"Сариқ товуқ сомон сочар...."
Бизларни Ўз йўлига ҳидоят қилиб, ўзини таниш билан кўзимизни очиб қўйган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Кимники, Аллоҳ ҳидоятлаб қўйган бўлса, уни ҳеч ким йўлдан оздира олмайди. Кимники, Аллоҳ йўлдан оздириб қўйган бўлса, уни ҳеч ким йўлга сола олмайди. Саловату саломлар Аллоҳнинг бутун башарият ҳидояти учун танлаб олинган бандаси ва росулига, у зоти баракотнинг оиласига ва барча асҳобларига, уларга эргашган Аллоҳнинг барча солиҳ бандаларига бўлсин. Аммо баъд:.......Аммо баъд.... Аммо баъд...
Юқоридаги дуони ёзар эканман, нимадан давом эттиришни билмай қолдим. "Ўзини танитган ... кўзимизни очиб қўйган Аллоҳга ҳамд сано" этар эканман, ҳайхот бизнинг кўзимиз ҳануз кўрку, ҳануз ғафлатдаку деб ҳайқиргим келди.
Албатта менинг бу даъвоим даб-дурустдан тушунарсиз бўлди, шекилли. Охирги ойларда "Фурқон" ва "Таянч" сайтларида чиқаётган “ЎИҲдаги ватандошларга даъватим, "ЎИҲ ёки ЎХҲ???", ЎИҲ мутасаддиларига жавобан, "Ийсони аламини Мусодан олиш усули" қатор мақолаларни ўқиб анча оғир аҳволга тушдим. Шундоқ ҳам куфр диёрида яшаб қийналаётган виждоним янада аламли аланга олди.
Аввалига Абутов амакининг гаплари қанчалик тилимни қичитса ҳам, ёши катта одам, бўлиб ҳам мендан кўра илми кўпроқ деган андишада тилимни тишладим. Лекин "енгилган курашга тўймаган"дек узундан узоқ сафсаталаридан ёзмасам бўлмайди деб ўйлаб қолдим. Эркак бўлиб сизда йўқ бўлган шижоати билан сизга насиҳат қилган Мўътабар опанинг гапига томир томирингизгача ачиб кетган бўлса, қолганини мендан (сиздан анча ёшроқ бўлса ҳам, Каримов режимининг мазлумаси бўлиб улгурган муслимадан) эшитинг. (Ҳа айтганча, бу мактубимни айнан кимга жўнатишни билмай иккиланиб, "Фурқон" га жўнатавердим, чунки "Таянч"да йўқ қилиб юборилиши аниқ!!!)
98 йилларнинг оммавий мусулмонларга зулм балосидан бизнинг оиламиз ҳам четта қолмади. Охир-оқибат Аллоҳнинг
وَ الَّذِينَ هَاجَرُوا فِي اللهِ مِنْ بَعْدِ مَا ظُلِمُوا لَنُبَوِّئَنَّهُمْ فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً، وَ لأَجْرُ الآخِرَةِ أَكْبَرُ، لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ
«Зулму қийноқларга дучор бўлганларидан сўнг Аллоҳ йўлида ҳижрат қилган зотларни албатта бу дунёда ҳам гўзал (гўшаларга) жойлаштирурмиз. Энди охират ажри-мукофоти янада каттароқ эканини (одамлар) билсалар эди!». («Наҳл»-41).
