بسم الله الرحمن الرحيم

www.furqon.com






"ЖУНДУЛЛОҲ"нинг мақсади: Ислом динини олий қилиш ва ҳаётга татбиқ қилиш йўлида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Мушрикларга қарши молларингиз, жонларингиз ва тилларингиз билан жиҳод қилинглар", деган ҳадисига мувофиқ умматни бугунги зиллат ҳолатидан яна азизликка олиб чиқиш учун ЖИҲОД ибодатига чорлашдир.


Нашида нима?


Нашида арабча сўз бўлиб, луғавий маъноси “овозни кўтариш” деганидир. Нашида эса баланд овозда айтилган шеър ёки қўшиқ дегани.

Шаръий маъноси: Мусиқа асбобларисиз Ислом доирасидаги шеърларни маълум бир оҳанг ва услубда куйлашдир. Нашида рисолат давридан маълум бўлиб, жиҳод майдонларида мужоҳидларни шижоатлантириш ва кофирларни руҳиятини чўктириш учун айтилиб келинган. Ҳатто Хандақ ғазотида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган қуйидаги ҳадисни саҳобалар билан нашида қилиб айтганлар:

Аллоҳим, ҳақиқий ҳаёт охират!
Муҳожир ва ансорни қил мағфират!


Шунга асосан нашида айтиш ҳам Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламдан қолган суннатлардан ҳисобланади.

Жанг майдонларида айтиладиган шеър ва қўшиқларнинг инсон табиатига таъсири кучли бўлганидан у уруш қуролига айланган. Буни яхши билган кофирлар қадимдан бу «қурол»ни ишлатиб келган. Бугунги кунда куфрнинг — замонавий армияларида ҳам хос гуруҳлар ташкил қилиниб, унга қобилиятли аскарлар жалб қилинади, каттадан-катта ва турли-туман мусиқа асбоблари овора қилинади. Бундан ташқари дунёдаги барча давлатлар ўзлари учун хос мусиқий мадҳиялар тўқиб олганлар. Чунки ботил ўзининг ичи пуч эканлигини яшириш учун ҳар хил дабдабалар ўйлаб топади, турли қўшиқ ва куйлар билан халқларнинг фикрларини чалғитиб, радио ва телевидениелар ёрдамида уларни бемаъни нарсаларга машғул қилиб қўяди. Нашида бундай ёлғон ва фаҳш сўзлардан холи бўлиб, шайтон овози ҳисобланган мусиқа асбобларидан фориғдир.

Ўрта Осиёда бир аср орқага қайтиб кўрсангиз бугунги кундаги турли-туман чолғу асбобларининг аксарини топа олмайсиз. Ҳозирдаги беҳаё шеърлар ҳам айни шу асрда ривожланди. Ҳатто мусиқа ва беҳаё шеърлар халқларнинг онги ва урф-одатларига шунчалик киритилдики, улар гўё ҳаёт манбаи бўлиб одамлар ҳаётларини бу нарсаларсиз тасаввур қила олмайдиган бўлиб қолдилар. Шунинг учун бўлса керак, ғино-мусиқани ҳаромлигига барча ҳужжатларни келтирилса ҳам, ўзини мусулмон санаган кўп кишилар буларни қабул қилишга қийналадилар.

Шеър нашидада асосий вазифаси бажарса ҳам, гап унинг қисқа ёки узунлигида эмас, (тўрт қатор шеър ҳам нашида бўлиши мумкин) балки маънога эътибор берилади. Нашиданинг оҳанги борасига келсак, Аллоҳ таоло инсонни турли элат ва халқларга бўлиб яратди. Ҳар бир миллатни ўзига хос шакли, тили ва урф-одатлари мавжуд. Шу билан бирга ўз тилига муносиб дил оҳангларига ҳам эгадир. Бунга Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадис далил бўла олади:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдиларки:“Қуръонни арабларнинг оҳанги ва овозида ўқинглар! Ва уни фосиқлар ва аҳли китоб оҳангида ўқишдан сақланинглар!”
Ибн Қоййим, “Зодул Маод”.

Қуръон араб тилида нозил бўлганлиги учун ҳам уни арабий оҳангда чиройли қилиб ўқишга тарғиб бўлган. Лекин нашида бундан мустаснодир. Чунки нашиданинг таъсир кучи қалб сўзи ва қалб оҳанги билан бўлади. Иложи борича шеърга муносиб услубда бўлса бас.

Кейинги вақтларда мусулмонлар устига келган имтиҳонлар уларнинг руҳиятини анча чўктириб юборди. Ҳолатлардан келиб чиқиб, Фаластиндаги “Ҳамос” жиҳодий ҳаракатининг асосчиларидан бири шаҳид, шайх Аҳмад Ёсин мусулмонлар жамоатларини руҳиятини тиклашда, уларда жиҳодий руҳ уйғотишда тарғибот усули сифатида нашидалар айтиш лозимлигини шаръий асосда тушунтириб, кўп маломатларга қарамай ўз фикрини олға суради ва хос гуруҳлар ташкил қилади. Шундай қилиб араб нашидаси бу асрда қайта ривожлана бошлади. Натижада Фаластин мусулмонлари ғафлат, беғайратлик дардидан қутулиб, фақат иймон қуроли билан “яланғоч қўл” тошлар билан тараққийлашган охирзамон технологиялари зиддида ширин жонларининг эвазига шаҳодат неъматига олиб борувчи журъат эгаларига айландилар.

Араб нашидаси ҳозирда шундай ривожландики, ҳатто замонавий қўшиқчи мутахассислар қуруқ овозлар билан айтилаётган нашидаларни эшитиб лол қолишмоқда. Бундан ташқари шеърларда ҳақ ифодаланаётганлиги билан ҳам устундир.

Шунингдек кўп вақтлар йўқолиб кетган ўзбек нашидаси ҳам шу аср бошидан (яъни 2000 йил) Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг бош қўмондони бўлган шаҳид Жумабой Намангоний ташаббуси билан “Жундуллоҳ” ижодий студияси томонидан қайта оёққа турди.