишига бефарқ қараб туришингиз у ёқда турсин, ўзингиз ушбу ишда фаол қатнашяпсиз? Эртанги кун келадиган авлодларингиз назарида бу қилаётган ишларинг муносабати билан қандай ёдга олинишингизни биласизми? Улар: “Ҳа, менинг отам, бобом Жомеъ мадраса-масжиди саҳнида пул топиб, бизни боқиб катта қилган”, деб мақтанишмаса, гердайиша олишмаса керак?
Аллоҳ таоло сабрли зот, сизу бизни ҳар хил ҳолатларда имтиҳон қилади.
Роббимиз Қаҳҳор зот. Сизларнинг тутаётган бу ножўя қилмишларинг сабаб Аллоҳнинг бало-офати ёпирилиб келишидан ҳазир бўлинг!
Эй Андижон шаҳридаги Жомеъ мадраса-масжиди ҳудудида савдо-қилаётганлар, тилга олиб бўлмайдиган баҳоналарни рўкач қилиб ўзингизни оқлашга уринманг! Кўзингизни очинг! Яқин кунларда Аллоҳнинг изну иродаси билан Ислом байроғи Андижон шаҳридаги Жомеъ мадраса-масжиди 29 метрли минорасида ҳам ҳилпираб қолганда мусулмонлар юзига хижолат бўлмасдан қарай оладиган бўлишга, охират диёри – Роббимиз ҳузурида ўзингизнинг зарра вазнича яхшилигингиз ўз фойдангизга дастурхон бўлиб қолишига ҳаракат қилингиз!
Кўзингизни очинг! Ўз юртингиз Мовароуннаҳрдан чиқиб Аллоҳнинг каломи Ер юзида олий бўлиши учун жонларини Аллоҳ йўлида сотиб, дин учун, сиз учун, ўтган устозлар ўчини олиш учун, инсониятни Аллоҳ кўрсатган йўлга етаклашни олий мақсади ҳисоблаган мужоҳидларнинг иншаАллоҳ яқинда яна “Аллоҳу акбар”лари эшитилганда писиб турмасдан озод рўпара бўлиш сизларга насиб қилсин!
وَ لَوْلاَ دَفْعُ اللهِ النَّاسَ بَعْضَهُمْ بِبَعْضٍ لَهُدِّمَتْ صَوَامِعُ وَ بِيَعٌ وَ صَلَوَاتٌ وَ مَسَاجِدُ يُذْكَرُ فِيهَا اسْمُ اللهِ كَثِيرًا، وَ لَيَنْصُرَنَّ اللهُ مَنْ يَنْصُرُهُ، إِنَّ اللهَ لَقَوِىٌّ عَزِيزٌ
“... Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан дафъ қилиб турмас экан, шубҳасиз Аллоҳ номи кўп зикр қилинадиган (роҳибларнинг) узлатгоҳлари, (насронийларнинг) бутхоналари, (яҳудийларнинг) ибодатхоналари ва (мусулмонларнинг) масжидлари вайрон қилинган бўлур эди. Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни, динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз, Аллоҳ кучли, қудратлидир”.
“Ҳаж” сураси, 40-оят.
Тез кунда Аллоҳнинг ҳузурида бўладиган ҳисоб-китоб машаққатидан ўзингизни қутқариш учун Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўладиган қилмишларингиздан тийилинг!
Зеро Аллоҳ таоло бениҳоя адолатли Зотдир.
МИРЪАЗИЗ АНДИЖОНИЙ.