оятидан илҳомланиб, юртимизни , ота-онамизни бағрини тиғлаб ташлаб кеттик. Биз у "гўзал гўшаларни" куфр диёридан топамиз, деганимиз йўқ. Биз Аллоҳнинг сўзини ҳукм деб тан олган диёр бормикин деб сарсонликда юрдик. Афсуски, кофирлар ислом динидан ва мусулмонлардан шу қадар қўрқадиларки, ҳатто уларнинг йўлига ҳеч кимни ўтолмайдиган, ҳатто қуш учса қаноти куядиган қилиб тўсиб ташлаганлар. Ноилож саргардонликдан сўнг ООН орқали Швецияга келдик. Албатта биздек дин эркинлиги поймол бўлганларни ООН диний-исломий давлатга юбормайди. Улар қайта-қайта психолог савол-жавобларидан ўтказар экан, сизга "яхшилик" эвазига куфр ва фасодда энг авжига чиққан давлатга юборади. Ўз ўзидан сизни-имонингизни тиғсиз ўлдиради. (Наъузу биллаҳ)
Швецияга келганимизга ҳам бир неча йил бўлди, шу ерда фарзандларимиз балоғатга етти, ўзимиз ҳам фақат "Қор маликаси" эртагида кўрган қорли ўлкага кўникдик, тилини ўргандик.
Лекин ҳар сафар Ўзбекистондаги бирор яқиним "Европада ундай экан, бундай экан" деб ҳавас қилса, дардим янгиланади.
Йўқ, йўқ кофир юртга ҳавас қилманглар, бу олтин қафасга алданманглар. Бу маккор яҳуднинг бир найранг тўри, безаб чиройли қилиб қўйган қафаси, холос.
Сиз, Абутов амаки, "Мен куфр диёрида алҳамдулиллоҳ тўла эмин эркин" яшайман" дебсиз. Қани айтингчи , бу эмин-эркинлигингиз нимада.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
– Амаллар ниятлар биландир (яъни, амал ниятга қараб бўлади). Ҳар кимга ният қилгани бўлади. Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва расули учун бўлса, бас, унинг ҳижрати Аллоҳ ва расули учундир. Кимнинг ҳижрати мол-дунё учун ёки бирон аёлни никоҳга олиш учун бўлса, бас, унинг ҳижрати ўша ҳижрат қилган нарсаси учундир.
Агар сизнинг ҳижратингиз Аллоҳ ва Расулига бўлмаган бўлса, қолганини албатта бу ердан топдингиз.
Агар сиз ўз қорлари каби нигоҳлари совуқ бу халқнинг кўзларингизга кулиб қараб "Hej! Hej då" "Bra! " Vad duktig är du " деган сўзларидан бошқасини тушунмасангиз, бераётган "Bidrag" (нафақа)лари ва "Försörningsstöd" (ёрдам пули) дан хурсанд бўлиб эмин эркин яшайверасиз.
Яратган Роббисига кофир бўлган, Унга дўстлик қилмаган ёки кичиклигиданоқ папалаб боққан ота-онасини пенсияга чиқиши билан қариялар уйига жойлаб қўйган, фарзанди 16 га тўлишини сабрсизлик билан кутиб, кейин кўчага чиқариб ана энди ўз кунингни ўзинг кўр дейдиган, эрлари мерос беришдан қўрқиб бутун умр никоҳсиз яшайдиган халқ сизга дўстлик қиладими, сизга яхшилик, эмин-эркинлик берадими!!!???
Мўътабар опам тўғри айтдилар, "Еган оғиз уялади", деб. Бу нафақаларни ҳукумат сизга бекорга беряпти, "Ке шу бечора, ўзини тиклаб олсин, Юртида Исломий халифат ўрнатсин, фарзандларини қорию олим қилиб ўстирсин", деб беряпти деб ўйлайсизми. Ҳали емоқнинг қусмоғи бор, бу қусуқ бизга қанчага тушишини Аллоҳ билгувчи. Сиз эркинлик, демократия деб атаган чиройли бинонинг ғишти куфр, хиёнат, ҳаром сувларига қорилган.
Швед тилини қанчалик ўзлаштирганингизни билмайман, лекин ҳеч бўлмаса, таржимон билан SVT телеканалларини кўринг. Сиз бу ердаги люкс ҳаётга маҳлиё бўлиб ўтирганингизда душманингиз бир зум ҳам тинч турмай, сизни йўқ қилиш "Манифестлари" тарқатаётганидан хабардор бўлиб туринг. Агар шведчани тушунмасангиз, озгинасини таржима қилиб бераман.
Publicerad 16 december, 2011 - 10:33
COUNTERJIHAD Kent Ekeroth (SD) är en aktiv del av det islamfientliga Counterjihad-nätverket, känt för att sprida våldsförhärligande propaganda. Fjordman (Peder Jensen) var Anders Behring Breiviks viktigaste inspirationskälla. Kent Ekeroth har gillande länkat till Fjordmans texter. Så sent som under sommarens Almedalsvecka i Visby slog SD:s partisekreterare Björn Söder fast att ”islam är det största hotet mot västerlandet”. Vi har ett parti i Sveriges riksdag som präglas av extrema antimuslimska idéer...
Det ideologiproducerande Counterjihad-nätverket som belystes i onsdagens Uppdrag Granskning, handlar inte om en kritik mot islamistisk extremism utan om fientlighet mot islam och muslimer generellt. Enligt det här tänkandet är Europas muslimer soldater för främmande makt. När en muslimsk kvinna föder ett barn ses det som en krigshandling.
"Контржиҳад" Швеция демократларининг исломга қарши курашнинг фаол оқими бўлиб, уларнинг энг ашаддий тарғиботчиси Кент Экерот парламентдаги "ШД" партиясининг нуфузли вакилидир. У антиислам тарғиботи йўлбошчиларидан бири Норвегиялик Педер Женсен Фйордманнинг сафдошларидан бўлиб, (унинг ислом билан курашиш сирлари ҳақидаги "2083"номли Манифести)га даъват қилади. Бир ҳафта олдин Висбидаги (Швециядаги вилоятлардан бири) партия йиғилишида партия секретари Бйён Сёдер қуйидагиларни таъкидлади: "Ислом Ғарб учун катта хатардир. Биз Швеция парламентида антимуслим ғояларни акс эттирадиган партиямиз. Бизнинг чоршанба куни мандат йиғилишимиздан мақсад фақат исломий экстремизмни қоралашгина эмас, балки бутунлай Ислом ва Мусулмонга қарши душман муомаласида бўлишдир... Бир мусулмон аёлнинг фарзанд туғиши ҳам уларга қарши уруш учун сабаб деб қаралсин."
Хўш Абутов амаки, сиз орқасини ялагудек бўлаётган швед дўстларингиз бир куни юзларига ниқоб кийиб уйингизга бостириб келиб, аёлингизни зўрлаб, тилаб олган ўғлингизни чавақлаб кетса, нима қила оласиз?
Ёки мана бу сайтга кириб кўринг. http://kentekeroth.se Сиз у ерда Кент Экерот (2009 йил Швеция олий парламентига сайланган Швеция Демократлари партияси бош котиби, антиислом ва антимуслим тарғиботчиси) нинг мана бу гапларини ўқийсиз:
" Sharia är en central del av islam och måste bekämpas" (Шариат Исломнинг марказий қисмидир ва унга қарши курашиш шарт) мақоласида
" " Problemet är inte så mycket de muslimer som helt bortser från en central del av islam (frånser här de generella problem som uppstår i en mångkultur), nämligen sharia, utan de muslimer som tar islam och därmed sharia på allvar och arbetar för att anpassa sin omgivning till islams normativa ortodox... De muslimer som väljer att ta fasta på denna lagstiftning och omsätta den i praktiken benämns som islamister och det projekt de är sysselsatta med går till punkt och pricka mot de fri- och rättigheter som vårt samhälle vilar på. Islams politiska aspekter skyddas inte av religionsfriheten, och åtgärdas bäst med förbud – kriminalisera sharia, och förbjud islamistiska organisationer som det Muslimska brödraskapet. Det finns inget utrymme för islamister i den politiska arenan i västvärlden idag. När islamister väl omsätter islams politiska aspekter i praktiken, är det nödvändigt att kritisera dessa – och då kritiserar man islam, eftersom sharia är en central del av islam. Kritik av islam är i själva verket nödvändigt för att komma tillrätta med både den så kallade “islamismen” och jihadismen ".
(Сўзма сўз бўлмаса ҳам асосий маъносини таржима қиламан)
"Исломнинг асосидан, яъни шариатдан узоқлашган мусулмонлар биз учун жиддий муаммо эмас, балки исломий шариат билан яшовчи ва уни ўз атрофидагиларга тарқатувчи ва ўз муҳитини ислом нормативларига мослаштириш устида ишловчи ортодоксал-мусулмонлар асосий муаммодир....Шариатга амал қилувчи мусулмонлар бизнинг тинч ва осойишта ҳақ ҳуқуқли жамиятимизга қарши ҳаракат қилади, шунинг учун у танқид қилиниши керак. Исломий биродарчилик (жамоатчилик) тақиқланиши керак. Ғарб аренасида исломийларга ўрин йўқдир. Исломий сиёсатни амалда қўллаганларни ва шу билан бирга шариатни, жиҳодни қоралаш жуда долзарбдир... "
Мана кўринг, мана шу гапларни ёзган швед қардошларингизни. Бу каби гапларни ва тарғиботларни интернет саҳифаларида кўп кўраман.
Юқоридаги мақолаларни "Ҳа энди бу бир мухолиф партиянинг гаплари, асосий ҳукумат бундай эмас" дерсиз. Лекин унда нега уларнинг мақсади ҳаммага аён бўла туриб улар парламентга катта овоз билан кириб келишди? Чунки бу асосий омманинг фикри, дунёқараши. Билиб қўйинг, Абутов амаки, улар бизга ҳеч қачон дўст бўлмайди. Жонимизга оро кирмайди.
Биз бу ерларга ёлғончиларнинг найранг сиёсатига учиб келиб қолдик, энди сиз Аллоҳ розилиги йўлида жонини бераётган рижолларни ўз ботқоғингизга чақиргандан кўра, ўзингиз бу ердан тезроқ кетиш ҳаракатига тушинг.
Биламан, Ўзбекистон сиёсатида кўп тазйиққа учрадингиз. Одамларга ўхшаб яшагингиз келади. Неча йил фарзанд бахтидан маҳрум бўлдингиз. Биттагина ўғлингизга дунёнинг ҳамма шароитини қилиб бергингиз келади. Ўзингиз баҳра олаётган "бахтли ҳаёт" нашидасида Афғонистоннинг тоғу тошларида сарсон юрган аёл ва болаларга ачинасиз. Лекин аслида ўша мужоҳид рижоллардан кўра сизнинг аҳволингиз ачинарлироқ, ўша қўли иссиқ сув кўрмаган мужоҳида аёллардан менинг аҳволим аянчлироқ, ўша автоматларни ўйинчоқдек бошқараётган мужоҳид гўдаклардан бизнинг фарзандларимиз ҳаёти хавф остида.
Мен сизга бу ердаги ҳавас қилишга арзимайдиган жирканч ҳаётнинг бир икки лавҳасини эслаттим холос.
Бу хали ҳаммаси эмас. Мўътабар опажон, жуда топиб мақол келтирибдилар “сариқ товуқ сомон чочар, ўз кўтини ўзи очар" деб. Мана бугун анчадан бери бу ердаги ватандошларимга айтолмаган гапни айтадиган бўлдим. Сиздан кўра илмлироқ бўлмасам ҳам, швед жамияти билан сиздан илгарироқ танишиб, уларнинг орасида ишлаб, муомалада бўлиб юрибман. Кўча-кўйда ишхонада, болаларнинг мактабларида ҳар сонияда Исломга қарши нафрат, бахиллик, душманликни учратаман.
Агар сиз бу давлатни инсон ҳуқуқлари энг ҳимояланган адолатли давлат деб ўйласангиз, айтингчи, адолат деганда нимани тушунасиз. "Ал адлу" бу Аллоҳнинг исми сифати. Ва Аллоҳнинг ҳукми ва қонуни ишлаган жамиятгина адолатдан бонг урса арзийди.
Сизнингча "Лут қавми" вакилларига кенг йўл очиб қўйган, ва уларнинг қонуний никоҳига йўл очиб қўйган давлат адолатлими?! (Швецияда бир мусулмон оила етим бола асраб ололмайди, лекин турмуш қурган икки гомосексуал ёки икки лезбиан бола асраб олиши ва бунга яна катта нафақа ҳам олиши мумкин. )
Ёки сарваримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни масхаралаб карикатура чизган асли швед эканини ҳам билмайсизми?!
Фарзандингиз ҳали жуда кичкинада, мактаб тугул ҳали боғчага бормаган. Бу сизнинг бахтингиз. Агар яқин 10- 15 йил ичида бу давлатта қолиб кетсангиз, унга ҳам мактабда мажбурий қилиб қўйилган "Сексуал утбилднинг- яъни жимони ўргатиш дарси" га кириб презерватив ишлатишни кўрсатиб бериб имтиҳон топширишга тўғри келади. (Нуъузу биллаҳ) Очиқ, пардасиз ибораларим учун узр сўрайман. Лекин ҳар нарсани ўзини номи билан айтсам, таъсирлироқ бўлса керак деб ўйлайман.
Ёки бизга оилада аёл ва эркакнинг ҳақ-ҳуқуқларидан дарс бераётганларнинг ўзлари қандай яшашларини айтиб берайми.
Бу ерда "Самбо" деган тушунча бор. Яъни давлат томонидан тасдиқланган беникоҳ оила. Умуман, шведларда черков ёки давлат никоҳидан ўтиб турмуш қурганларни топиш амри маҳол. Чунки, агар оилада келишмовчилик бўлиб, ажралишга тўғри келса, ҳар иккала томон ўз бойликларининг тенг ярмини ажрашган жуфтига бериши керак. Бу билан давлат ажрашган оилалар ўртасида адолат қилмоқчи бўлган. Лекин унга амал қилишдан кўра никоҳсиз яшаш арзонга тушиши аёлга ҳам эркакка ҳам маъқул келган.
Бечора болаларга ачинаман. 1 ҳафта отаникида, 1 ҳафта онаникида. Амаллаб 16 ёш бўлса ундан ҳам маҳрум!!!
Швеция майдони жиҳатидан катта бўлса ҳам, аҳолиси жиҳатидан жуда кам. Қишлоқлар ва ноҳияларда (коммун дейишади) аҳоли сийрак жойлашган. Шунга қарамай энг кичик коммунда ҳам камида 2-3 та қариялар уйи бор. Бечора ҳолда мункиллаб юрган кампирга раҳмим келиб, болаларинг сенга қарамайдими, десам, мен ҳам ота-онамни ташлаб кетганман, улар ҳам мени ташлаб кетишга ҳақли, дейди, бечора. Бир неча марта уйда ўлиги сасиб, ҳиди зиналаргача чиққандан кейин, полицияга хабар берган ҳолатларимиз бўлган.
Энди айтингчи, Абутов амаки, сиз ўзингизга шуни раво кўрармидингиз!? (Науъзу биллаҳ)
Энди ҳаммамиз учун нозик масала-моддий ёрдам пул масаласига келсак. Албатта, Швециянинг таърифини Афсонавий маконга айлантирган нарса ҳам шу пули бўлса керак. Ҳа, бу ерда энг кам иш ҳаққи 1000 доллар атрофида. Ўртачаси 3-4 мингга ҳам боради. Лекин ойликнинг 33% давлат солиғига, яъни скаттга кетади. Ҳар бир ойлигингизнинг 0.345% черков ва мозорга кўмиладиган ерига тўлаб борилади. Сизку ҳали нафақа олиб ўтирибсиз, лекин пешона тери тўкиб, кечаси билан ухламай, шуларнинг тилини ўрганиб ишлаб топган пулингизнинг ҳар йили 1000 доллари муҳтож мусулмонларга ёрдам бўладиган закотга эмас, черковни ободонлаштириш учун тўланса алам қилмайдими?!
Бу куфрга рози бўлиб, жимгина қараб юраверамиз. Чунки "еган оғизмиз-да". Сиз менга ҳам бу хатимдан кейин Мўътабар опага ёзгандек, "ҳозир бунақа адолатсизликлар бўлмаган қайси давлат бор" деб раддия ёзарсиз.
Лекин айтинг-чи, бунга ким айбдор?! Сиз эркаклар биз аёлларни, қария ва гўдакларни шу шайтонлардан ҳимоя қилиш учун курашмасанглар, ким бизни ҳимоя қилади. Сиз бу ерда ўтириб, хижолатлигингизни яшириш учун, қўрқоқ олдин мушт кўтарар қиляпсизми.Тағин хам ЎИҲ сизга жавоб ёзмабди. Агар ёзса ҳам шармандангизни чиқаришса керак. Тошкентда Университетда ўқиб юрганимда, бир пенсионер аёл домламиз бўлардилар. Биз ҳижобдаги қизларни кўрса, юзлари аламдан ёниб, "Ҳа сизлар кеча тухумдан чиқиб ақлли бўлиб қолдинглар-у биз аҳмоқ бўлдикми?" деб олишмаса, дарс ўтолмасдилар. Ваҳолангки, биз уларга ҳеч нима демасдик, менимча улар фитратларидаги гуноҳ деган нарсани тушуниб, лекин тан олгиси келмай, бизга ёпишардилар.
Сизни ҳам ўша домламга ўхшатиб юбордим. Сайтингизнинг тарғиботи иш бермагач, ЎИҲ га ўхшаб шижоат қилолмагач, "иштони йўқ иштони йиртиққа куласиз".
Агар мана шу Европа ва Америкага "ҳижрат қилаётган" эркаклар ўша сиз чақираётган биродарлар тарафига борсангизлар, аллақачон карзайлардан ортиб ИАК ни ҳам енгган бўлардингиз.
قَاتِلُوا الَّذِينَ لاَ يُؤْمِنُونَ بِاللهِ وَ لاَ بِالْيَوْمِ الآخِرِ وَ لاَ يُحَرِّمُونَ مَا حَرَّمَ اللهُ وَ رَسُولُهُ وَ لاَ يَدِينُونَ دِينَ الْحَقِّ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حَتَّى يُعْطُوا الْجِزْيَةَ عَنْ يَدٍ وَ هُمْ صَاغِرُونَ
“Аллоҳ ва охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва унинг пайғамбари ҳаром деган нарсани ҳаром деб билмайдиган, Ҳақ (яъни Ислом) динига эътиқод қилмайдиган аҳли китоблардан иборат бўлган кимсаларга қарши то улар хорланган (мағлуб) ҳолларида ўз қўллари билан (зиммаларидаги) солиқни тўламагунларича, жанг қилингиз!”. “Тавба” сураси, 29-оят. деган оят сизга тегишли эмас экан, энди "ҳайф сендек эркакларга" деган гапни эшитмасдан туриб, жим ўтиринг.Сизнинг "партиянгизга" ўз аъзоларингиз ҳам етади, бошқаларни чақирмай қўяқолинг.
Аллоҳдан куфр диёрда, Унинг қонунларини, Унинг буюклигини хор қилаётган қавм ичида яшаётганимдан жазолашидан мағфират сўраб қоламан. Сарваримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Кофирлар ичида яшаётган умматимдан безорман" деган ҳадисларидан жуда уяламан.
Эй Роббим бизни тўғри йўлни топганлар йўлига йўллагин, деб
Швециядан Муслиматун.